Иқтисодий таҳлил ва аудит


Аудиторнинг мижоз олдидаги мажбурият-хати



Download 2,36 Mb.
bet77/143
Sana28.04.2022
Hajmi2,36 Mb.
#586661
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   143
Bog'liq
2 5240331984881849090

8.6.Аудиторнинг мижоз олдидаги мажбурият-хати
Мижоз ва аудитор Ўртасидаги Ўзаро келишувини белгиловчи қўшимча ҳужжат бўлиб аудит Ўтказишга розилик бериш тўғрисидаги ва аудитор томонидан Ўз мижозига йўлланган хати ҳисобланади (ушбу ҳужжатдан олдин мижознинг тегишли расмий таклифи мавжуд эканлиги назарда тутилади).
Аудитор ва мижоз Ўртасидаги бир маротаба бўладиган келишувларда аудиторлик текшируви Ўтказиш тўғрисидаги розилик хати томонлар Ўртасида тузиладиган шартнома Ўрнини босиши мумкин.
Бунда аудитор томонидан таклиф этилган текширув шартларига мижоз ёзма равишда розилик билдириши лозим.
Мижозга йўлланган аудитор (аудиторлик фирмаси)нинг мажбурият-хати аудит Ўтказишга розилигини ёки айрим корхоналар ва ташкилотлар (банклар, жамқармалар, суҚурта компаниялари, очиқ турдаги акциядорлик жамиятлар ва бошқалар) учун қонунчиликда кўзда тутилган расмий аудиторларни таклиф этилишини тан олганлигини тасдиқлайди.
Аудиторлик текшируви бошланишдан олдин мижозга хат йўлланиши мижозни ҳам аудиторни ҳам манфаатларига мос келади, чунки бу аудиторлик текшируви якунлангандан кейин икки тарафнинг мажбуриятларига оид кўплаб англашилмовчиликларни олдини олиш имкониятини яратади.
Аудиторлик текширувини ўтказиш тўғрисидаги хатда қуйидагилар кўрсатилади:

  • аудит ўтказилишининг зарурияти;

  • корхонада бухгалтерия ҳисоби ишончлилиги ва назорат самарадорлилигини аниқлаш учун тест текширувларини Ўтказиш ҳамда бухгалтерия ҳисоби маълумотлари асосланганлилиги, аниқлилиги ва ишончлилиги, қабўл қилинган ҳисоб тартиби амалдаги қонунчиликка мувофиқлилигини аниқлаш мақсадида маълум муолажаларни амалга ошириш зарурлиги.

Хатнинг асосий мазмуни қуйидагилардан иборат:

  • аудит объектларини ёритиш (бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисобот) ва унинг миқъёсларини аниқлаш (текширув мазмуни ва муддатлари);

  • тақдим этилган маълумотлар учун мижознинг масъуллигини белгилаш;

  • амалдаги меъёрий ҳужжатлар, қонунчилик ёки малакали аудиторлик бирлашмалар тавсиялари, аудитор риоя қиладиган қоидалар доирасида аудит чегараларини белгилаш;

  • аудиторлик фаолияти натижалари бўйича жамловчи хулоса, ҳисобот ёки бошқа турларини аниқлаш;

  • ички назорат тизими номукаммаллиги сабабли муҳим аниқсизликлар ёки хатолар аниқланмай қолиниши таваккалчилигини белгилаш;

  • аудит пайтида ўрганиладиган барча мунтазам ва таҳлилий ҳисоб, ҳужжатлар ва бошқа турдаги керакли маълумотлардан бемалол фойдаланиш имконини яратиш;

  • тадбиркорлик билан боғлиқ, бўлган сирни сақлаш тўғрисида аудиторнинг мажбурияти.

Аудит ўтказиш тўғрисида розилик берилган хатда аудитор ва мижоз жавобгарлиги белгиланади. Аудитор жавобгарлиги деб амалдаги қонунчиликка ва томонлар келишувига мувофиқ аудиторнинг маънавий ва моддий жавобгарлиги тушунилади. Аудитор молиявий ҳисоботга оид ўз хулосаси бўйича жавобгардир.
Мижоз жавобгарлиги деб аудиторлик текшируви учун молиявий ҳисобни ташкил этувчи, амалдаги қонунчиликка ва меъёрий ҳужжатларга мувофиқ мавжуд бўлган маълумотни тўлиқ тақдим этиши ва аудиторлик хулосасидан мақсадга мувофиқ фойдаланиши тушунилади.



Download 2,36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   143




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish