Ўс = ;
Бу ерда:
Ўс- реал ялпи ички маҳсулотнинг ўсиш суръати;
ЯИМ0 –базис йилидаги реал ялпи ички маҳсулот;
ЯИМ1 –прогноз йилидаги реал ялпи ички маҳсулот;
Аҳоли жон бошига тўғри келадиган ЯИМ ўсиши қуйидаги формула билан аниқланади;
Аяим =
Бу ерда:
Аяим - аҳоли жон бошига тўғри келадиган ялпи ички маҳсулотнинг ўсиши
АСо - прогноз йилидаги аҳоли сони
ЯИМнинг йиллик ўсиши қуйидаги формула билан аниқланади;
Йўяим =
Юқоридагилардан қайси кўрсаткич зарурлиги тўгрисида фикрлар юради. Мумкин бўлган вариантлар:
юқори ўсиш суръати;
нол ҳолидаги ўсиш;
манфий ўсиш суръати;
оптимал ўсиш суръати.
11.3. Иқтисодий ўсишни прогнозлаштиришда ишлаб чиқариш функцияси.
Ишлаб чиқариш функцияси – бу, иқтисодий-математик тенглама бўлиб, ишлаб чиқариш ўсиши билан ҳаражат ўсишининг ўртасидаги боғлиқликни ифодалайди. Математик ишлаб чиқариш функцияси турли хил шаклларда бўлиши мумкин.
Ишлаб чиқариш натижалари чизиқли боғланишга ўхшаган 1 тадан 8 тагача мураккаб ишлаб чиқариш функциялари бир неча омилларга боғланган даражали функциялардир36.
Биргина иқтисодий ўсишнинг омиллари моделлари ишлаб чиқариш объектини прогнозлашнинг системасига, унинг ҳажмига боғлиқ бўлган динамикасига ва бошқа бирор омилнинг динамикасига асосланган.
Иқтисодий ўсишга кўп омиллар таъсир этади, шулардан асосийлари: таклиф омили, талаб омили ва тақсимот омили.
Омиллар таъсирига қараб иқтисодий ўсиш моделлари тузилади. Уларнинг 2 хил кўриниши мавжуд, яъни 2 омилли ва кўп омилли.
Иқтисодий ўсишга таъсир этувчи омилларни шартли равишда икки гуруҳга ажратиш мумкин. Биринчи гуруҳ омиллар иқтисодиётнинг миқдорий ўсиш лаёқатини белгилаб беради, улар таклиф омиллари деб ҳам аталади. Бу омиллар қуйидагилар:
табиий ресурсларнинг миқдори ва сифати
меҳнат ресурсларининг миқдори ва сифати
асосий капиталнинг ҳажми ва сифати
технология ва фан-техника тараққиёти
Иқтисодий ўсишга кўплаб омиллар таъсир қилади. Ишлаб чиқариш потенциалидан мақсадга мувофиқ фойдаланиш учун нафақат ресурслар иқтисодий жараёнга тўлиқ жалб қилинган бўлиши, балки жуда самарали ишлатилиши зарур. Ресурсларнинг ўсиб борувчи ҳажмидан реал фойдаланиш ва уларни керакли маҳсулотнинг мутлақ миқдорини оширадиган қилиб қилиб тақсимлаш ҳам зарур бўлади.
Иқтисодий ўсишга таъсир этувчи таклиф ва тақсимлаш омиллари ўзаро боғлиқ ва бир-бирини тақозо этади. Масалан, ресурслар миқдорининг ўсиши ва сифатининг яхшиланиши, технологияни такомиллаштириш иқтисодий ўсиш учун имконият яратади. Тўлиқ бандлик ва ресурсларни самарали тақсимлаш омиллари ҳам ўз ўрнига эга бўлади, бу муаммони таҳлил қилишда асосий эътибор таклиф омилларига қаратилиши зарур.
Фан-техника тараққиёти меҳнат унумдорлиги ва иқтисодий ўсишни таъминловчи муҳим омил ҳисобланади. Техника тараққиёти дейилганда пировард маҳсулот ишлаб чиқаришни кўпайтириш мақсадида мавжуд ресурсларни янгича уйғунлаштиришни тақозо қилувчи янги усулларнинг топилиши ҳам тушунилади.
Меҳнат унумдорлигининг ошишини аниқлаб берувчи асосий омил ҳар бир ишловчига тўғри келувчи асосий капитал ҳажми ҳисобланади. Маълум вақт ичида капиталнинг ҳажми мутлақ кўпайиши мумкин, аммо ишчи кучи сони тезроқ ўсса, меҳнат унумдорлиги пасаяди, чунки ҳар бир ишчининг асосий капитал билан қуролланганлик даражаси камаяди.
Таълим ва малака тайёргарлиги меҳнат унумдорлигини оширади ва натижа анча юқориланиш ҳақига эга бўлиш имкониятини беради. Инсон капиталига инвестициялар қўйиш меҳнат унумдорлигини оширишнинг муҳим воситаси ҳисобланади. Ўз-ўзидан аниқки, ишчи кучи сифатининг энг оддий кўрсаткичи таълим даражаси ҳисобланади. Ҳозирги даврда республикамиз иқтисодиётида банд бўлганларнинг 90 % га яқини олий ва ўрта махсус маълумотига эга.
Do'stlaringiz bilan baham: |