Иқтисодий таълимотлар тарихи


варақа», «Бойликлар табиати тўғрисида трактат



Download 473,91 Kb.
Pdf ko'rish
bet6/12
Sana24.02.2022
Hajmi473,91 Kb.
#232223
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
Sjl-k7Rto7JlaU2YlLsIRLWqkjMVYUng

варақа», «Бойликлар табиати тўғрисида трактат» ва бошқалардир.
Буагильберни кўпроқ ва асосан Франция иқтисодининг турғунлик ҳолати ва унинг 
орқага кетиши сабаблари қизиқтирарди. Бундан у умуман назарий масалалар, масалан, халқ 
хўжалигида қандай қонуниятлар ҳаракат қилади ва унинг ривожини таъминлайди, деган 
масалага ўтди. 
Буагильбер бу муаммога жавоб беришда бош эътиборни «оптимал баҳо пайдо 
бўлиши» масаласига қаратди. Унингча иқтисодий барқарорлик ва тараққиётнинг энг муҳим 
шарти пропорционал ва нормал баҳолар ҳисобланади. Хўш, бу баҳолар нимадан иборат? 
Аввало, бу баҳолар ўртача ҳар бир соҳадаги ишлаб чиқариш ҳаражатларини қоплашга ёрдам 
бериши ва маълум кирим, соф фойда келтириши керак. Акс ҳолда ишлаб чиқариш 
бўлмайди, ундан сўнг, бу шундай баҳоларки, унда товарларни реализация қилиш жараёни 
бекаму-кўст давом этиши ва барқарор истеъмол талаби қондирилиши керак. Ва нихоят, бу 
шундай баҳоларки, пулларнинг «ўз ўрни бўлиб», улар тулов оборотини бажариши ва 
одамлар устидан ҳукмронлик, зўравонлик қила олмаслиги зарур. 


Иқтисодий таълимотлар тарихи 
70 
Халқ хўжалиги пропорционаллиги ифодаланган баҳолар қонунини, аслида эса 
қиймат қонунини тушуниш янги ва илғор ғоя эди. Олимнинг асосий асарлари шу ғоялар 
билан боғлиқ. Иқтисодиётда «оптимал баҳолар»ни қандай таъминлаш мумкин? 
Буагильбернинг фикрича, баҳоларнинг бундай структураси (таркиби) рақобат эркинлиги 
шароитида стихияли равишда таркиб топади. 
Буагильбер инқироз ҳодисасини хўжаликнинг ички қонуниятлари билан эмас, балки 
ёмон давлат сиёсати билан боғлайди. Унингча, яхши сиёсат олиб бориш йўли билан талаб 
камомадини ҳал этиш ва инқирозларни четлаб ўтиш мумкин. Бу масала жуда мураккаб 
бўлиб, Сэйга тегишли (буни кейин қараб чиқамиз) «бозорлар қонуни»га асос бўлган дейиш 
мумкин, яъни эркин маҳсулотлар алмашуви тизимида маҳсулотларнинг ортиқча ишлаб 
чиқарилиши мумкин эмас (инқирозлар бўлмайди). Аксинча, Шумпетернинг фикрича, 
Буагильбер истеъмол талабининг етарли эмаслиги ва жамғарма ортиқчалиги сабабли, ўша 
даврдаги тизим учун инқироз хавфи бўлиб, тизим барқарорлигига шубҳа билдирган, яъни 
Сэй қонунини олдиндан танқид қилган. 
Буагильбер ўзининг «Бойлик, пул ва ўлпонларнинг табиати тўғрисида мулоҳаза» 
асарида иқтисодий инқироз даврида нима рўй беришини ёрқин ва образли ифодалаб беради, 
унингча, одамлар фақат етишмовчиликдангина эмас, ортиқча бойликдан ҳам ўлишилар 
мумкин экан.
Олим товар ишлаб чиқаришнинг асл мақсади фақат истеъмолни қондиришда деб хато 
ўйлаган ( тавар истеъмол ва алмашув учун керак). 
Демак, Буагильбернинг энг буюк хизмати шундаки, у қийматни сарфланган иш 

Download 473,91 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish