Иқтисодий таҳлил ва статистика” кафедраси


Фундаментал тадқиқотлар, уларнинг ўзига хос хусусиятлари, самарадорлигини объектив баҳолаш усули ва умумий тадқиқотлардаги улушининг салмоғи



Download 7,84 Mb.
bet45/122
Sana26.04.2022
Hajmi7,84 Mb.
#584726
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   122
Bog'liq
2 5323294148697004182

12.3. Фундаментал тадқиқотлар, уларнинг ўзига хос хусусиятлари, самарадорлигини объектив баҳолаш усули ва умумий тадқиқотлардаги улушининг салмоғи.
Фундаментал тадқиқотлар натижасида янги қонун ва қонуниятлар, янги категориялар пайдо бўлишига, уларнинг амалиётда қўлланиш йўллари ва тамойиллари ишлаб чиқиш имконияти пайдо бўлади.
Изланувчи меҳнати маҳсули, коллектив фаолияти ва фундаментал изланувчилар ижрочиларининг тадқиқот натижалари янгилик яратганликлари ҳақидаги расмий хужжатлар, муаллифлик ҳуқуқини тасдиқловчи патентлар, монографиялар, мақолалар, ўқув қўлланмалар, ҳисоботлар ва иловаларда ўз аксини топади. Бу ишлар илм-фанни бевосита ишлаб чиқариш жараёнини ривожлантириш учун ишлатилади, олий маълумотли кадрлар тайёрлашда, юқори малакали мутахасислар тайёрлашда, амалий иш сифатида кўриб чиқилиб, ушбу назарияларни келажакда ривожлантириб, уларни амалиётга қўллашга ҳаракат қилинади40.
Илмий – техника тараққиётини, умуман илмий тадқиқотни амалга ошириш жуда мураккаб жараён ҳисобланади. Шунинг учун объекни прогнозлаш учун экспер усулларидан кенг қўлланилади. Айни вақтда усул танлаш объектнинг хусусиятидан келиб чиқади.
Фундаментал тадқиқотларни прогнозлашда ишлаб чиқаришда ҳозиргача бўлган ҳолат таҳлил қилинади, ҳал этилмаган муаммолар кўрсатилади, мавжуд муаммоларни эчими йўллари ва вужудга келган янги муаммолар кўрсатилади, улар илм, фан тадқиқотлар ёрдамида ўз ечимларини топадилар. Шуни ҳисобга олиш керакки, фундаментал изланишларни прогнозлашда, ҳар 5 йилда натижаларни янгилаш, прогноз қилинган натижаларни жорий натижалар билан таққослаш керак, прогноз қилинган натижаларга амалдаги натижаларни сунъий равишда тенглаштириш мақсадга мувофиқ эмас, чунки фундаментал тадқиқотлар илм фаннинг ўзаги, асосий таянчи ҳисобланади.


12.4. Илмий-техник тараққиёт жараёнини прогнозлашнинг хусусиятлари ва тамойиллари.
Илмий-техник тараққиётн прогнозлаш юқори даражада мураккаб бўлганлигии учун коллентив экспертлар усулларидан кўпроқ фойдаланилади. Илмий техника ишланмаларни прогнозлаштиришнинг асосий вазифаси бу мавжуд ишланмалар ўртасидаги энг яхшисини танлаш, унинг меҳнат самарадорлигига таъсири, ҳар бир маҳсулотга бўладиган харажатларнинг камайиши, ишчи хизматчиларнинг моддий ва маънавий эҳтиёжларини қондирилиши, табиий ресурслардан рационал файдаланиш, атроф муҳитга таъсири кабиларни ўз ичига олади41.
Серияли ишлаб чиқариш ялпи меҳнат қуроллари ва жиҳозларни ишлаб чиқариш назарда тутилади. Бу босқичда яратилган янгилик, олдинги босқичларни ўтиб бўлгандан сўнг амалда кенг қўлланилади.
Шуни таъкидлаш керакки, ўзаштирилган маҳсулотни ишлаб чиқариш учун, ишлаб чиқариш жараёнига таъсир этувчи барча омиллар барқарор бўлиши керак. Ишлаб чиқариладиган янги маҳсулот эса корхонанинг барча кўрсатгичларини тубдан ўзгартириши мумкин, яъни ажратилган ресурсларни тақсимланиши, ишлаб чиқариладиган маҳсулот ҳажмининг ўзгариши ва бошқалар. Прогнозлаштириш жараёнида булар асосий омиллар бўлиб ҳисобланади.
Илмий техника тараққиётини прогнозлашда серияли ишлаб чиқариш қуйидаи вазифаларни бажаради: янги техника, технология, материалларни амалиётга тадбиқ этилиши, иқтисодиётни барча соҳасида меҳнат самарадорлигини ошириш, энергиядан, асосий фондлардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, ишлаб чиқариладиган маҳсулот сифати яхшиланиши каби вазифаларни қамраб олдади.



Download 7,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   122




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish