Иқтисодий таҳлил ва аудит


Аудитнинг халқаро қоидалари (стандартлари)



Download 2,36 Mb.
bet69/143
Sana28.04.2022
Hajmi2,36 Mb.
#586661
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   143
Bog'liq
2 5240331984881849090

8.2. Аудитнинг халқаро қоидалари (стандартлари)
Турли мамлакатлар иқтисодиётида бозор ва интеграция жараёнлари ривожланиши муносабати билан ва бунинг натижасида, айрим аудиторлик ташкилотлар йирик халқаро гуруҳларга бирлашиши сабабли, аудитни халқаро миқёсида бирхиллаштириш зарурати пайдо бўлди. Ушбу муаммолар амалда бутун дунёда бир-бирига ўхшашдир. Шу боис, аудитнинг навбатдаги муаммосини ҳал этувчи маълум мамлакатнинг касбий ташкилоти, аудит стандартларини ишлаб чиқаётган бошқа мамлакатларда ушбу муаммо қандай ҳал этилаётганини ўрганиб чиқиши лозим.
Халқаро миқёсда касбий талабларни ишлаб чиқиш билан бир нечта ташкилотлар шуғулланади. Бевосита халқаро миқёсда аудиторлик стандартлар билан 1977 йилда ташкил этилган Халқаро бухгалтерлар Федерацияси (IFAC) доирасида муттасил муҳторият ҳуқуқида фаолият кўрсатаётган Аудиторлик амалиёти халқаро қўмитаси (LAPS) шуғулланади.
Қўмита томонидан чоп этилаётган аудит ўтказиш бўйича халқаро қоидалар (стандартлар) касбий малакаси халқаро даражасидан пастроқ бўлган мамлакатларда касбни ривожлантиришга ва иложи борича аудитга халқаро миқёсда ёндошишга ёрдам беради.
Халқаро аудит стандартлари тизими хақида гапирадиган бўлсак, авваламбор Халқаро аудит амалиёти бўйича комитетнинг вазифа ва усуллари ҳамда ушбу Халқаро Аудит Амалиёт Комитети томонидан ишлаб чиқилган маьлумотлар асосида ҳужжатлар ҳажми ва статусини тушунишга харакат қиламиз. Бу халқаро бухгалтерлар Федерациясининг Кенгаши томонидан тасдиқланган бўлиб, 1994 йилнинг июлида чоп этилган инглиз тилидаги вариантига мос келади.
Аудит ҳамда унинг таркибига кирувчи хизматларнинг миллий стандартлари ҳар бир давлатда ўз шакли ва мазмуни жиҳатдан фарқ қилади. Халқаро Аудит Амалиёт Комитети бундай ҳужжатларга алоҳида эътибор билан ёндошиб, олинган маълумотлар асосида бутун дунё даражасида қабўл қилиниши назарда тутилган халқаро аудит стандартлари чоп этилади.
Халқаро Аудит Стандартлари молиявий ҳисобот аудитида қўллаш учун мўлжалланади. Шунингдек, Халқаро Аудит Стандартлари зарур шароитларда бошқа маълумотлар ва аудит турига кирувчи хизматлар аудитида ҳам қўлланилади. Халқаро Аудит Стандартлари асосий тамойиллар ва зарур шароитларни ўз ичига олади ва шунингдек мос ҳолдаги ёзма равишда берилган таклифлар ҳақида улардан фойдаланиш тартиблари мавжуд.
Асосий тамойиллар, зарурий ҳолатлар ва мос таклифларни тушуниш ҳамда тўғри қўллай олиш учун Халқаро Аудит Стандартлари ва тушунтириш хатлари ҳамда бошқа материалларни тўлиқ ўрганиб чиқиш лозим.
Айрим ҳолларда аудитор аудитнинг вазифаларини самарали бажариш мақсадида Халқаро Аудит Стандартлариларидан четга чиқиши мумкин. Агар шундай вазият юзага келадиган бўлса, у ҳолда аудитор бу ҳолни асослаб бермоғи лозим бўлади.
Халқаро аудит амалиёти қўмитаси Халқаро Аудит Стандартлариларини ишлаб чиқариш каби ҳуқуқига эга. Ушбу ҳужжатларнинг мазмун – моҳияти шундаки, у аудиторлар томонидан кўрсатиши мумкин бўлган хизматлар доирасида Халқаро Аудит Стандартлариларининг концептуал асосини ишлаб чиқади.Агарда Халқаро Аудит Стандартлариларида соддалаштириш мақсадида, махсус кўрсатма келтирилмаган бўлса, аудит ва унга ўхшаш хизматлар учун ягона «аудит» ибора қўлланилади. Махсус кўрсатма ҳақида гап борганда, ўхшаш хизматлар кўрсатувчи шахс субъект молиявий ҳисоботини текширувчи аудиторлар бўлиши шарт эмас.
Аудиторлик фаолиятининг халқаро стандартлари бир-бири билан ўзаро боғлиқбўлган тўртта кетма-кет қисмлардан иборатдир.
Бўларнинг негизи - қонуниятчилик, мантиқий тамойиллар, аудиторлик фаолияти стандартларининг умумий асосларини ифода этувчи шарт-шароитлардир. Улар аудиторларга фикр шакллантириш учун намуна сифатида ва хусусан, аниқ бир стандартларни қўллаш мумкин бўлмаган ҳолда, хизмат қилади.
Умумий стандартлар - аудитор олдида турган масалаларни самарали ва малакали бажариши учун у муайян сифатлар ва малакавий даража(тайёргарлилиги, хабардорлилиги, мустақиллилиги, бетарафлилиги, аудит ўтказишда етарли даражада эътиборлилиги) га эга бўлишлигидир.
Ишчи стандартлар - аудит масалаларини бажаришда аудитор томонидан амал қилинадиган қоидалар (режалаштириш, назорат ва текшириш, ишончли маълумотларни тўплаш ва ички назорат тизимини тегишли равишда ўрганиш ва баҳолаш).
Ҳисобот ва аудиторлик хулосаси стандартлари - аудиторлик текшируви натижалари бўйича материалларнинг тақдим этилиш тартиби, шакли, мазмуни, жойлаштирилишига тааллуқлидир. Хулосада молиявий ҳисобот бухгалтерия ҳисобини юритиш талабларига мувофиқлилиги кўрсатилиши лозим.
Аудиторлик амалиёти бўйича Халқаро қўмита бухгалтерлар федерациясининг Халқаро Кенгаши номидан аудитлар ўтказиш бўйича Халқаро стандартлар ва аудитлар ўтказиш бўйича Халқаро стандартлар таркибида қўшимча хизмат кўрсатиш бўйича Стандартларидан иборат стандартларни нашр қилди.
Қуйида баъзи-бир стандартнинг мазмуни ва вазифаларини кўриб чиқамиз.
IAG 1. Молиявий ҳисоботларнинг мақсад ва кўламлари:
Стандарт корхона молиявий ҳисоботининг мустакил аудитор томонидан ўтказиладиган текширувини умумий максад ва кўламлари, хамда бошқарувчи (раҳбар) ларнинг молиявий ҳисобот учун жавобгарлигини белгилаб беради.

Download 2,36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   143




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish