Иқтисодий таҳлил ва статистика” кафедраси



Download 7,84 Mb.
bet29/122
Sana26.04.2022
Hajmi7,84 Mb.
#584726
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   122
Bog'liq
2 5323294148697004182

Таянч сўз ва иборалар
Ишсизлик ва инфляция макроиқтисодий таҳлилнинг асосий кўрсаткичлари. Ишсизлик иқтисодий категрия сифатида, унинг турлари, шаклланиш босқичлари. Ишсизликнинг ЯИМга таъсири ва уни иқтисодий таҳлили. Ишсизликни таҳлил қилиш усули, унинг миқдорий меъёри. Ишсизликни шакллантирувчи омиллар. Ишсизлик ва бандлик. Ўзбекистоннинг ишсизликни камайтириш сиёсати. Ишсизлик даражасини иқтисодий таҳлили. Инфляция ва унинг иқтисодий моҳият. Инфляцияни белгиловчи омилларнинг таҳлили ва уларнинг миқдорий таркиби. Мамлакат иқтисодиётини мустакиллик йилларидаги ривожланиш даврида инфляция даражасининг динамикасини иқтисодий таркиби, ўзгариш (камайиш) тенденцияси таҳлили.

8-боб. МАКРОИҚТИСОДИЙ ПРОГНОЗЛАШНИНГ МОҲИЯТИ, ПРЕДМЕТИ ВАОБЪЕКТИ




Режа:
8.1. Иқтисодий прогнозлаш тушунчаси, унинг моҳият ва функцияси
8.2. Прогноз, гипотеза ва режа хакида тушунчалар
8.3. Прогнозлаштириш объектининг тизимли таҳлили
8.4. Прогноз турларининг классификацияси
8.5. Прогнозлар таснифи


8.1. Иқтисодий прогнозлаш тушунчаси, унинг моҳият ва функцияси
Ижтимоий-иқтисодий хаётни, келажакни баҳоламасдан унинг ривожланиш истиқболини прогнозлашсиз тасаввур қилиш қийин. Режали ижтимоий хўжалик юритиш шароитида иқтисодий прогнозлар жамият ривожланишининг мумкин бўлган мақсадларни уларга эришишни таъминловчи иқтисодий ресурсларни, узок муддатли, ўрта муддатли ва жорий режаларнинг эҳтимол бўлиши мумкин бўлган ва иқтисодий жиҳатдан самарали вариантларни аниқлаш учун, иқтисодий ва техник сиёсатининг асосий йўналишларини асослаш, қабул қилинаётган қарорларнинг натижаларини прогнозлаш ва хар бир муайян вақтда аниқ тадбирларни, фаолиятни амалга ошириш учун зарур ҳисобланади.
Инсоннинг ақлий фаолияти мобайнидаги энг асосий ва муҳим жиҳатлардан бири - бу келажакни олдиндан башорат қилишдир.
Бугунги кунда олдиндан башорат қилишнинг икки хилдаги кўриниши мавжуд - илмий башоратлаш ҳамда илмий асосланмаган башоратлаш. Илмий асосланмаган башоратлаш - инсоннинг топқирлиги, сезгирлиги билан боғлиқ бўлган башоратлашларни ўз ичига олади.
Илмий башоратлашнинг оддий башоратлашдан принципиал фарқи шундаки, илмий башоратлаш орқали келажакда содир бўлиши мумкин бўлган вокеа-ходиса тўғрисида ишончлироқ ва аниқроқ маълумотга эга бўлиш мумкин. Бу орқали эса амалиётда энг муҳим ва мақсадга мувофиқ қарорларни қабул қилиш имкониятига эга бўламиз. Илмий башоратлашнинг хилма-хил шакллари орасида энг кўп тарқалган турларидан биттаси прогнозлаштириш ҳисобланади.
Прогноз шу пайтгача хеч бир тил тизимида хали кўзатилмаган эҳтимолли вокеани атамалар орқали қайд этишга, бирор бир объект, жараён, ходисанинг ҳолатини ўзоқ ёки яқин келажак учун қайд этишга ёрдам беради.
Шундай қилиб,прогноз - бу келажакда, маълум бир муддат оралиғида объект, ходиса ёки жараёнларнинг ривожи самараси ҳамда уларнинг эҳтимолли йўналишлари тўғрисидаги илмий-услубий асосланган мулоҳаза ҳисобланади.
Прогнозлаштириш соҳаси кенг қамровли ва хилма-хилдир. Бугунги кунда географик, геологик, экологик, тиббий прогнозлаштириш, илм-фан ва техника прогнози, иқтисодий, социологик, харбий прогнозлаштириш, ташки-сиёсий, юридик, маданий-эстетик ва бошқа турдаги прогнозлаштириш соҳаларини ажратиб кўрсатишимиз мумкин.
Ижтимоий-иқтисодийпрогнозлаштириш ўз ичига тўлиқ иқтисодиёт тараққиётини ўз қамровига олган ҳолда, унинг тармоқлари, ҳудудлари, илмий-техникавий тараққиёти, аҳоли турмуш даражаси, ресурслари ва истеъмоли, ташқи-иқтисодий коньюктураси ҳамда экологияси ва шу каби қисмларини ҳам ўз ичига олади.
Ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг самарали ва рационал вариантлари ҳақидаги прогноз ахборотлари мақсадли-дастурий методларга таянувчи комплекс дастурлар ишлаб чиқарилиши асосига қурилади. Прогнозлар каби дастурлар ҳам аниқ мақсадлар ва ресурсларни солиштиришни ҳисобга олиш орқали, уларни сўнгги ишлаб чиқариш комплексларига етиб боришигача бўлган асосли режалар ишлаб чиқишни таъминлайди.
Режа – бу бажарилиши шарт бўлган, бир маъноли директив ҳужжат. Прогноз – бу одатда кўп вариантли, мажбурий бўлмаган, эҳтимолли мулоҳаза. Режани аниқ ифодаланган мақсад, қатъий чегараланган ресурслар ажратиб туради. Прогноз учун хос бўлган хусусиятлар: мақсадлар-назарий жиҳатдан эришиладиганлари, йўл ва воситалар-эҳтимоллилари, ресурслар – мавжудлари.
Шу ўринда баъзи бир бошқа фарқлари ҳам юзага келади. Режа мажбурий ҳужжат сифатида фақатгина бошқариладиган жараёнларни ҳам, бошқарилмайдиган жараёнларни ҳам ёки қисман бошқариладиган жараёнларни ҳам қамраб олиши мумкин. Айтайлик, ишлаб чиқариш-бу шундай тизимки, уни прогнозлаштириш ҳам, режалаштириш ҳам мумкин. Қисман бошқариладиган жараёнлар ҳам оз эмас. Уларга демографик, илмий-техник, ташқи иқтисодий жараёнлар, аҳолининг талаби, таклифи ва бошқалар. Уларга маълум миқдорда таъсир этиш, қисман режалаштириш ҳам мумкин, бироқ тўлиқ ҳолда уларни фақатгина прогноз қилиш мумкин холос.
Бошқа фарқларга келсак, улар олдини олиш вақтига тааллуқли. Режанинг директивлик хусусияти режалаштириш муддатини қоида бўйича беш йилга чеклайди. Вақт бўйича прогноз имкониятлари доираси чегараланмаган, аммо амалий жиҳатдан олиб қарайдиган бўлсак, илмий асосланган прогнозлар юзлаб йиллар давом этмайди албатта.
Прогноз деб келажакда объектнинг эҳтимол ҳолатлари, муқобил йўллари ва уларни амалга ошириш муддатлари тўғрисида илмий асосланган фикр-мулоҳазаларнинг миқдори тушунилади.

Download 7,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   122




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish