8.1-жадвал
Сотилган маҳсулот ҳажми таҳлили
Кўрсаткичлар
|
Бизнес-режа бўйича
|
Ҳàқиқатда
|
Фарқи (+,-)
|
Сотиш ҳажмига таъсири (+,-)
|
1. Сотилмаган маҳсулотларнинг йил бошига бўлган қолдиғи
|
62470
|
62520
|
+50
|
+50
|
2. Товар маҳсулоти
|
942600
|
997970
|
+55370
|
+55370
|
3. Сотилмаган маҳсулотларнинг йил охирига бўлган қолдиғи
|
62470
|
78030
|
+15560
|
-15560
|
4. Сотилган маҳсулот ҳажми
(1 қ+ 2 қ - 3 қ)
|
942600
|
982460
|
+39860
|
+39860
|
Товар балансининг унсурлари бир-бири билан узвий равишда боғлиқ. Агар режага нисбатан йил бошига бўлган қолдиқ кўп бўлса, у ҳолда сотиш ҳажми ошади. Демак, сотиш ҳажмининг ўзгаришига товар маҳсулотини ишлаб чиқариш ва сотилмаган маҳсулотларнинг ўзгариши таъсир қилар экан. Энди юқорида берилган тенгликдан сотиш жараёнини қуйидагича ифода этиш мумкин:
Р = Т1 + М - Т2
Маҳсулот ишлаб чиқаришни ифодаловчи кўрсаткичлар – соф маҳсулот, меъёрий соф маҳсулотларни таҳлил қилиш ҳам муҳим аҳамият касб этади.
Соф маҳсулот товар маҳсулот билан уни ишлаб чиқаришга қилинган моддий сарфлар ва асосий ишлаб чиқариш фондларининг амортизатсияси суммаси ўртасидаги фарқ сифатида аниқланади. Меъёрий соф маҳсулот ишлаб чиқаришдаги ишчиларнинг асосий ва қўшимча иш ҳақини, ижтимоий суғурта учун ажратмалар ва меъёрий фойдани жамлаш орқали аниқланади. Шартли соф маҳсулот бу соф маҳсулот қўшув асосий фондларнинг амортизасиясидир.
Корхоналарнинг хўжалик фаолиятига баҳо берувчи муҳим мезон – сотиш режасининг шартнома мажбуриятини ҳисобга олган ҳолда бажарилиши бўлиб қолди. Мазкур кўрсаткич бўйича режанинг бажарилиш даражаси 100 фоиздан ошмайди, энг мақбули 100 фоиздир.
Тузилган шартнома мажбуриятига асосан истеъмолчиларни зарур товарлар хилма-хиллиги билан таъминлаш сифат кўрсаткичи ҳисобланади. Корхоналар маҳсулот ишлаб чиқариш режасини нафақат қиймат ифодасида, балки белгиланган ассортименти бў йича бажарилишлари зарур. Корхона фаолиятига тўғри баҳо беришда маҳсулотнинг хилма-хиллиги бўйича бизнес-режанинг бажарилишини аниқлашда энг кам сон миқдорини ҳисобга олиш усули қўлланилади.
Маҳсулот сифати деганда, унинг барча мўлжалланган мақсадда фойдаланишга яроқли хусусиятлари мажмуаси тушунилади. Иқтисодиёт тармоқларида маҳсулот сифатини баҳолашда турли кўрсаткичлар қўлланилади.
Маҳсулот сифатини таҳлил қилишда фойдаланиладиган асосий кўрсаткичлар билан бир қаторда сифатсиз маҳсулот учун истеъмолчиларга тўланадиган жарималар, маҳсулотни кафолатли таъмирловчи устахоналарга сарфланадиган харажатлар каби кў рсаткичлар ҳам қўлланилади. Шундай қилиб, маҳсулот сифатини таҳлил қилиш усуллари таҳлил қилинаётган корхонанинг қайси тармоққа мансуб эканлигига боғлиқ экан.
Маҳсулот ишлаб чиқариш ва уни сотиш бўйича дастурнинг бажарилишини таҳлил қилиш жараёнида маҳсулотни бир маромда ишлаб чиқаришни ташкил қилиш катта аҳамиятга эга. Маҳсулотни бир маромда ишлаб чиқариш деганда, уни тузилган жадвал асосида, маҳсулотнинг олдиндан аниқланган хилма-хиллиги ва сифатига мувофиқ етказиб бериш ва сотишни ўз вақтида таъминлаш тушунилади. Бир маромда маҳсулот ишлаб чиқаришнинг умумлашган кўрсаткичи бир меъёрда ишлаш коеффитсиенти ҳисобланади, у жадвал бўйича маҳсулот ишлаб чиқариш режаси бажарилган кунларни умумий иш кунига бўлиш билан аниқланади, одатда ой ҳисобида.
Товар маҳсулоти ишлаб чиқариш бў йича бизнес-режанинг бажарилиши кў пгина омилларга боғлиқ. Товар маҳсулоти ишлаб чиқариш бўйича бизнес-режанинг бажарилишига таъсир қилувчи омиллар иқтисодий белгиларига кўра 3 гуруҳга бўлинади:
1.Меҳнат омиллари. Бу омиллар таркибида корхоналарни меҳнат ресурслари билан таъминлаш ва улардан самарали фойдаланиш, меҳнат унумдорлиги каби масалалар ўрганилади.
2.Меҳнат воситалари омиллари. Бу омиллар таркибига корхоналарнинг асосий фондлар билан таъминланиши ва улардан фойдаланиш самарадорлиги таҳлили масалалари киради.
3.Меҳнат буюмлари омиллари. Бу омиллар такибида корхоналарнинг хом ашё ва материаллар билан қай даражада таъминланганлиги ва моддий ресурслардан фойдаланиш самараси таҳлили каби масалалар ўрганилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |