Иšтисодий таілил фанининг моіияти, бозор иšтисодиёти шароитида аіамияти ва вазифалари



Download 1,59 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/134
Sana18.07.2022
Hajmi1,59 Mb.
#820965
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   134
Bog'liq
Иқтисодий таҳлил Пардаев М Қ 2011 Дарслик

Иқтисодий таҳлилнинг объекти 
деганда унинг қайси маконда 
(хўжалик юритувчи субъектларда) амалга оширилиши тушунилади. 
Шу туфайли иқтисодий таҳлил фанининг предмети амалга ошадиган 
объектларига давлат, жамоат ташкилотлари, корпорациялар, 
трестлар, 
биржалар, 
корхоналар, 
фирмалар, 
ташкилотлар, 
бирлашмалар ва бошқа хўжалик юритувчи субъектлар киради. 
Мазкур объектларга иқтисодий асоси жиҳатидан қараладиган 
бўлса улар давлат, жамоа, кооператив, акциядорлик, хусусий, 
хорижий ва аралаш каби мулк шаклида фаолият кўрсатадиган 
объектларга бўлинади.
Ўзбекистон Республикаси ўзига хос ва мос иқтисодий 
тараққиёт йўлини танлади. Бу мустақил йўл билан ҳамма соҳада, 


21 
хусусан миллий ҳисоблар тизимида ҳам жаҳон андозаларига 
босқичма-босқич ўтиш кўзда тутилган. Бу эса ўз навбатида, мулк 
шаклидан қатъий назар, таҳлилнинг бир хил методологик усулини 
ёритишни тақозо қилади. 
Объектнинг (маконнинг) ва даврнинг (замоннинг) қандай 
бўлишидан қатъий назар ушбу фан предметининг моҳияти 
ўзгармаслиги, объект эса таҳлилнинг қайси маконда ўтказилишига 
қараб ўзгариб туриши мумкин. Шу жиҳатдан унинг предмети 
объектидан мазмун ва моҳияти жиҳатидан маълум даражада бир-
биридан фарқ қилади. 
Шундай қилиб, иқтисодий таҳлилнинг предмети ва объекти 
бозор муносабатларига асосланган эркин иқтисодиёт шароитига мос 
ҳолда ривожланиш босқичини бошдан кечирмоқда. Шу ўринда 
алоҳида таъкидлаш жоизки, иқтисодий таҳлил фанининг ўрни ва 
вазифаси ҳам эркин иқтисодиёт шароитига мос тарзда назарий 
жиҳатдан ҳамон етарли даражада талқин қилинган эмас. Бу эса 
мазкур муаммони ҳам тадқиқ қилишни тақозо қилади. 
2.2. Иқтисодий таҳлилнинг методи 
 
Метод қадимги грек тилидан олинган бўлиб, табиат ҳамда 
жамиятда содир бўлаётган ҳодиса ва жараёнларни ўрганиш ва билиш 
усулидир. Табиат ва жамиятда содир бўладиган ходиса ва жараенлар 
бир-бири билан узвий боғлиқ ва алоқадордир. 
Шу туфайли уларнинг қайси жиҳати ўрганилишидан қатиий 
назар табиат ва жамиятда содир бўлаётган жараёнлар бир-бири билан 
боғлиқликда, алоқада деб қараш лозим. Бундай қарашни таъминлаш 
учун уларни ўрганишга диалектик усул билан ёндошиш лозимдир. Бу 
эса ўз навбатида ўрганилаётган барча ходиса ва жараёнларни бир-
бири билан узвий боғлиқликда, алоқада ва доим ўзгаришда деб 
қарашни тақозо қилади. 
Таҳлил методининг шундай қоидасини яратиш лозимки у 
объектнинг ёки тузумнинг ўзгариши билан ўзгармайдиган бўлсин, 
чунки ҳар қандай фан, хусусан хўжалик фаолиятини таҳлил қилиш 
фани ҳам қайси тузумдан қатъий назар ўзининг назарий жиҳатдан 
асосланган методига эга бўлиши лозим. 
Бундан келиб чиқиб, узоқ йиллар ўтказган тадқиқотларимиз 
натижасида хўжалик фаолияти таҳлили методининг қоидасини 
(таърифини) ишлаб чиқишда унинг бирқанча талабларга жавоб 


22 
бериши лозим деган хулосага келдик. Буларга қуйидагиларни 
киритиш мумкин: 
1) ҳар қандай фан методининг назарий асоси бўлиши керак; 
2) унда нимани ўрганиши ва унинг қаерда ифодаланиши кўриниб
турмоғи лозим; 
3) қаерни, қайси объектни ва қайси даврни ўз ичига олишини
ифодалаши даркор; 
4) нима мақсадда амалга оширилиши кўриниб туриши керак; 
5) шу мақсадни амалга ошириш учун нималар қилишниши 
алоҳида таъкидланиши лозим . 
Ана шу талабга жавоб берадиган қоида, фикримизга, хўжалик 
фаолияти таҳлили методининг мазмунини тўлиқ ифода қилади. Бу 
назарий хулосадан келиб чиқиб, биз иқтисодий таҳлил фанининг 
методига қуйидагича таъриф берамиз. “Иқтисодий таҳлилнинг 
методи диалектик методга асосланган бўлиб, унинг предметини 
мокон ва замонда, ахборотлар манбаида ифодаланган кўрсаткичлар 
системаси асосида ҳар томонлама комплекс ўрганиш, мавжуд ички ва 
ташқи 
имкониятларни 
(резервларни) 
аниқлаш, 
объектнинг 
самарадорлигини ошириш, унинг иқтисодий кудратини юксалтириш, 
молиявий 
барқарорликни 
таъминлаш, 
бошқаришни 
такомиллаштириш мақсадида қўлланиладиган усуллар мажмуидан 
иборатдир” . Бизнинг фикримизча ушбу таъриф иқтисодиётни 
эркинлаштириш шароитида иқтисодий таҳлилга қуйиладиган барча 
назарий ва амалий талабларга жавоб беради. 

Download 1,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   134




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish