Иқтисодий таҳлил ва аудит


IAG 20. Маълумотларга электрон ишлов беришдан фойдаланишнинг ҳисобга олиш тизимини ва ички назоратининг тегишли воситаларини Ўрганиш ва баҳолашга таъсири



Download 2,36 Mb.
bet74/143
Sana28.04.2022
Hajmi2,36 Mb.
#586661
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   143
Bog'liq
2 5240331984881849090

IAG 20. Маълумотларга электрон ишлов беришдан фойдаланишнинг ҳисобга олиш тизимини ва ички назоратининг тегишли воситаларини Ўрганиш ва баҳолашга таъсири:
Стандарт ҳисобга олиш тизими ва ички назорат механизмини шароитларида Ўрганиш ва баҳолашга мЎлжалланган ва Халқаро Аудит Стандартлари «Бухгалтерия ҳисобида қўлланиладиган тизим ва ички назоратнинг тегишли воситаларини аудит Ўтказиш муносабати билан Ўрганиш ва баҳолаш» ва Халқаро Аудит Стандартлари «Стандарт ҳисобга олиш тизими ва ички назорат механизминидан фойдаланиш шароитларида аудит Ўтказиш» стандартларида баён қилинган тавсиялар қўшимча тавсиялар бўлиб хизмат қилади.


8.3. Аудиторлик фирмалар томонидан мижозларни танлаб олиш.
Аудиторлик текширувининг муваффақиятсизлик таваккалчилигини камайтириш мақсадида аудиторлар ва аудиторлик фирмалар бўлажак мижозларни баҳолаш учун ишончли мезонларга эга бўлишлари лозим. Мижозни атрофлича Ўйламаган ҳолда муваффақиятсиз танлаш йирик молиявий ва маънавий харажатларга олиб келиши, фирма ва аудитор обрЎсига путур етказиши мумкин. Ўзбекистон Республикасида бозорни шакллантириш даврида кўпчилик савдо-сотиқ билан шуқўлланувчи тизимлар бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботни тузишга буюртма бериши муносабати билан, аудиторлик фирмалар томонидан мижозларни пухта Ўйлаб танлаб олиш тизимига эга бўлиши айниқса муҳимдир.
Аудиторлик фирмалар томонидан мижозларни танлаб олиш бўйича асосий муолажалар қуйидагилардан иборат:

  1. тармоқ тавсифини баҳолаш;

  2. аудиторлик текшируви ва мазкур мижознинг мақсадлари ва келажакда унинг натижаларидан фойдаланиш имкониятини аниқлаш;

  3. раҳбарларнинг Ўзига хос бўлган томонларини аниқлаш;

  1. аудит Ўтказиш учун сарфланиши мумкин бўлган меҳнат ҳажми ва мураккаблиги ҳамда аудиторлик таваккалчилигига олдиндан баҳо бериш;

  2. аудиторларнинг алмаштирилиши ёки бир неча маротаба алмаштирилиши сабабларига баҳо бериш;

6) аудит натижалари бўйича аввалги аудиторлик хулосаларидаги шарҳлар билан танишиш;
7) бўлажак мижознинг солиқ идоралари, банклар, ҳамкорлар, акциядорлар ва молиявий ҳисоботнинг бошқа фойдаланувчилар билан Ўзаро алоқаларидаги тавсифлари ва муаммоларини аниқлаш;
8) тақдимномалар олиш (масалан, турли ташкилотлар, мутахассислар ва бошқалардан);
9) ҳисоботни таҳлилий текшириш;
10) бухгалтерия ҳисоби ва ҳисобот ҳолати ҳамда бўлажак мижознинг жорий ва вужудга келиши мумкин бўлган муаммолари билан олдиндан танишиш;
11) тегишли ходимлар мавжудлиги, мижоз тармоҚини билишлик ва ҳоказолар нуктаи назаридан келиб чиқиб, аудиторлик фирмаси ёки аудитор ушбу ишни бажара олиш имкониятини баҳолаш.
Агар юқорида қайд этилган ёки бошқа муолажалар натижалари аудит таваккалчилиги юқори даража деб кўрсатса, қўйилган масала аудитор учун жуда ҳам мураккаб ва меҳнат сарфининг ҳажми кўпбўлса, мижоз хизмат кўрсатиш учун қабўл қилинмайди.
Аудиторлик фирмалари мижозларини бир нечта турларга ажратиш мумкин, масалан, аудиторлик текшируви жараёнида "мижоз-аудитор" Ўзаро алоқаларидан келиб чиққан ҳолда.
Юзаки-расмий: ушбу турдаги мижозлар аудитор билан яқин алоқа боқлашни истамайдилар ва аудиторлик текширувини тезкорлик билан якунлашни талаб қиладилар. Бу ҳолда, аудитордан мижоз учун энг кам сарфланган вақт ва харажатлар билан, фақат аудиторлик хулосасини тайёрлаш ва тақдим этиш талаб қилинади.
Норасмий: бу турга аудитор билан яқин алоқа ўрнатадиган ва унинг ёрдамига ишонадиган мижозлар киради. Бунда Ўз мустақиллигини сақлаган ҳолда, асосий иш билан бир қаторда, ташқи аудитор ички аудиторнинг айрим вазифаларини бажаради, шунингдек, одатда, бир қатор қўшимча хизматлар ҳам кўрсатади (маслаҳат бериш, таҳлил, амалий ёрдам кўрсатиш ва бошқалар).
Аудитор аудит Ўтказиш тўғрисида шарнома тузишдан олдин мижоз қайси турга мансуб эканлигини аниқлаши лозим.
Агар мижоз норасмий турга мансуб бўлса, аудитор келажакдаги қўшимча равишда маслаҳатлар моҳиятини, аудиторлик текшируви натижалари бўйича кутилаётган қўшимча маълумотлар мазмунини аниқлаши керак. Аудиторлик текшируви тўғрисидаги шартномада ушбу барча масалаларни акс этилиши мақсадга мувофиқдир.



Download 2,36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   143




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish