Иқтисодий таҳлил ва статистика” кафедраси


Макроиқтисодий таҳлилдан фойдаланиш соҳалари



Download 7,84 Mb.
bet6/122
Sana26.04.2022
Hajmi7,84 Mb.
#584726
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   122
Bog'liq
2 5323294148697004182

1.4. Макроиқтисодий таҳлилдан фойдаланиш соҳалари
1. Макроиқтисодий таҳлил.
2. Турли даврлар учун маълумотларнинг солиштирма таҳлили.
3. Мамлакатлараро ёки ўзаро таҳлил.
Турли мамлакатлар бўйича маълумотларни таққослаш. МҲТ халқаро ташкилотлар томонидан фойдаланилади, таърифланиш ва таснифланишнинг тегишли халқаро андозаларга тўғри келадиган маълумотларни беришга имкон беради. Бу маълумотлар асосида ХВФга аъзо мамлакатларининг квоталарини ҳисоблашда имтиёзли ёрдамга ҳуқуқлар ҳақида қарорлар қабул қилинади. Умуман олганда, мамлакатлараро таҳлил турли мамлакатлардаги иқтисодий ҳолатни таққослаш учун қўлланилади5.
Марказий режалаштиришда пировард ишлаб чиқариш ҳажмини баҳолаш учун бошқа тизим – Моддий Маҳсулот Тизими (ММТ) ишлаб чиқариш, унинг доирасида ишлаб чиқариш ялпи ҳажми кўрсаткичи бўлиб моддий ишлаб чиқаришнинг соф маҳсулоти хизмат қилган. ММТнинг МҲТдан асосий фарқи шундаки, ММТда амортизация ва номоддий хизматлар секторининг қўшилган қиймати ҳисобга олинмаган.
МҲТда иқтисодиётнинг 5 та асосий сектори фарқланади: уй хўжаликлари, корхоналар, молиявий сектор, ҳукумат ва ташқи сектор6.
Уй хўжаликлари ишлаб чиқариш учун зарур бўлган барча иқтисодийресурсларни ресурслар бозорига етказиб берадилар, корхоналар эса бу ресурсларни сотиболиб турли хил маҳсулотларга, хизматларга айлантирадилар, сўнгра эса уларни тайёрмаҳсулотлар ва хизматлар бозорига етказиб берадилар. Айни пайтда “ресурслар –товарлар ва хизматлар” оқимига қарама-қарши йўналишда “даромадлар-харажатлар”нинг ҳам доиравий оқими амалга оширилади. Яъни, уй хўжаликлари ўзлариетказиб берган иқтисодий ресурслар эвазига даромад олади ҳамда уларни товарлар вахизматлар истеъмол қилиш учун сарфлайдилар ёки аксинча корхоналар ресурсларучун сарф-харажатлар қиладилар ҳамда тайёр маҳсулотларни сотиш эвазига даромадоладилар.
Бугунги кунда ривожланган мамлакатларда мавжуд бўлган банк тизимларинишартли равишда универсал ва сегментланган турларга ажратиш мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Тижорат банклари Марказий банкдан лицензияни олгандан сўнггина давлат қимматбаҳо-қоғозлари билан операцияларни амалга оширилиши мумкин. Уларга қимматбаҳо қоғозлар билан операциялар қилиш учун, тўлов харажатлари функциясини бажарувчи қоғозлар учун (вексел-чек) ёки пулмаблағларини жамғармаларга ва банк рақамларига жалб қилишларини тасдиқловчикоғозлар (депозит ва жамғарма сертификатлари) учун махсус лицензия олишларишарт эмас.
Марказий банк-банк тизими мавжуд бўлган барча давлатлар пул-кредит тизимининг асосини ташкил қилади. Марказий банкнинг молия бозоридаги ўрни мамлакатда бозор муносабатларининг ривожланиш даражасига ва хусусиятига боғлиқ7.
Бу эса ўз навбатида икки поғонали банк тизимини шаклланишига асосий омил бўлиб ҳисобланади. Чунки бунинг тепасида Марказий банк бўлади.
Икки поғонали банк тизимининг зарурлиги бозор муносабатларининг қарама-қаршиликларидан келиб чиқади. Бир томондан, бу хусусий молия маблағларидан эркин фойдаланиш ҳуқуқини талаб қилади. Бу қуйи поғона банклар-тижорат банклари орқали амалга оширилади. Иккинчи томондан, бу муносабатларни маълум миқдорда тартибга солиш назорат қилиш мақсадли йўналтириш зарур. Бундай махсус институт сифатида Марказий банк юзага чиқади.
Кредит молия-тизимининг барқарорлигини таъминлаш, унинг алоҳида бўғинларининг биринчи навбатда тижорат банклари фаолиятини барқарорлигини таъминлаш мамлакат марказий банкнинг асосий вазифаси ҳисобланади. Марказий банкнинг яна бир асосий вазифаларидан кредит органлари (тизимини) фаолиятини тартибга солиш ва умумлаштиришдан иборатдир.
Мамлакатнинг Марказий Банки - шу давлат банк тизимининг асосий қисми бўлиб ҳисобланади. Марказий Банк - биринчи ўринда давлат ва иқтисодиёт ўртасида воситачи бўлиб хизмат қилади. Аммо Марказий банк ўз олдига фойда олишни мақсад қилиб қўймайди.
Марказий банк функциялари узоқ йиллар мобайнида деярли ўзгармай аниқ модификацияланган кўринишга эгадир.
Лекин, умуман олганда Марказий банклар томонидан бажариладиган операциялар қуйидаги тўрт гуруҳга (турга) бўлинади:
1. Банкнотларнинг монопол эмиссиясини амалга ошириш;
2. Марказий банк- банклар банки ҳисобланади;
3. Марказий банк- ҳукумат банкири ҳисобланади;
4. Марказий банк пул- кредит муносабатларини тартибга солади ва банк назоратини амалга оширади.
Марказий банк бевосита тадбиркорлар ва аҳоли билан хеч қандай фаолият олиб бормайди. Унинг асосий мижозлари бўлиб тижорат банклари ҳисобланади. Тижорат банклари иқтисодиёт ва Марказий банк ўртасида воситачи сифатида фаолият кўрсатадилар. Марказий банк банклар банки сифатида тижорат банкларининг заҳираларини сақлайди, жумладан, мажбурий заҳира талаблари шаклидаги пул маблағларини сақлайди,уларнинг кредиторлари сифатида иштирок этади, тижорат банкларининг Марказий банкда очадиган ҳисоб варақлари орқали мамлакат миқёсида нақд пулсиз ҳисоб-китобларни амалга оширадилар, банклар ва бошқа кредит институтлари устидан назоратни олиб борадилар.
Марказий банк халқаро валюта-кредит ташкилотларда ўз мамлакати номидан қатнашади.
Юқорида айтиб ўтилганлардан, умуман олганда, Марказий банкнинг барчафункциялари ўзаро боғлиқдир. Давлатга кредит бериш орқали Марказий банк кредит муомала воситаларини яратади. Ҳукуматнинг мажбуриятларини чиқариш ва қоплаш орқали, у ссуда фоизига таъсир кўрсатади. Санаб ўтилган функциялари орқали Марказий банк ўзининг асосий мамлакат пул-кредит тизимини тартибга солиш функциясига асос яратади ва иқтисодиётни тартибга солади.
Хулоса қилиб айтганда молиявий сектор молиявий характердаги воситачилик хизматлари билан иқтисодиётни таъминлайди.
Ҳукуматнинг иқтисодий роли самарали меъёрий-ҳуқуқий базани яратиш, айрим ижтимоий неъматларни ишлаб чиқариш, солиқ тизимини назорат қилиш ва давлат харажатларини бошқаришдан иборат.
Ташқи дунё сектори иқтисодиётнинг норезидентлар билан барча операцияларини бирлаштиради.



Download 7,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   122




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish