Иқтисодий таълимотлар тарихи
66
XVIII аср ўрталаридаги саноат инқилоби жамоатчилик диққатини
савдодан индустрияга
жалб этди. Ишлаб чиқариш тадбиркорларни даромад олишнинг асосий манбаи сифатида
янада кўпроқ қизиқтира бошлади. Аввалдан маълум инқилобий ғоялар амалий талабларга
жавоб бермай қолди. Иқтисодий эркинлаштириш концепцияси янги ғоянинг асоси эди.
Меркантилизм ўрнига
классик (лот. намунали, ҳақиқий) иқтисодий мактаб вужудга келди.
Унинг намояндалари ўз илмий тадқиқотларининг асоси қилиб кишиликнинг ишлаб чиқариш
соҳасини олдилар ва капитализмни илмий таҳлил қилиш бўйича дастлабки муҳим қадамни
қўйдилар. Классик мактаб ишлаб чиқаришнинг янги усули шаклланаётган ва
мустаҳкамланаётган даврда вужудга келди. Капитализм айрим мамлакатларда тарихий
шарт-шароитларга мос равишда феодал муносабатларнинг сақланганлик даражасига қараб
турлича ривожланди. Бу жараёнлар дастлаб XVI асрда Англияда рўй бера бошлади.
Феодализм емирилиб,
унинг заминида капиталистик, яъни бозор муносабатлари шакллана
борди. Уй ҳунармандчилиги урнига
мануфактуранинг кириб келиши катта ижобий воқеа
бўлди. Тарих, халқ хўжалиги тарихи ва бошқа ижтимоий фанларни ўқиганда
ҳунармандчилик, цех ва мануфактура нима эканлиги баён этилади, уй ҳунармандчилигида
ҳамма асосий ишлар бир одам ёки оила томонидан бажарилган (хом ашёни тайёрлаш, қайта
ишлаш, сотиш...), унда аниқ меҳнат тақсимоти йўқ, мануфактурада эса (
manu - қул,
facture -
тайёрлаш) меҳнат тақсимоти, кооперация, ёлланма ишчи кучи, демак, капиталистик ишлаб
чиқаришнинг куртаклари пайдо бўлди. XVI асрдан бошлаб дастлаб Англияда деҳқонларнинг
ердан маҳрум қилиниши (ер йирик лендлордлар қўлига ўта бошлади) рўй берди,
йоменлар -
деҳқон синфи тугатилди, оқибатда капиталистик
фермерчилик юзага келди (улар ерни
лендлордлардан узоқ муддатли ижарага олган), улар ёлланма меҳнатдан (крепостнойлик
эмас)
кенг фойдаланган, кейинчалик техникани, илмий техника янгиликларини кенг
қўллаганлар.
Англия иқтисодиётида, соҳибкорларнинг бойишида мустамлакачилик сиёсати катта
ўрин эгаллади.
Голландия, кейинчалик Франция устидан денгизда эришилган ғалаба
туфайли Англия жаҳондаги энг йирик ва кучли денгиз давлатига айланди. Демак, савдо,
товар-пул муносабатлари ҳам кескин ошди.
Классик иқтисодий мактаб деганда
В.Петтидан бошланадиган иқтисодий
тадқиқотлар тан олинади, бу таълимот ишлаб чиқаришдаги бозор муносабатларининг ички
алоқадорлигини ўрганади ва таҳлил этади. В.Петти классик мактаб отаси ва статистиканинг
кашфиётчисидир. Англияда В.Петти, Францияда
П.Буагильбер шу
мактабнинг
бошловчилари бўлса, Францияда шу мактабнинг бир йўналиши бўлган физиократлар
вужудга келди (
Ф.Кенэ, А.Тюрго) ва у
А.Смит, Д.Рикардолар билан якунланади. Бу давр
капиталистик муносабатлар ривожига йўл очиб берди.
Р.Хейлбронер ва
Л.Туроуларнинг
фикрича («
Экономика для всех»), ишлаб чиқариш омиллари вужудга келди: меҳнат, ер ва
капитал
товарга айлантирилди, бунгача улар товар бўлмаган. Ҳозирги давр тили билан
айтганда, бозор тизими, бозор жамияти барпо этила бошланди.
Янги таълимотнинг классик (мумтоз) деб аталишига сабаб аввало шуки, ҳозирги
иқтисодиётнинг асосида ётувчи кўпгина назария ва методологик қоидаларнинг ҳақиқий
илмий ҳарактери билан изоҳланади. Мана шу мактаб намоёндаларининг
хизматлари туфайли
иқтисодий назария илмий фан даражасига кўтарилди.
Do'stlaringiz bilan baham: