Иқтисодий ўсиш ва инсон тараққиёти Инсон капитали назариясининг шаклланиши ва ривожланиши


расм. Инсон ва фуқаро ҳуқуқлари ва эркинликлари



Download 327,5 Kb.
bet12/14
Sana22.02.2022
Hajmi327,5 Kb.
#83578
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
Инсон тараққиёти концепцияси

расм. Инсон ва фуқаро ҳуқуқлари ва эркинликлари

• тадбиркорлик эркинлиги (тадбиркорлик ва қонун билан ман этилмаган иқтисодий фаолиятнинг бошқа турлари билаш шуғулланиш ҳуқуқи);


• хусусий мулк ҳуқуқи;
• меҳнат ҳуқуқи (меҳнат қилиш ва меҳнатнинг эркинлиги ҳуқуқи);
• оилани, оналикни, оталикни ва болаликни муҳофаза қилиш ҳуқуқи;
• ижтимоий таъминотдан фойдаланиш ҳуқуқи;
• турар жойга эга бўлиш ҳуқуқи;
• соғлиқни сақлаш ва тиббий ёрдам олиш ҳуқуқи;
• адолатли солиқ тўлаш ҳуқуқи;
• 8 соатлик иш куни, адолатли меҳнат шароитлари, бир хил меҳнатга тенг миқдорда иш хақи олиш ҳуқуқи ва ҳоказолар.
Маданий ҳуқуқлар шахснинг маънавий ривожланишини таъминлайди. Уларга қуйидагилар киради:
• таълим олиш ҳуқуқи;
• ижод эркинлиги;
• маданий ҳаётда иштирок этиш ҳуқуқи;
• қулай атроф муҳитда яшаш ҳуқуқи.
Шуни таъкидлаш керакки, 1950 йилдан бошлаб ҳар йили 10 декабрь - Инсон ҳуқуқлари халқаро куни сифатида нишонланади.
1966 йилда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти шафелигида “Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пакт” ва “Иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пакт” қабул қилинди. Бу ва шундан кейин қабул қилинган халқаро битимлар инсон ва фуқаро ҳуқуқларининг халқаро стандарти ҳамда бу хақ-ҳуқуқларни таъминлаш кафолатларини тасдиқлади.
Ўзбекистон Республикаси мустақиллика эришганидан сўнг қўшилган биринчи халқаро-ҳуқуқий хужжат “Инсон ҳуқуқлари умумжахон декларацияси” бўлди. Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари ва манфаатларини ижтимоий ривожланиш ва давлат қурилишининг, ўзининг ички ва ташқи сиёсатининг энг муҳим устувори сифатида белгилаб олди. Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари бўйича 60 та асосий халқаро ҳужжатга қўшилгани, БМТ томонидан мазкур соҳада қабул қилинган 6 та асосий халқаро шартноманинг иштирокчиси эканлиги ҳудди шундан далолат беради.
Инсон ҳуқуқлари умумжахон декларациясининг қоидалари Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, миллий қонунчиликларида ўз ифодасини топиб, инсоннинг шахсий, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлари ҳамда эркинликларини ишонарли ҳимоя қилишни таъминламоқда.
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси “Ўзбекистон халқи инсон ҳуқуқларига ва давлат суверенитети ғояларига содиқлигини тантанали равишда эълон қилиб” сўзлари билан бошланади. Мамлакатнинг Асосий Қонунида мустахкамлаб қўйилган Ўзбекистон фуқароларининг шахсий, сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ҳуқуқлари принцип жиҳатидан Инсон ҳуқуқлари умужаҳон декларацияси қоидаларига мувофиқдир.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов кўрсатиб ўтганидек, Бизнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси энг демократик, халқаро миқёсда эътироф этилган меъёр ва талабларга жавоб беради”, дейиш учун тўла асосларимиз бор.
Мамлакат Конституциясининг иккинчи бўлими тўлалигича инсон ҳуқуқлари бўйиа ўзбекча биллдир. Бошқача қилиб айтганда, шахсий, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқларнинг яхлит ва кенг қамровли тизими мустаҳкамланган. Табиийки, инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги бўлим давлат органлари тизимига бағишланган бўлимдан аввал келади. Давлат ҳуқуқларни тақдим этмайди, фуқаронинг ўзи унга эркинлик билан берилган ажралмас табиий ҳуқуқлардан онгли ва маъсулиятли равишда фойдаланади.

Download 327,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish