134
Бухгалтерия балансининг пассив қисми 1-бўлими «Ўз
маблағлари манбалари»да тақсимланмаган фойда сўммаси
кўрсатилади. Активнинг 2-бўлимида дебиторлик қарздорлигида
турлари бўйича сўмма берилади. ОТАЖнинг дебиторлик
қарздорлиги йил охирида 3644 минг сўмни ташкил этди. У
бир
йилда 1396 минг сўмга ошган. Баланс пассивининг 2-
«Мажбуриятлар» бўлимида бир йилда муддати ўзайтирилган
дебиторлик ва кредиторлик қарздорлиги 85 минг сўмга кўпайган
ва 6014 минг сўмни ташкил этган кредиторлик қарздорлиги қайд
этилган.
Назорат қилиш учун молиявий ҳисоботда махсус
«Дебиторлик ва кредиторлик қарзлар ҳақида маълумотнома» бор.
Унда дебиторлик ва кредиторлик қарздорлигининг
вужудга
келиши акс эттирилади. Яъни улар қандай корхоналар бўйича
ташкил этилганлиги ва сўммаси кўрсатилади. Мисолимизда бутун
сўммада муддати узайтирилган дебиторлик қарздорлиги 2383
минг сўм ёки бутун қарздорларнинг 65,4 фоизини, кредиторлик
қарздорлиги 4033 минг сўм ёки 67,1 фоизини ташкил этган.
Бундай ҳолат қониқарсиздир, чунки катта маблағлар музлатилган
бўлиб, улардан хўжалик фаолиятида
фойдаланилиши мумкин
эмас.
Баланс активининг 1-бўлимида асосий воситалар ҳақидаги
маълумотлар: уларнинг бошланғич қиймати, эскириши ва қолдиқ
қиймати мавжуд. 3-шакл «Асосий воситалар ҳаракати ҳақида
ҳисобот»да асосий воситалар турлари, уларнинг ҳаракати ҳамда
бошланғич қиймати бўйича давр боши ва охиридаги қолдиқлари
(уларнинг эскириши ва қолдиқ қиймати) ҳақидаги
маълумотлар
кўрсатилган. Бу кўрсаткичлар асосий восита ҳолати ва улардан
фойдаланиш самарадорлигини таҳлил қилиш
учун жуда
муҳимдир.
4-шакл
«Пул оқимлари ҳақидаги ҳисобот»да пул
маблағларининг барча турлари - хўжалик фаолияти, дивидендлар,
солиққа тортиш, инвестициялар ва бошқалар ҳақидаги ахборотлар
кўрсатилади. 4-шакл бухгалтерия баланси билан ўзаро боғлиқ.
Бухгалтерия балансининг 170, 180 ва 190-сатрлар бўйича қолдиқ
пул маблағлари 4-шаклда 070 ва 080-сатрлардаги пул маблағлари
135
қолдиқларига тенгдир. «Валюта маблағлари ҳаракати ҳақидаги
маълумотнома»да (090 ва 120-сатрлар) валюта маблағлари
қолдиғи кўрсатилади. Бу бухгалтерия балансида 180-сатр бўйича
кўрсатилади.
5-шакл «Ўз сармояси ҳақидаги ҳисобот»да устав сармояси,
қўшилган устав сармояси, резерв сармояси, тақсимланмаган фойда
ҳаракати ҳақидаги маълумотлар берилади. Баланс пассивининг 1-
бўлими «Ўз маблағлари манбалари»да
уларнинг йил боши ва
охиридаги аҳволи кўрсатилган. Бундай шаклга асосланиб,
корхонанинг ўз сармояси ташкил бўлиши ва ҳаракати, шунингдек
тузилмаси таҳлил қилинади. Корхона молиявий ҳолатини таҳлил
қилишда шу тарзда молиявий ҳисоботнинг
барча шаклларидан
фойдаланиш зарур.
Улар бир-бирини тўлдириб боради. Мазкур маълумотлар
молиявий ҳисоботнинг шакллари ўртасидаги оддий боғлиқликни
ифодалаш билан чекланмайди. Улар корхонани бошқариш ва
маълумотларни назорат қилиш учун ҳам ўта муҳимдир.
Do'stlaringiz bilan baham: