Иқтисодий таҳлил ва аудит


Аудиторлик хизматларининг қийматини баҳолаш



Download 2,36 Mb.
bet76/143
Sana28.04.2022
Hajmi2,36 Mb.
#586661
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   143
Bog'liq
2 5240331984881849090

8.5.Аудиторлик хизматларининг қийматини баҳолаш
Аудиторлик текширувини ўтказиш тўғрисидаги шартномани тузишда аудиторлик хизматларининг қийматини баҳолаш муҳим ўрин тутади. хизматлар қийматини пасайтирмасликка ҳам ва кўтармасликка ҳам интилиш лозим, зеро униси ҳам буниси ҳам, кўпчилик ҳолатларда, айниқса у ушбу аудиторлик фирмасига биринчи бор мурожаат қилган тақдирда мижозни "чўчитиб" юборади.
Ўзбекистонда аудиторлик хизматлари бозори тобора шаклланиб бориши натижасида аудиторлик хизматларига оид нарх-наволар тартибга солинмоқда.
Ўзбекистон республикасида ҳозирги пайтда аудиторлик хизматлари қийматини баҳолаш мавжуд бўлган турларини шартли равишда қуйидаги гуруҳларга ажратиш мумкин:

  • аккорд тўлови;

  • вақтбай тўлови;

  • ишбай тўлови;

  • натижалар бўйича тўлов;

  • аралаш тўлови.

Аккорд тўловида аудиторлик текширувини Ўтказиш тўғрисидаги шартномада тўлов суммаси текширув бошланмасдан олдин белгиланади ва қайд этилади. Айрим аудиторлик фирмалар ушбу суммани мижознинг молиявий имкониятлари ёки бошқа бир мезонлардан келиб чиқиб эркин белгилайдилар. Лекин, мамлакатимизнинг кўпчилик фирмалари шартнома тузишдан олдин мижоз фаолияти хусусиятлари билан танишиш, тахминий аудиторлик таваккалчилигини баҳолаш ва бажариладиган ишларга сарфланадиган меҳнат ҳажмларини аниқлаш мақсадида, аудиторга муайян ҳақ тўлаб уни мижоз билан танишиб чиқиш учун юборадилар. Шундан кейин, аудиторлик фирмаси бажариладиган ишларнинг умумий қийматини белгилайди ва мижоз билан шартнома тузади.
Вақтбай тўлови - барча давлатларда аудиторлик хизматлари бозорида энг кўп тарқалган тўлов туридир. Агар кўзда тутилмаган вазиятлар натижасида меҳнат сарфи ҳажми кўпайса, ишлар қиймати ҳам мутаносиб равишда ошиб боради.
Вақтбай тўлови аудиторнинг бир соат (кун) иш вақтини баҳолашга асосланади ва унинг малакасига ҳам боғлиқдир.
Ишбай тўлови - одатда бухгалтерия ҳисобини тиклашда қўлланилади. Ўисоб-китоб ҳисобдаги ҳар бир операция, ҳар бир кўрсаткич қийматини аниқлашдан келиб чиқади.
Натижалар бўйича тўлов - аудитор кўрсатилган хизматлар учун олдиндан қийматини белгиламайди, тўлов миқдорини эса, бухгалтерия ҳисобини юритиш, ҳужжатларни расмийлаштириш, солиқларни тўлаш ва бошқалардан аниқланган хатолар ва ноаниқликлардан мижоз учун иқтисод қилинган молиявий ресурслардан улуш сифатида белгилайди.
Аралаш тўлови - бу юқорида қайд этилган тўловлар турлари ва хилларидан ташкил топган мажмуидир. Масалан, шартномада хизматларнинг умумий қиймати белгиланади (аккорд) ва шунга қўшимча равишда, иқтисод қилинган сумма, кўзда тутилмаган вазиятлардан келиб чиқадиган ресурслардан маълум фоиз киритилади.



Download 2,36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   143




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish