Ташқи аудит — бу ташқи манфаатдорларнинг буюртмаларига асосан хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини текшириш ва экспертиза қилишдир.
Ташқи аудитнинг асосий буюртмачилари давлат бошқарув органлари, таъсисчилар, инвесторлар, кредиторлар, солиқ идоралари, банк муассасалари ва бошқа манфаатдорлар хдсобланади.
Ташқи аудитнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
- корхона фаолиятида қабўл қилинган қонунлар, низомлар ва бошқа меъёрий ҳужжатларга тўлиқ амал қилинишини текшириш;
- корхона мулкининг мақсадли фойдаланиши ва самарадорлигини таҳлил қилиш;
- четдан жалб қилинган сармояларнинг тўғри фойдаланишини текшириш;
- солиққа тортилувчи кўрсаткичлар, солиқларнинг тўғри ҳисобланишини ва бюджетга тўлиқ ўтказилишини назорат қилиш;
- ўзаро ҳисоб-китобларнинг тўғри олиб борилишини текшириш;
- корхонанинг ҳисоб сиёсати ва унга тўлиқ риоя қилинишини аниқпаш;
- молиявий ҳисоботнинг асослиги ва ҳаққонийлигига холисона бахо беришдан иборат.
Ташқи аудит бетараф ва даҳлсиз аудиторлар ва аудиторлик ташкилотлари (фирмалари) томонидан ўтказилади. Ушбу аудит турининг асосий объектлари қуйидагилардан иборат: молиявий натижалар; ўзаро ҳисоб-китоб операциялари, шу жумладан экспорт-импорт, реэкспорт, реимпорт, бартер операциялари; хорижий инвестициялар, пул-валюта операциялари, қимматбохо қоғозлар, хусусийлаштириш билан боғлиқ операциялар.
Ташқи аудит натижалари бўйича асосли қарорлар қабўлқилинади.
7.5.Мажбурий аудиторлик текшируви. Ташаббус тарзидаги (ихтиёрий) аудиторлик текшируви. Назорат қилувчи ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ташаббусига кўра аудит ўтказиш хусусиятлари.
Ташаббус тарзидаги аудитoрлик текшируви (ихтиёрий аудит) — Олий Мажлис қарорига мувофиқ янги таҳрирда қабўл қилинган «Аудиторлик фаолияти тўғрисидаги қонун”нинг 11-моддасига мувофиқ, корхона раҳбариятининг ўз қарорига биноан қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда ўтказилади. Ихтиёрий аудитни ўтказишдан мақсад турлича бўлиши мумкин. Мисол учун, корхона бухгалтерия тизимининг ҳолатини таҳлил қилиш, унинг устидан самарали назорат ўтказиш, компютерлашган бухгалтерия тизими фаолиятини текшириш ва ҳ.к.
Ихтиёрий аудит комплекс ва тематик асосда ташкил этилиши мумкин.
Комплекс ихтиёрий аудит текширувида корхонанинг бухгалтерия ҳисобига оид барча бошланғич ҳужжатлари текширилади, активлар ва мажбуриятлар юзасидан тўлиқ инвентаризация ўтказилади. Тематик ихтиёрий аудит текширувида эса корхона бухгалтерия ҳисобининг фақатгина алоҳида бир бўлими, мисол учун, иш хақи юзасидан ҳисоб-китобларнинг тўғри юритилаётгани, бюджет билан солиқ юзасидан ҳисоб-китоблар қонунҳужжатларга асосан олиб борилаётгани аудитор текширувидан ўтади.
Do'stlaringiz bilan baham: |