Iv. Маъруза материаллари 1-мавзу: тарихий антропологияга кириш


МАВЗУ: ИБТИДОИЙ ЖАМОА ВА ЦИВИЛИЗАЦИЯ



Download 1,83 Mb.
bet86/86
Sana10.07.2022
Hajmi1,83 Mb.
#770380
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   86
Bog'liq
antropologiya

20 МАВЗУ: ИБТИДОИЙ ЖАМОА ВА ЦИВИЛИЗАЦИЯ


РЕЖА

  1. Ибтидоий жамоа тузумининг бузилиши шарт-шароитлари.

  2. Талончилик урушлари ва ҳарбий демократия.

  3. Дастлабки табақалар ва давлатнинг вужудга келиши



Калит сўзлар: хусусий мулк, ибтидоий ҳарбий демократия, талончилик урушлари, синфий табақалар, давлат.
Ишлаб чиқариш кучларнинг ривожлана бориши меҳнатнинг биринчи ва учинчи тақсимоти ва бошқа қатор сабаблар жамият ичида катта ўзгаришалар содир бўлишига олиб келди. Бу ҳол оқибат натижада ибтидоий тузумнинг инқирозга юз тутишига сабаб бўлди. Бу жараён партиархал жамиятнинг асосий негизини ташкил этган катта оилаларга таъсир этиб, улар кичик-кичик мустақил оила бўлиб ажралиб чиқа бошладилар. Мустақил хўжалик юритабошладилар. Катта патриархал оилаларнинг майда оилаларга бўлиниб кетиши, хўжалик жихатидан мустақиллика ва эркинликка интилишлари хусусий мулкнинг вужудга келиши учун замин хозирлади ва о-ибат натижада уни вужудга келтирди.
Хусусий мулкнинг вужудга келиши масаласи ибтидоий жамият умуман башарият тарихи билан шуғулланувчи барча олимлар олдида турган энг мухим масалалардан биридир. Хусусий мулкнинг келиб чиқиши масаласида Европа олимлари қатор «назария» ларни илгари сурадилар. Уларнинг фикрича хусусий мулк азалий ва табий эмиш.
Энг аввал қайси нарсалар, нималар хусусий мулкка айлангандеган масала олимларни қизқтирган. Бу масалада ҳали олимларнинг фикр-мулохазалари бир ҳил эмас. Баъзилар чорвани энг дастлабки хусусий мулк десалар, бошқалар ерни ва бўлак нарсаларни энг дастлабки хусусий мулк бўлган дейдилар.
Шуни айтиш керакки, қайрда хўжаликнинг қайси тармоғи-ривожланган бўлса, мазкур хўжалик етиштирган махсулот шу жойда хусусий мулкнинг рамзи бўлади.
Чорвачилик ривожланган районларда чорва моларрининг дастлаб хусусий мулкка айланганлиги шак-шубхасиздир. Хўжаликнинг асосини дехқончилик, боғдорчилик ташкил этар экан, демак у жойларда ер хусусий мулкнинг манбаи бўлиб қолган. Демак ибтидоий жамоа тузуми давридаги йирик патриархал оилалар емирилиб унинг ўрнига кичик оилалар майдонга келди. Ишлаб чиқаришнинг ривожланиши натижасида кичик оилалар жамиятининг асосий хўжалик ва ижтимоий ташкилотига айланди. Мол-мулк чорва, ер ва бошқа нарсалар кичик оилалар ихтиёридаги хусусий мулкка айланди. Оила бошлиғи эса оила ихтиёридаги, ер, сув, чорва, ўз хотини болалари устидан айни вақтда уларнинг мехнати усттидан чексиз хуқуга эга эга бўлган хукумрон шахсга айланди. Шундай қилиб хусусий мулкчилик келиб чиқди.
Кичик оилада ишлабчиқаришнинг ҳам деҳқончилик, чорвачилик айрбошлаш ва бошқа сохаларнинг юксала бориши натижасида ишчи кучига бўлган талаб кучаяборди. Кичик оила катта хўжалик юритабошлаш натижасида оилада кишиларнинг иш кучи кифоя қилмай қолди. Эндиликда хўжалик ишларини олиб бориш учун ташқаридан қўшимча янги ишчи кучи керак бўлиб қолди. Бундай ишчи кучни ўзга қабилалар билан олиб борилган урушлар вақти аср олинган кишилар ташкил этиб, улар қулларга айлантирилган, улар мехнатидан турли хўжаликнинг турли сохаларида фойдаланилган. Шуни ҳам айтиб ўтиш керакки, ҳарбий асрлар қўшимча ишчи кучи кулнинг ягона манбаи эмас. Ибтидоий жамоа тузумининг емирилаётган сўнгги босқичига келиб, истеъмол буюмларини тақсимоти ўзгариб, баъзи кишилар ночор аҳволга тушиб қолади. Натижада қарз олиш пайдо бўлиб, қарзни ўз вақтида ёки умуман тўлай олмаслик қарамлик ва асоратга олиб келади. Шундай қилиб қул ва қулчилик вужудга келди. Қулчилик баъзи жойларда матриархатнинг сўнги босқичларидаёқ вужудга келди, ибтидоий жамоа тузумининг охирларига унинг таназзулга юз тутган даврида бироз ривож топди. Лекин бу даврдаги қулчиликни классик қулчиликка таққослаб бўлмас эди. чунки у ҳали хўжалик системасига ишлабчиқаришнинг алоҳида воситасига айланмаган эди. Улар ўз мулкларига эга бўлишиш билан бирга, баъзи шахсий хуқуқларга ҳам эга эдилар. Ибтидоий жамоа тузуми емирилаётган бир шароитда ҳамма оилалар бойлик жиҳатидан бир ҳил эмас эдилар. Баъзи оилалар сермулк, бадавлат, баъзилари ўрта хол, айримлари эса камбағалроқ эдилар. Кўриниб турибдики, бу даврга келиб оилалар уруғлар ва қабилалар жамоаси ичида ҳам мулкий-тенгсизлик вужадга келди. Мулкий тенгсизликда эса жамиятни бой ва камбағал табақаларга бўлиб юбориб, улар орасида қатор зиддиятларни вужудга келтирди. Бу зиддиятлар эса улар орасидаги тўқнашувларга сабаб бўлди. Мулкий тенгсизликнинг вужудга келиши хусусий мулкнинг вужудга келиши билан чамбарчас боғлиқ. Мулкий тенгсизликнинг вужудга келиши билан жамиятнинг бир неча қарамма қарши тоифаларга бўлиниши ибтидоий жамоа тузумининг негизида дастлабки қулдорлик давлатларини вужудга келиши учун асос яратди. Ибтидоий жамоа тузуми сўнгги даврда уруғ жамоалари тарқалиб қўшни жамоалар вужудга келабошлайди. Уруғ жамоаларининг кўчиши бошланади. Ёки улар бориб ўрнашган ерга ўзга жойлардан ўзга уруққа мансуб одамлар гурухи келиб ўрнаша бошлайди. Бу кўчишларнинг уруғларнинг дастлабки териториал бирлигини тузиб юбориб, турли уруғлардан ташкил топган аралаш қишлоқларни вужудга келтиради. Бу қўшни жамоалар эди.
Шу тариқа қон-қариндош уруғчилигига бузилиб қўшни жамоалар пайдо бўлади. деҳқончилик билан шуғулланувчи ҳалқларда бу жамоаси, чорвадарларда эса кўчманчилар жамоаси номини олади.
Қишлоқ жамоаси ибтидоий жамоа тузумининг сўнгги босқичи ҳисобланади. Қишлоқ жамоаси дуализм-икки томонлама характерга эга эди. Бу иккиёқлик қишлоқ жамоасида айни бир вақтнинг ўзида ҳам хусусий ҳам ижтимоий мулкнинг мавжуд эканлиги билан характерланади. Ерни якка-якка ишлаш ундан ҳосилни хусусий ўзлаштириш хайвонлар қишлоқ хўжалик буюмлари қуллар, «уй ва унинг қўшимча қисми-ховли» хусусий мулк, ҳсобланиб экиладиган ер, ўтзорлар, ўтлоқ, яйловлар, ўрмонлар, тоғ-тошлар ва сувлар умумий мулк ҳаммга тегишли бўлган.
Лекин қишлоқ жамоси ҳам барқарор бўлмай, ҳам кейинчалик ўзгаришга учраган.
Қўшни қишлоқ жамоасидан дуализм унинг умумий мулкдан хусусий мулкка ўтиш формаси билан изохланди. Лекин қадимги шарқнинг суғорма деҳқончилиги ривожланганмамлакатларида қишлоқ жамоалари нисбатан барқарор бўлиб, узоқ яшаганлар. Чунки суғорма деҳқончиликка асосланган мамлакатларда каналлар, қазиш суғориш иншоатларини қуриш ва уларни тартибга солиб туриш ҳамиша, ҳамма вақт биргаликда меҳнат қилишни тақазо этар эди. Шунинг учун ҳам бундай мамлакатлар учун қўшни қишлоқ жамоасининг аҳамияти катта эди.
Талончилик урушлари ва ҳарбий демократия.
Хусусий мулк ва мулкий тенгсизликнинг вужудга келиб кучаябориши қатор ўзгаришлар бўлишига олиб келди. Бу хол уруғ жамоа ва қабилалар орасидаги муносабатларни улар орасида қатор-қатор клишмовчиликларни вужудга келтирди. Бу келишмовчиликлар эса қабилалар-аро урушларни кучайишига сабаб бўлди. Илгари чегарани ҳимоя қилиш, ўлдирилган қабилалар, уруғ аъзоларнинг хунини олиш учун урушлар олиб борилган бўлса, эндиликда уруш талончилик бойлик орттириш ва қўлга киритишнинг асосий манбаига айланди. Урушда ғолиб чиққан қабилалар, қўлга тушурган хазина, қурол, чорва ва бошқа қиммат баҳо буюмларни ўлжа қилиб олар, эркин аҳолини эса қул қилиб хайдаб кетар эдилар. ахоли соннинг орта бориши билан эса енгилган қабилаларнинг экин ерларини, ажойб ўтлоқларини, хайвонот оламига бой бўлган ов қилиш майдонларини ҳам тортиб олар эдилар.
Талончилик, босқинчи қабилаларга машаққатли мешнатдан кўра осонроқ ва хатто шарафлироқ бўлиб кўринади. Демак ўша даврдаги ҳарбий юришлар, ҳарбий теҳника ва ҳарбий ташкилотларни қайта қайта кўришни талаб этар эди.
Жанговар ва мудофаа аҳамиятга эга бўлган найза, ойболта, чўқмор, қилич, дубулға, қалқон, ханжар каби қуроллар ўша вақтларда пайдо бўлди ва такомиллашаборган. Душман хужумидан сақланиш учун қишлоқларни атрофи қалин девор, кўтарма ва хандақ каби мудофаа иншоатлари билан иҳота қилина бошлади.
Шунга мувофиқ уруш характлари, унинг тактика ва стратегияси ўзгариб мураккаблашабошлади. Ахолининг борган сари зич бўлиб яшаши талончилик урушлари, ўз-ўзини мудофаа қилиш қатор ички ва ташқи сабаблар ҳамма ерда қариндош қабилалар иттифоқини тузиш заруриятини тақазо этди. Қабилалар иттифоқи, улар орасидаги иқтисодий сиёсий ва маданий муносабатлар эса турли қабилаларнинг бир-бирига қўшилиб, аралашиб кетиши натижасида жамиятда янги ижтимоий шакл-халқлар вужудга келди. Дастлаб ҳарбий юришлари вақтида қабила бошлиғининг ўзи барча ишларга рахбарлик қилган. Лекин уруш харакатларининг кучайиши ва уруш техникасининг такомиллашуви натижасида алоҳида ҳарбий бошлиқлар ажралиб чиқабошлайди. Бу ҳарбий бошлиқ ёки лашкар боши атрофида эса кучли, ботир эпчил ва садоқатли жангчилардан ташкил топган аскарлари бўлган.
Қабилани ташқи душманлардан муваффақиятли равишда мудофаа қилиш ва талончилик урушлари ва харбий соҳада олиб борилган бошқа ишлар лашкарбошиларнинг обрў-эътиборини ошириб юборади. Қўшни қабилалар устига босиб бориш, талончилик урушлари натижасида ҳисобсиз ўлжалар ва асирлар қўлга киритилган. Шубҳасиз бу ўлжа ва асирлар ғолиблар орасида тақсимланиб, бойлик ва асирларнинг катта қисми ҳарбий бошлиққа теккан. Шундай қилиб ғолиб келган лашкарбошилар ва аскарлар ўзга қабила ва халқларни талаш йўли билан бойиб кетабошлаганлар.
Эндиликда илгариги халқ лашкабоши қабила учун зарур бўлган мансабдор кишига айлана бошлайди. Халқ мажлиси бўлмаган жойда халқ мажлислари пайдо бўлиб, халқ мажлиси, лашкарбоши, оқ соқоллар кенгаши ҳарбий демократия деб аталмиш ташкилотни ташкил этадилар.
Халқ йиғинида 16 ёшдан 60 ёшгача бўлган эркаклар-яъни харбий ёшдаги кишилар қатнашар эди. унда йўлбошчини, демократик муассаси ҳисобланган халқ йиғилиши ва оқ соқоллар кеггаши сайлаб қўяр эди. Харбий демократиянинг демократик дейилишининг сабаби ҳам шундадир.
Халқ йиғилиши ҳарбийлар йиғилиши ҳам эди. Унда халқ лашкарбошисининг таъсири кучли бўлиб, эндиликда урушнинг ўзи ва уруш олиб бориш учун уюшиш халқ турмушининг мунтазам функцияларига айландики, шунинг учун ҳам у ҳарбийдир. Харбий демократик тушунчасини тарих фанига олиб кирган киши Л. Г. Морган бўлиб, у руғчили тузумининг сўнгги босқичи давридаги жамиятни бошқариш ташкилотини «харбий демократия», деб атаган.
Норманлар, қадимги германлар, кельтлар, скифлар, жамиятини қадимги Римнинг подшолик даври ва Гомер давридаги грек жамияти харбий демократиянинг ёрқин намунаси хисобланади.
Шундай қилиб, харбий демократиянинг вужудга келиши талончилик урушлари, қабилалараро-муносабатлар, савдо сотиқ, айрибошлашнинг кучайиши хусусий мулкчилик, мулкий тенгсизлик, ижтимоий табақалар ва давлатнинг келиши учун зарурий шарт-шароитларни яратди.
Ибтидоий жамоа тузуми ўрнида табақасиз жамият ўрнига табақали жамият ва юқори ижтимоий тоифаларнинг манфаатларини ҳимоя қилувчи давлат вужудга келди.
Дастлабки табақалар ва давлатнинг вужудга келиши
Ижтимоий табақалар ва давлатнинг вужудга келиши масаласи тарих фани олдида турган энг мухим масалалардан бири хисобланади.
Меҳнатнинг биринчи , иккинчи ва учинчи йирик ижтимоий бўлиниши талончилик урушлари, уруғ қабила ва қабилалар орасидаги ташқи ва ички муносабатлар ижтимоий табкақалар ва илк давлатларнинг вужудга келиши учун шарт-шароит яратди. Натижада узоқ давом этган ибтидоий жамоа тузуми ўрнида дастлабки қулдорлик давлатлари вужудга келди.
Лекин ибтидоий жамоа тузумининг бузилиши ва дастлабки давлатларнинг вужудга келишиер шарининг одам яшайдиган жойларида айни бир вақтда эмас балки турли шароитдпа шу билан бирга турли даврларда вужудга келди.
Жамият ердор, мулкдор, йирик чорвадор, катта бойликка эга бўлган гурухлар ва қуллар, камбағал озод кишиларга бўлиниб кетар экан, улар орасида келиштириб бўлмайдиган зиддиятлар ҳам вужудга келди.
Энди ибтидоий даврдаги халқчил бошқарув ташктлотлари-уруғ қабила ва халқ кенгашлари ўз аҳамиятини йўқотди. Табақавий жамиятни бошқариш ташкилотлари вужудга келди. Ибтидоий даврдаги уруғ қабила оқ соқоллари айниқса ҳарбий бошлиқлар ва уларнинг ҳомийлари ўз даврининг нуфузли аслзода задогонлари-зукумрон доираларига айланабошладилар.
Эндиликда қабиланинг нуфузли кишилари харбий ўлжаларнинг асосий қисмини ўзлариники қилиб олиш билан бир қаторда ўз қабиладошларидан ҳам совға ўлпон ва қурбонликлар тарзида кўп бойлик тўплай бошладилар.
Уруғ-қабила задогонлари аста-секин халқ оммасидан узоқлашиб, уларни эзувчи гурухларга айланадилар.
Нуфузли, бадавлат кишилар атрофида жангчи, руҳоний ва бошқалардан иборат содиқ кишилар гурухи тўпланади. Бу дастлабки тизимнинг аппаратининг кўриниши эди.
Давлат ва ижтимоий табақаларнинг келиб чиқиши масаласида турли хил қарашлар мавжуд бўлиб, баъзи олимлар ва дин хомийлари уни азалдан мавжуд деб талқин қиладилар.
Олимларнинг баъзи намоёндалари бу масалада зўрлик назарияси билан майдонга чиқдилар.
