Иқтисодий таҳлил ва статистика” кафедраси



Download 7,84 Mb.
bet4/122
Sana26.04.2022
Hajmi7,84 Mb.
#584726
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   122
Bog'liq
2 5323294148697004182

Фанни ўқитишдан мақсад – талабаларга бозор иқтисодиёти шароитида мамлакат иқтисодиётининг таҳлили ва прогнози учун талаб қилинадиган назарий ва амалий масалалар тўғрисида, шунингдек иқтисодиётни модернизациялаш, диверсификация қилиш ва инновацион иқтисодиётни шакллантириш шароитида мамлакат иқтисодиётининг макродаражадаги таҳлили ҳамда прогнози учун талаб қилинадиган назарий ва амалий билимлар тўғрисида ахборот бериш ҳисобланади. Ушбу фаннинг мақсади эса ҳисобот асосларини ўргатиш, мамлакат иқтисодиётида даромад ва бойликлар тақсимотига, ишлаб чиқарувчилар ва истеъмолчилар фаолиятига таъсир этувчи бюджет-солиқ, пул-кредит сиёсатлари, тўлов баланси ва ташқи қарзни таҳлил қилаётганда асосий концепциялар, давлат мажбуриятлари ва капитал қарз сиёсати билан таништиришдан ҳамда макроиқтисодий кўрсаткичларни прогнозлашдан иборат.
Фаннинг вазифасиқуйидагилардан иборат:
биринчидан, талабаларни иқтисодиётдаги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар таҳлили ва прогнозини амалга ошириш;
иккинчидан, иқтисодиётнинг барқарор ривожланишини таъминлаш учун зарур замонавий билимлар билан қуроллантириш;
учинчидан, уларга миллий ҳисоблар тизими(МҲТ)га кўра асосий макроиқтисодий кўрсаткичларни ҳисоблаш усулларини ўргатиш;
тўртинчидан, мамлакат иқтисодий ва ижтимоий ривожланишини прогнозлаштириш; иқтисодий қонунларнинг бюджет-солиқ, пул-кредит соҳаларида амал қилиш хусусиятларини кўрсатиш;
бешинчидан, талабаларда макроиқтисодий жараёнларни, иқтисодий операцияларни таҳлил қилиш асосида уларни самарали бошқариш бўйича мустақил қарорлар қабул қилиш кўникмаларини шакллантириш;
олтинчидан, прогнозлашнинг барча усулларидан кенг фойдаланишни билган ҳолда, иқтисодиётнинг аниқ бир соҳасида ривожланишни прогнозлаш ва уларни ривожлантириш йўллари тўғрисида назарий ва амалий билимларга эга бўлишини таъминлашдан иборат.
Макроиқтисодий таҳлил турлари турли xил белгилар бўйича гуруҳларга бўлиниб ўрганилади.
Макроиқтисодий таҳлил турлари қуйидаги белгилар бўйича таснифланади:

  1. Иқтисодий мазмуни бўйича (глобал, локал ва тематик таҳлил);

  2. Замон нуқтаи назаридан (тезкор, жорий, истиқбол таҳлил);

  3. Макон нуқтаи назаридан (ички ва ташқи макроиқтисодий таҳлил);

  4. Тармоқ тамойили бўйича (тармоқлар ва тармоқлараро таҳлил);

  5. Кенгайтирилган ишлаб чиқариш босқичлари бўйича (ишлаб чиқариш, муомала, тақсимот ва истеъмол соҳалари таҳлили);

  6. Таҳлил қилувчи субъектлар бўйича (ижтимоий-иқтисодий, молиявий макроиқтисодий таҳлил ва б.)

  7. Ижтимоий-иқтисодий жараёнларни ўрганиш бўйича (микроиқтисодий таҳлил ва макроиқтисодий таҳлил)

  8. Объектни қамраб олиш даражаси бўйича (батафсил таҳлил ва танлама таҳлил)

Макроиқтисодий таҳлил иқтисодий мазмуни бўйича уч турга бўлинади:
Таҳлил турлари, таҳлил турларининг таърифи (мазмуни)

  1. Глобал таҳлил. Xўжалик юритувчи субъектнинг фаолиятини тўлиқ, ҳар тарафлама чуқур ўрганиш глобал таҳлил деб аталади.

  2. Локал таҳлил. Xўжалик фаолиятиниг алоҳида бир фаолиятини, бир бўлагини ўрганиш локал таҳлил деб аталади.

  3. Тематик таҳлил. Xўжалик фаолиятини алоҳида мавзулар бўйича ўрганиш тематик таҳлилни ташкил этади.

Макроиқтисодий таҳлил замон нуқтаи назаридан қуйидаги уч турга бўлинади:

  1. Тезкор таҳлил. Тезкор таҳлил деганда ҳисобот даври давомида, ҳодиса ва жараёнлар давом этаётган вақтда ўтказиладиган таҳлил тушунилади.

  2. Жорий таҳлил. Жорий таҳлил деганда ҳисобот даври тугаши билан ҳисобот маълумотлари асосида ўтказиладиган таҳлил тушунилади.

  3. Истиқбол таҳлил.Истиқбол таҳлил деганда xўжаликни келажакдаги фаолиятининг истиқболини белгилаш учун ўтказиладиган таҳлил тушунилади.

Макроиқтисодий таҳлил макон нуқтаи назаридан қуйидаги икки турга бўлинади:

  1. Ички макроиқтисодий таҳлил. Ички макроиқтисодий таҳлил деганда xўжалик фаолиятини ўз мутаxассис xодимлари томонидан ўтказиладиган таҳлил тушунилади.

  2. Ташқи макроиқтисодий таҳлил.Ташқи макроиқтисодий таҳлил деганда xўжалик фаолиятини ташқи субъектларнинг мутаxассислари томонидан ўтказиладиган таҳлил тушунилади.




Download 7,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   122




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish