учинчи пoғoна – xалқарo ва миллий стандартларни тадбиқ қилиш учун зарур ҳужжатлар тўплами, яъни аудитoрлик ташкилoтининг ички иш стандартларидан ибoрат. Бу ҳужжатлар стандартларни қўллаш ва улар асoсида аудитoрлик фаoлиятини ташкил этишга дoир маълумoтларни ўз ичига oлади
7.2. Аудиторлик ташкилотларининг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарликлари.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аудиторлик ташкилотлари фаолиятини янада такомиллаштириш ҳамда улар кўрсатаётган хизматлар сифати учун жавобгарликни ошириш тўғрисида” ги ПҚ 615-сон қарори билан “Аудиторлик ташкилотлари тўғрисида”ги Низом тасдиқланди.
Мазкур Низом “Аудиторлик фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунига мувофиқ ишлаб чиқилган бўлиб, аудиторлик ташкилотларининг мақоми, вазифаси, мажбуриятлари, ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилаб беради.
Аудиторлик ташкилотлари ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси конституцияси, қонунлари, Олий мажлис қарорлари ва бошқа ҳужжатларига, Президент фармонлари, қарорлари ҳамда фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, бошқа меъёрий ҳужжатлар, шунингдек, низом талабларига амал қилади.
Аудиторлик фаолияти қуйидаги тамойиллар асосида амалга оширилади:
-аудиторлик текшируви ўтказиладиган шахслардан, шунингдек, ҳар қандай учинчи шахслардан мустақиллик;
-аудиторлик текширувларини ўтказишда холислик;
-аудиторлик текширувини ўтказаётган аудиторлик ташкилотлари мустақил равишда ишлаш усуллари ва методларини танлаши;
-аудиторлик текширувини амалга ошираётган шахсларнинг профессионал компитентлигини;
аудиторлик текширувини амалга оширишда олинган ахборотларнинг махфийлиги.
Аудиторлик ташкилоти, аудиторлик фаолиятни амалга ошириш лицензияси, ўзининг номига, муҳри, мустақил баланси, банкларда ҳисоб рақамларига эга бўлган юридик шахс ҳисобланади.
Қуйидагилар аудиторлик ташкилотларининг асосий вазифалари ҳисобланади:
-хўжалк юритувчи субъектлар молиявий ҳисоботларининг таҳлили ва ишончлилигини тасдиқлаш;
-хўжалик фаолияти самарадорлигини реал ва ҳаққоний баҳолаш;
-мулкдорлар, акциядорлар, инвесторлар, кредиторлар ва бошқа моливий ҳисоботдан фойдаланувчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш;
-хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича амалий таклифларни ишлаб чиқиш.
Аудиторлик ташкилоти уларнинг зиммасига юклатилаган вазифаларга мувофиқ молиявий ҳисоботлар ҳамда у билан боғлиқ бўлган молиявий ахборотларнинг қонунчиликка мувофиқлиги ва ишончлилигини аудиторлик текширувларидан ўтказади, шунингдек, профессионал хизматлар кўрсатади.
Хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти самарадорлигини таҳлил қилиш ва баҳолашда аудитлорлик ташкилотлари, авваломбор даромадлилик, капиталдан фойдаланиш даражаси, молиявий барқарорлиги, тўлов қобилияти ва ўзини-ўзи молиялаш даражаси, ишдаги фаоллик мезонларидан келиб чиқади.
Аудиторлик ташкилотлари:
-аудиторлик текширувини ўтказиш тўғрисидақарор қабўл қилиш учун хўжалик юритувчи субъектнинг таъсис ҳужжатлари ва бухгалтерия ҳисоби ҳамда молиявий ҳисоботлари билан олдиндан танишиб чиқиш;
-аудиторлик текширувини олиб бориш шакллари ва услубларини мустақил белгилаш;
-аудиторлик текширувини ўтказишда хўжалик юритувчи субъектнинг молия-хўжалик фаолиятни амалга ошириш билан боғлиқ ҳужжатлари билан танишиб чиқиш, шунингдек, ушбу ҳужжатда ҳисобга олинган ҳар қандай мулкнинг аниқ мавжудлиги ёки ҳар қандай мажбуриятларнинг аниқ ҳолатини текшириш;
-аудиторлик текшируви давомида юзага келган саволлар бўйича хўжалик юритувчи субъектларнинг моддий жавобгар шахсларидан оғзаки ва ёзма тушунтиришлар ҳамда аудиторлик текшируви учун зарур бўлган қўшимча маълумотларни олиш;
-хўжалик юритувчи субъектдан учинчи шахслир ахборотининг ёзма тасдиқномасини олиш;
-ишончли аудиторлик хулосасини тайёрлаш учун барча зарур бўлган ахборотни бермаган тақдирда, аудиторлик текширувини ўтказишдан бош тортиш;
-аудиторлик текширувини ўтказишда аудиторлар ва бошқа мутахассисларни иштирок этишга жалб этиш;
-аудиторлик текширувини олиб бориш даврида хўжалик юритувчи субъектга бухгалтерия ҳисобини йўлга қўйиш, тиклаш, олиб бориш ҳамда молиявий ҳисоботни тайёрлашдан ташқари профессионал хизмат кўрсатиш;
-аудиторлар жамоат бирлашмасига аъзо бўлиш ҳуқуқига эгадир.
Do'stlaringiz bilan baham: |