Зўрлик назариясининг тарафдорлари ижтимоий табақалар ва давлат фақат истилолар натижасида вужудга келган, деб шархлайдилар. Уларнинг фикрича истилочи-талончилар нуфузли хукмрон табақани ташкил этиб, истело натижасида асир олиниб қуога айлантирилган кишиларни ўз қўл остиларида сақлаб туриш учун давлат барпо этган эмишлар. Бу назарияга кўра хукм чиқарилса давлат у ёки бу халқ турмушига, қабилалар иттифоқига ташқаридан кириб келган бўлади.
Истилолар ва зўрлик ижтимоий табақа ва давлатнинг вужудга келиши учун ҳеч қачон асосий омил бўлмаган эмас. Шунинг учун ҳам зўрлик назарияси ҳам амалий ҳам мантиқий жиҳатдан нотўғридир.
Демак табақалар ва давлат ибтидоий жамоа тузумининг бузилиши натижасида унинг харобаларида вужудга келди. Дастлабки давлатлар қулдорлик давлатлари бўлиб дастлаб кичик, кучсиз эди, бора-бора улар кенгайиб қудратли қулдорлик давлатларига айланди.
Давлат пайдо бўлиши билан бир вақтда хукумрон тоифаларнинг манфаатларини химоя қилувчи қоида-қонунлар вужудга келиб, шунга мувофиқ идора ташкилотлари ҳам жорий қилинди.
Ишлабчиқариш кучлари, географик мухит, ички, ташқи ва бошқа қатор сабабларга мувофиқ давлат ер юзининг ҳамма жойларида бир вақтда эмас, балки турли даврларда вужудга келган.
Дастлабки табақавий жамият-яъни илк давлатлар Месопотомия ва Мисрда милоддан авв. IV мингйилликнинг иккинчи ярми бошларида вужудга келган.
III минг йилликнинг охирларига келиб Хиндистонда ҳам энг дастлабки давлатлар вужудга келганини кузатиш мумкин. Милоддан аввалги II мингйилликда эса Кичик Осиё, Жанубий Арабистон, Урарту ва Эгей денгизи хавзасидаги ўлкаларда қатор ктта кичик давлатлар ташкил топади. Худди шу даврда Хитойнинг Хуанхе дарёси ва унга туташ бўлган ўлкаларда дастлабки давлатларнинг вужудга келган. Эрон, Ўрта Осиё, Кавказ Евросиё, Жанубий Сибирь ерларида илк табақавий жамиятнинг вужудга келиши. Миладдан аввалги II минг йилнинг охири ва I минг йилликнинг биринчи ярмига тўғри келади. Европанинг баъзи жойларида табақавий жамиятнинг вужудга келиши мил. авв. I минг йилликнинг иккинчи ярмига тўғри келса, баъзи жойларида эса милодднинг бошларига тўғри келади.
Янги Дунё-яъни Американинг кўпгина қабилалари ҳам бу жараёни ўз бошларидан кечирганлар.
Лекин Америкада табақавий жамиятнинг вужудга келиши Осиё, шимоли-шарқий Африка,Жанубий Европа ўлкаларидан бирмунча кейинроқ содир бўлди.
Шуни ҳам унитмаслик керакки, Америка, Африка, Океания ва бошқа жойларда ижтимоий табақа нима эканлигини, давлат нима эканлигини билмайдиган қабилалар ҳам хозиргача учрайди.
Шундай қилиб бешта тарихий даврнинг энг дастлабкиси-ибтидоий жамоа тузуми кишилик жамияти тарихининг жуда катта даврни ташкил этиб, у баъзи жойларда мил. авв. экан, жойларда эса мил.аввалги II-I минг йилликларгача давом этди. Аммо ер юзининг баъзи жойларида бу жараён XV-XVI асрларгача давом этиб келди.

1 Conrad Phillip Kottak Cultural Anthropology. А.Бегматов таржимаси . Тошкент 2004 й. 79 б.

2 Conrad Phillip Kottak Cultural Anthropology. А.Бегматов таржимаси . Тошкент 2004 й. 83 б.

3 Conrad Phillip Kottak Cultural Anthropology. А.Бегматов таржимаси . Тошкент 2004 й. 78 б.

4 Conrad Phillip Kottak Cultural Anthropology. А.Бегматов таржимаси . Тошкент 2004 й. 109 б.


Download 1,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish