Индекслар тўғрисида тушунча ва уларнинг турлари
Индекс сўзи лотинча “Индех” атамасидан олинган бўлиб, белги, кўрсаткич деган маънони билдиради. Лекин ҳар қандай кўрсаткич ҳам индекс деб аталавермайди. Индекс – бу бевосита қўшиб бўлмайдиган бўлаклардан ташкил топган икки тўпламни таққослашга айтилади.
Бевосита қўшиб бўлмайдиган ҳодисаларни вақт бўйича ёки маконда ўзгаришини баҳолаш учун уларни мутлоқ ёки ўртача ҳадлари билан ўзаро таққослаб бўлмайди. Бу ишни бажариш учун индекс методининг махсус усулларини қўллаш керак.
Статистикада шундай ҳодисалар учрайдики, уларга мумкин бўлмаган шароитда умумлаштириб баҳо бериш (маҳсулотни моддий натурал формулада ўзгаришини ёки нархларни, таннарх ва бошқаларни баҳолаш) зарурияти туғилади.
Бу каби муаммоларни ечиш учун статистикада маҳсулот ҳажми индекси, баҳо, таннарх, меҳнат унумдорлиги ва бошқа индекслар ҳисобланади.
Маҳсулот ҳажмини таққослайдиган бўлсак, уни моддий натурал формадан қиймат формасига ўтказиш керак, яъни маҳсулот унсурлари (миқдор ва баҳо) ўзаро кўпайтирилади. Лекин бир нарсани есда сақлаш зарур, маҳсулот қийматининг ўзгариши, икки омилга, яъни унинг миқдори ва баҳосининг ўзгаришига боғлиқ бўлади.
Маҳсулот қийматини таққослаш билан биз индекс методи олдига қўйилган вазифани ҳал қилмаймиз. Бизнинг мақсадимиз барча маҳсулотлар бўйича биргаликда миқдорни ёки баҳони ўзгаришини ўрганиш еди. Бу мақсадга еришиш учун, яъни турдош маҳсулотларнинг ҳажми қандай ўзгарганлигини билиш учун таққослашдан олдин таққосланувчи ва таққосланадиган даврларда маҳсулот ҳажми ўзгармас (битта давр) баҳоларда ҳисобланилади, агар баҳонинг ўзгаришини ўлчамоқчи бўлсак, маҳсулот миқдорининг таъсирини йўқотиш керак. Бу индекс методининг ўзига хос махсус усулидир.
Индекс методи ёрдамида мураккаб ҳодисаларнинг вақт бўйича ва ҳудудий ўзгариши, режа ва буюртмалар бажарилиши ўрганилади. Мана шу вазифаларга қараб индекслар қуйидаги турларга бўлинади: динамика индекслари; ҳудудий индекслар; режа ёки буюртмаларнинг бажарилиши индекслари.
Индекс методи ўртача кўрсаткичларнинг ўзгаришини ўрганишда ҳам кенг қўлланилади. Масалан, жорий даврда ўтган даврга нисбатан турдош товарлар учун ўртача баҳо ўзгаришини ўрганмоқчи бўлсак, жорий даврдаги ўртача баҳони ўтган даврга бўламиз. Маълумки, ўртачаларни ўзгаришига фақат ўрталаштирилаётган белгини ўзгариши емас, балки шу тўплам таркибининг ўзгариши ҳам таъсир қилади. Демак, ўртачанинг ўзгаришига икки омил таъсир кўрсатади. Бу омиллар таъсирини баҳолаш учун статистикада ўзгарувчан ва ўзгармас таркибли ҳамда таркибий силжишлар индекслари ҳисобланади.
Индекслар тўплам бирликларини қамраб олишига қараб индивидуал ва умумий индексларга бўлинади. Индивидуал индекслар тўпламнинг айрим елементларининг ўзгаришини таърифлайди. Масалан, Тошкент шаҳрида 10 та деҳқон бозори мавжуд. Ҳаммасида олма, узум, шафтоли ва бошқалар сотилади. Мана шу сотиладиган
маҳсулотлардан биттасининг баҳоси ёки миқдорининг ўзгаришини ўрганмоқчи бўлсак, индивидуал индексни қўллаймиз. Барчаси бўйича ўрганмоқчи бўлсак, умумий индекс қўлланилади.
Таққосланиш асосига қараб индекслар базисли ва занжирсимон индексларга бўлинади. База ўрнида қабул қилинган миқдор билан қолганлари таққосланса бу индекслар базисли, ўзидан олдинги давр билан таққосланса занжирсимон индекслар дейилади.
Индекслаштирилаётган миқдорларнинг характери ва мазмунига қараб индекслар миқдор(ҳажм) ва сифат курсаткичлари индексларига бўлинади.
Индекслар назариясида қайси кўрсаткич индекслаштирилса, у индекслаштириладиган миқдор дейилади. Умумий индексларда индекслаштирилаётган миқдор сўзи ўрнига индекслаштирилаётган белги ва унинг вазни тушунчалари ишлатилади. Масалан, нарх умумий индекси ҳисобланаётган бўлса, индекслаштирилаётган белги баҳо ҳисобланса, унинг вазни сифатида маҳсулот миқдори олинади.
Индексларни бевосита ҳисоблашишга киришишдан олдин, шу методда қўлланиладиган рамзий белгилар билан танишиб чиқайлик.
Ҳодисанинг миқдори (сони) қ; нархлар р; таннарх –с; унумдорлик ҳарфлар билан белгиланади. Жорий давр кўрсаткичи “1” сатр ости ишорачаси, ўтган давр еса “0” – билан ифодаланади. “и” ва “И” лар индивидуал ва умумий индексларни ифодалайди, “” – йиғиндини билдиради.
Индивидуал индекслар қуйидагича ифодаланади:
маҳсулот физик ҳажми индекси иқ
қ1 ,
қ
0
бу ерда: қ1 ва қ0 - жорий ва ўтган даврларда ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳажми. Бу индекс юқорида таъкидлаганимиздек, маҳсулот физик ҳажмини вақт, ҳудуд ва объектлар бўйича фақатгина битта маҳсулот учун ўзгариш характерлайди.
Баҳо индивидуал индекси - и п= п1 ,
п0
бу ерда: П1 ва Р0 – жорий ва ўтган даврларда маҳсулот бир бирлигини баҳоси (нархи).
Таннарх индивидуал индекси и З= з1 ,
з 0
бу ерда: з 1 ва з 0 – жорий ва ўтган даврларда маҳсулот бирлигини таннархи.
Do'stlaringiz bilan baham: |