2. Маҳсулот сотишдан тушган соф тушум ҳажмини ўзгариши. Ушбу омиллар таъсирини занжирли алмаштириш усули орқали аниқлаш мумкин.
Корхонанинг асосий фаолиятининг рентабеллик даражаси. Ушбу кўрсаткични аниқлаш учун махсулотни сотишдан тушган ялпи фойда ҳажмини сотилган маҳсулотнинг ишлаб чиқариш танархиги бўлинади.
Асосий фаолият рентабеллиги даражасига қуйидаги омиллар таъсир кўрсатди:
1. Маҳсулотларни сотишдан олинган ялпи фойда ҳажмини ўзгариши. 2. Сотилган маҳсулотларни таннархини ўзгариши. Ушбу омилларни таъсирини занжирли алмаштириш усули орқали аниқлаймиз.
Биз юқорида методологик асос сифатида факат мулк рентабеллиги, сотиш рентабеллиги ва асосий фаолият рентабеллиги даражасининг ўзгаришига таъсир килувчи омилларни ҳисоб-китобини ҳавола этдик. Бундай ҳисоб-китоблар бошқа рентабеллик кўрсаткичларининг ўзгаришига таъсир қилувчи омилларни аниқлашида ҳам кўлланилиши мумкин.
Назорат учун саволлар: 1.Молиявий натижаларни таҳлил қилишнинг мазмуни, мақсади, вазифалари ва ахборот манбалари.
2.Асосий қиймат кўрсаткичлари тизимида фойдани тутган ўрни.
3. Молиявий натижаларни ўрганишда қандай маълумотлардан фойдала-
нилади?
4. Корхонанинг ишлаб чиқариш ва молиявий фаолиятидан олинадиган даромадларни таҳлил қилиш ва уларнинг таркиби.
5. Маҳсулотни сотишдан тушган ялпи фойда қандай аниқланади?
6. Маҳсулотни сотишдан тушган ялпи фойданинг ўзгаришига қандай омиллар таъсир қилади?
7. Асосий фаолият фойдаси ва унинг ўзгаришига таъсир этувчи омилларни таҳлили.
8.Давр харажатлари деганда қандай харажатларни тушунасиз?
9. Корхонанинг умумхўжалик фаолиятидан келган фойда ва унинг ўзгаришига таъсир қилувчи омилларнинг таҳлил.
10. Молиявий фаолиятдан кўрилган даромад ва йўқотишлар қандай ўрганилади?
11. Солиқ тўлангунга қадар фойда ва унинг ўзгаришига таъсир этувчи омилларни таҳлили.
12. Фавқулоддаги фойда ва зарарлар қандай таҳил қилинади?
13. Соф фойда ва унинг ўзгаришига таъсир этувчи омилларнинг таҳлили.
14. Соф фойда ҳажмини ошириш бўйича ички хўжалик имкониятларини аниқлаш усули.
15. Рентабеллик кўрсаткичларни таҳлил қилишнинг мақсади, мазмуни, вазифалари ва ахборот манбалари.
16. Рентабелликкўрсаткичларитизимива уларни аниқлашусуллари.
17. Жами активларрентабеллигива унингўзгаришига таъсир этувчи омиллартаҳлили.
18. Жорий активларрентабеллигива унингўзгаришига таъсир этувчи омиллартаҳлили.