Иқтисодий таҳлил ва аудит


Аудиторлик текширувини ўтказиш тўғрисида шартнома



Download 2,36 Mb.
bet75/143
Sana28.04.2022
Hajmi2,36 Mb.
#586661
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   143
Bog'liq
2 5240331984881849090

8.4.Аудиторлик текширувини ўтказиш тўғрисида шартнома
Аудиторлик текширувини ўтказиш тўғрисидаги шартнома "мижоз-аудитор" ўзаро муносабатларини чегаралаб берувчи расмий ҳужжат ҳисобланади ва умумий жиҳатлари билан тадбиркорлик фаолиятида қўлланиладиган оддий шартномалардан фарқ қилмайди. Бу ҳужжат, бошқа шартномалар каби, томонларнинг, яъни шартнома иштирокчиларининг, бу ерда буюртмачи-мижоз ва ижрочи-аудитор, ўзаро келишилган манфаатларини ҳуқуқий томондан тартибга солади.
Шунинг билан бир қаторда, аудиторлик текширувини ўтказиш тўғрисидаги шартнома тадбиркорликда қўлланиладиган бошқа шартномалардан муҳим фарқлари ҳам мавжуд - бу, биринчи навбатда, шартнома тузиш вақтида ошкорасиз ҳолда учинчи томон (молиявий ҳисобот маълумотларидан фойдаланувчилар) манфаатларини ҳисобга олишдир. Зеро, амалда, агар текширув сифатсиз ўтказилганлиги натижасида зарар етказилса, аудитор нафақат мижоз олдида, балки ушбу фойдаланувчилар олдида ҳам масъулдир. Шартнома имзоланишидан олдин, аудитор ўзи учун нафақат имконияти борича мижоз истакларини аниқроқ билиб олиши, балки унга ўз буюртмасини тўғри шакллантиришда ёрдам бериши лозим. Ўтказиладиган аудиторлик текшируви сифати ҳамда аудитор ва мижоз ўртасидаги ўзаро муносабатлар кўп жиҳатдан аудиторлик текширувини Ўтказиш тўғрисидаги шартнома аниқ тузилганлигига боғлиқдир.
Кўпчилик аудиторлик фирмалар шартнома тузишнинг стандартвий шаклларидан фойдаланадилар, лекин, шунга қарамасдан, шартномада аниқ бир корхонани аудит қилиш хусусиятларини инобатга олиш мақсадга мувофиқдир, зеро мижозлар, кўп ҳолларда, унинг маъноси ва моҳиятини етарли даражада тушунмасликлари мумкин.
Аудиторлик текширувини Ўтказиш тўғрисидаги шартномада аудитор томонидан аудиторлик хулосасини тақдим этишдан воз кечиш имкониятини акс этиш мақсадга мувофиқдир. Шунингдек, текширув Ўтказиш учун керакли бўлган ҳужжатларни мижоз томонидан тақдим этиш муддатларини белгилаш лозим, чунки кўп ҳолатларда, бухгалтерия ҳисоботи ҳали тайёр бўлмасдан туриб мижозлар аудиторни таклиф қиладилар, бу, ўз навбатида, ишни жуда ҳам мураккаблаштиради.
Шартномада мижоз томонидан аудиторлик фирмага олдиндан пул тўлашни кўзда тутиш мақсадга мувофиқдир, зеро олдиндан пул тўланиши аудиторни молиявий мустақиллигини таъминлайди, текширув ўтказиш жараёнида мижоз томонидан ўтказилган аудит учун тегишли ҳақини тўламаслик йўли билан қўрқитиб "тазйиқ" ўтказишни олдини олади. одатда, аудиторлик фирмалари томонидан олдиндан пул ўтказиш миқдори тўғрисидаги талаблари 50 фоиздан 100 фоизгачани ташкил этади.
Шартномада текширув жараёнида мижоз томонидан аудиторга ёрдам кўрсатиши лозимлиги тўғрисида мажбур эканлигини кўзда тутилиши мақсадга мувофиқдир (инвентарлаш ўтказишда ёрдам бериш учун ўз ходимларини жалб қилиш, хизмат сафарига чиқиш зарурияти бўлганда аудитории транспорт воситаси билан таъминлаш ва бошқалар).


Download 2,36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   143




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish