Таклиф этилаётган лойиханинг номи:- «XXX» масуълияти чекланган жамияти моддий техника баъзасини мустахкамлаш орқали ахоли хамда юридик шахсларнинг турли хилдаги юк ташиш автомобиллари орқали юк ташиш эхтиёжларини тўлароқ қондириш мақсадида хорижда ишлаб чиқарилган “Sinotruck HOWO zz3251 m3641c” русумидаги юк ағдарувчи автомобилини сотиб олиш хақида.
Т.р
|
|
|
1
|
Мазкур лойиха буйича талаб этилаётган кредитнинг миқдори
|
130 000 000
|
2
|
Кредитдан фойдаланганлик учун фоиз устамаси
|
16 %
|
3
|
Кредит фоизларни қайтариш даврийлиги:-
|
Хар ойда
|
4
|
Кредитдан фойдаланишнинг муддати:-
|
24 ой
|
5
|
Асосий қарзни қайтаришни имтиёзли даври
|
6 ой
|
6
|
Асосий қарзни қайтаришни бошланиши
|
7 ойдан тенг улушда
|
«XXX» масуълияти чекланган жамияти рахбарияти, ахоли хамда юридик шахсларнинг турли хилдаги юк автомобилларига бўлган талаб ва эхтиёжларини тўлароқ қондириш мақсадида, корхонанинг айланма маблағлари хажмини, Республика «________» очиқ акциядорлик-тижорат банки ________ вилоят амалиёт бўлими ўз кредит маблағлари хисобидан тўлдиришни режалаштирмоқда.
Хозирги бозор иқтисодиёти мунособатлари шароитида Республика-мизда хар бир сохада т620000чиларачларуб уб иқтисодий ислохотларни ўтказилиши натижасида, кун сайин ахолига кўрсатилаётган турли хилдаги сервис хизматлари хажмлари ортиб бораётган бир вақтда ишлаб чиқариш шунингдек бошқа турдаги сервис хизмат турларини ривожлантириш шу куннинг биринчи талабларидан биридир, биз «XXX» масуълияти чекланган жамияти фаолиятни янада ривожлантиришни, шу куннинг биринчи новбатда турган талабларидан бири деб ҳисоблаймиз.
Мулкчилик ва хўжалик юритиш шаклларидан қатъий назар хар қандай хўжалик ёки корхона, истеъмол бозорида ўз ўрни ва улушига эга бўлиши, иқтисодий жихатдан мустақил хамда юқори самара билан фойда олишини таъминлайдиган даражада фаолият юритиши керак. Хусусий мулкчилик шакли канчалик кўпайиб борса махсулот ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш хажмлари ортиб боради, бу эса ўз новбатида Республикамиз, қолаверса вилоятимиз иқтисодиётни мустахкамлашда мухим рол уйнайди.
«XXX» масуълияти чекланган жамияти томонидан кўрсатилаётган юк ташиш хизматидан нафақат _____________ахолиси ёки юридик шахслари қолаверса ______________вилоятининг бошқа туманларида яшовчи ахоли хамда юридик шахсларга фойдаланиши режалаштирилмоқда. Хусусий корхона томонидан юк автомобиллари ёрдамида кўрсатилаётган хизматлар ўзининг арзонлиги, юқори сифатлилиги хамда бугунги кун талабларига тўлиқ жавоб бераётганлиги сабабили, корхона хизматларига бўлган талаб кундан кунга ортиб бормоқда.
«XXX» масуълияти чекланган жамияти , ахоли хамда юридик шахсларга юк автомобилларига хамда бошқа турдиги халқ истеъмоли махсулотларига бўлган талаб ва эхтиёжларини тўлароқ қондириш, жамият моддий техника базасини мустахкамлаш мақсадидаги, ахоли хамда юридик шахсларни турли хилдаги юк автомобилларига бўлган талаб ва эхтиёжларини тўлароқ қондириш мақсадида турли хилдаги юк автомобили сотиб олиш хақидаги мазкур лойиха қўйидаги тамойилларга асосланади:
1.ААА ахолиси хамда юридик шахсларини, турли хилдаги юк автомобилларига бўлган талабларини тўлароқ қондиришни яхшилаш шу каби хизматларни ички бозорларда арзонлашишига эришиши билан шунингдек шахардаги шундай фаолият тури билан шуғулланаётган бошқа турдош корхоналар томонидан кўрсатилаётган хизматларга нисбатан «XXX» масуълияти чекланган жамияти томонидан кўрсатилиши режалаштирилаётган хизматлар ўзининг арзонлиги, сифатлилиги билан бугунги кун талабларига тўлиқ жавоб бериши билан ажралиб туриш.
2. Олинадиган кредит ресурсларидан самарали фойдаланиб «XXX» масуълияти чекланган жамияти томонидан оладиган даромадни доимий барқарорлаштириш, йил давомида бир маромда ошириб бориш, «XXX» масуълияти чекланган жамияти негизида янги турдаги замонавий техника ва технологиялар асосида хизмат кўрсатишни жорий этиш, янгидан қўшимча ишчи ўринлари яратиш.
3. Республикамизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг тез суръатларда ривожланиб бораётганлиги-инвестицион мухитнинг кафолатланиши ва тадбиркорликни мустахкамланишига олиб келишидан фойдаланиш.
4.Республикамиз Президенти хамда Республика Вазирлар Махкамаси томонидан махаллий ишлаб чикариш корхоналари ўртасидаги тадбиркорлик хамда кооперациянинг қўллаб қувватланаётганлиги шунингдек Республикасиз Президенти томонидан 2011 йилни “Кичик бизнес хамда хусусий тадбиркорлик йили” деб эълон қилиниши мунособати билан тадбиркорлик субъектларига бир қатор имтиёзлар белгиланаётганлигини хисобга олган холда асосий эътиборни тадбиркорликни ривожлантиришга қаратиш.
Лойиханинг асосий мақсади.
1. Республика «______ » очиқ акциядорлик-тижорат банки _______вилоят амалиёт бўлими ўз кредит маблағлари хисобидан «XXX» масуълияти чекланган жамияти томонидан ахоли хамда юридик шахсларга юк автомобиллари ёрдамида хизмат кўрсатиш хажмлари ошириш хамда жамият томонидан ушбу фаолият турини ташкил этиш хамда ривожлантириш орқали даромад олиш имкониятларини хисоб-китоб қилиш, мазкур лойиханинг рентабеллиги ва самарадорлигини кўрсатиб бериш:
2.Ахоли хамда корхона ва ташкилотларнинг юк автомобилларига бўлган талаб ва эхтиёжларини тўлароқ қондириш орқали ________ вилоятининг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига ўз хиссани қўшиб, кичик бизннеснинг ялпи ички минтақавий махсулотдаги улушини ошириб бориш.
3. Республика «_____ » очиқ акциядорлик-тижорат банки _______вилоят амалиёт бўлими ўз кредит ресурслари хисобидан олинаётган кредит ресурсларини ўз вақтида қайтаришни таъминлаш, «XXX» масуълияти чекланган жамиятини кейинги йилларда хар томонлама ривожлантириш режаларини амалга ошириш, яъни модернизация қилиш орқали янги турдаги замонавий техника ва технологиялар киритиш хамда ишчи-ходимларнинг иш хақи жамғармаларини ошириб бориш учун етарли даромад кўриш;
4.Вилоятимиз ахолиси учун янги ишчи ўринлари яратиш, фойдали мехнат қилиш қобилятига эга бўлган шахсларни қиссқа муддатларда ўқитиш шунингдек малакасини ошириш хамда «XXX» масуълияти чекланган жамияти томонидан олинаётган даромадининг иқтисодий барқарорлигини таъминлашдан иборатдир.
ЛОЙИХАНИ АМАЛГА ОШИРИШДАГИ АСОСИЙ ОМИЛЛАР
Респуликамизда ушбу лойихани муаффақиятли амалга оширишда, бир қатор мухим омиллар мавжуд. Жумладан:
Хукуматимиз томонидан тадбиркорликни ривожлантиришга кенг йўл очиб берилаётгани;
Ахоли хамда юридк шахсларнинг турли хилдаги юк автомобилларига бўлган талабларининг доимий юқорилиги;
Тижорат банкларида кредит ресурсларининг хамма вақт хам мавжудлиги;
«XXX» масуълияти чекланган жамияти томнидан олинаётган кредитни вақтида қайтара олмаслик хафини олидини олишда гаров таъминотининг етарлилиги;
Корхона рахбарининг жамият ишини ташкил этиш бўйича етарли тажрибага эга эканлиги;
Жамият томонидан юк автомобиллари ёрдамида хизмат кўрсатиш хажмларини ошириш учун барча имконият, шарт-шароитлар ва техник таъминоти етарлилиги;
Кредит маблаглари хисобига олинадиган юк автомобилини етказиб бериш борасида шартномаларнинг мавжудлиги.
Лойиханинг афзаллик томонлари.
Рақобатбардош ва сифатли хизмат кўрсатишни ташкил этиш .
Юк автомобилини вақтинчалик сақлаш учун жой мавжудлиги.
Жамият томонидан кўрсатилаётган юк автомобиллари ёрдамида хизмат кўрсатиш нархларини бошқа турдош корхоналар томонидан кўрсатилаётган хизматларга нисбатан арзонлиги.
Корхонанинг қулай жойлашганлиги.
Корхонанинг асосий йўлга яқин жойлашганлиги.
Киритилаётган сармоянинг тез муддатда қопланиши ва хизматлар таннархининг нисбатан пастлиги.
Жамиятда автомобил хўжалигини ташкил этиш хамда уни юритишда жамият рахбарининг етарли тажрибага эгалиги.
Жамият рахбарининг мижозлар ва таъминотчилари билан олиб борилган мулоқотлар натижасида хамкорликни янада ривожлантиришга уларнинг хам эхтиёжлари борлиги аниқланганлиги.
Юк автомобиллари хизматининг асосий истеъмолчиси ахоли хамда юридик шахслар ҳисобланиб, бундай хизмат турларидан хар ким ўз талабидан келиб чиқан холда фойдаланадилар.
Республикамиз қишлоқлари қиёфасини яхшилаш, қишлоқларда архитектуравий-режалаштириш, лойихалаш ва қурилиш ишларини замон талабларидан келиб чиқиб такомиллаштириш, қишлоқларнинг иқтисодий ва ижтимоий инфратузилмаларини шакиллантиришни, қишлоқ ахолисининг ичимлик суви, электр энергияси, газ, телекоммуникация тизимларидан фойдаланиш имкониятларини тубдан, янги бозор босқичига олиб чиқиш ва шу асосда қишлоқ ахолисининг турмуш даражасини янада ошириш, уларнинг эртанги кунига бўлган ишончларини мустахкамлаш,, қишлоқда тадбиркорлик ривожланишига кенг хуқуқий , иқтисодий ва молиявий шароитлар яратиш борасида аниқ чора-тадбирлар амалга оширилиб келинмоқда.
Шундай тадбирлар доирасида қишлоқ қиёфасини ва қишлоқ ахолисининг уй-жой шароитларини сифат жихатидан яхшилаш, қишлоқ жойларида саноат махсулотлари ишлаб чиқаришни олиб кириш ва ижтимоий инфратузилмани жадал ривожлантириш , уй-жой, ижтимоий соха шунингдек қишлоқлардаги ахоли яшаш пункитларини ободонлаштриш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Давлатимиз тарақиётида мухим ўрин тутган ва аҳамияти беқиёс бўлган қишлоқ ахлининг хаётини замонавий меъзонларга жавоб берадиган даражага кўтариш ва умуман, қишлоқ хўжалиги сохаси ривожига, ривож қўшиш, унинг самарадорлигини ошириш бугунги кунда энг долзарб, хаётнинг ўзи талаб этаётган мухим вазифаларидан бирига айланиб бормоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 3-августдаги “Қишлоқ жойларида уй-жой қуришни кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 1167-сонли қарори эса қишлоқларда тасдиқланган намунавий лойихалар асосида ахоли учун турар жойлар қурилиши борасидаги амалдаги тартиб-қоидаларни яна бир босқичга кўтарди деб бахолаш мумкин.
2009-2015 йилларда вилоятмизнинг хар бир туманлардаги ахоли яшаш пункитларида камида 30 та оилага мўлжалланган турар жой бинолари, уларга хизмат кўрсатувчи ёрдамчи бинолар барпо этиб намунали қишлоқ марказлари ташкил этиш кўзда тутилган бўлиб бугунги кунда вилоятимизнинг барча туманларида қишлоқда намунали ахоли яшаш пункитларини қуриш ишлари бошлаб юборилган бўлиб, бу ободонлаштириш ишлари кейинги йилларда хам давом эттирилади.
Юртбошимиз томонидан Ўзбекистон Республикаси Конститутцияси қабул қилинган куннинг 18 йиллиги байрами мунособати билан ўтказилган йиғилишда 2011 йилни “Кичик бизнес хамда хусусий тадбиркорлик йили” деб эълон қилиниши, 2010 йилда амалга оширилмай қолган ишларнинг давом эттиришга янгидан куч-қувват бағишлайди.
«XXX» масуълияти чекланган жамияти рахбариятининг асосий мақсадларидан бири юқорида санаб ўтилган хайрли ишларда иштирок этиб, қишлоқларимизни обод бўлишида жамиятга қарашли бўлган транспорт воситалари шунингдек олинаётган “Sinotruck HOWO zz3251m3641c” русумидаги юк ағдарувчи автомобили ёрдамида пудратчи ташкилотлар билан тузилган иш бажариш ва хизматлар кўрсатиш тўғрисидаги шартнома асосан янгидан ташкил этилаётган ўрта мактаблар, касб-хунар коллежлари, мактабгача таълим муассасаларини шунингдек қишлоқларда ташкил этилаётган намунали ахоли яшаш пункитларини барпо этишдаги асосий юкларни ташкишда бевосита иштирок этади.
Шунингдек «XXX» масуълияти чекланган жамияти, муддатлилик, тўловлилик, таъминланганлик хамда максадли фойдаланиш шартларига риоя қилган холда масуълияти чекланган масуълияти чекланган жамият айланма маблағларини тўлдириш шунингдек масуълияти чекланган жамият фаолиятини кенгайтириш хисобидан қўшимча ишчи ўринлари яраштиш хамда тадбиркорликни ривожлантириш мақсадларида Хитой Халқ республикасида ишлаб чиқарилаётган “Sinotruck HOWO zz3251m3641c” русумидаги юк ағдарувчи автомобилини сотиб олиш ҳақидаги ушбу лойихани молиялаштиришни Республика очиқ акциядорлик-тижорат «________» банки ўз маблағлари хисобидан молиялаштиришни ________ вилоят амалиёт бўлимидан сўралмоқда.
Олинаётган кредит тўловларин ўз вақтида қайтариш, келажакда хизмат кўрсатиш ва ишлаб чикариш хажмларини ошириш, жамият ишчиларини ижтимоий мухофаза қилишни кучайтириш хамда истеъмол фондларини ошириш учун етарли даромад олиб, йиллар давомида соф фойдани жамғариб бориш имконияни беради.
Махаллий ахоли учун янги ишчи ўринлар яратиш, кадрларни қайта ўқитиш ва тайёрлаш, жамият ишчиларини фаровонлигини таъминлаш «XXX» масуълияти чекланган жамияти иштирокчи-ларининг олий мақсади хисобланади.
Республикамиз Президенти ва Хукумати томонидан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини ривожлантиришга кўрсатилаётган эътиборни инобатга олиб, мазкур лойиханинг амалга оширилиши, кичик бизнесни ривожлантириш, вилоят бюджетини тўлдиришга кам бўлсада ўзининг улушини қўшади.
Мазкур лойиханинг муваффакиятли амалга оширилиши, олинган даромаддан қўшимча хизмат турлари ёки ишлаб чикариш қувватларини ошириш имконятларини яратади.
Ушбу лойихани амалга ошириш учун ишлатиладиган маблағлар
Do'stlaringiz bilan baham: |