Ж w Ж а Ж 6 Ж c Ж н ;
W1 а1б1c1 ...н1
а1б0 c0 ...н0
х а1б1c0 ...н0
х а1б1c1 ...н0 а1б1c1 ...н1
W0 а0 б0 c0 ...н0
а0 б0 c0 ...н0
а1б0 c0 ...н0
а1б1c0 ...н0 а1б1c1 ...н0
белгиларнинг ўзаро боғлиқлиги тизими а интенсив омилдан бошланади:
Жw Жа Жв Жc ...Жн ;
W1
W0
а1б1c1 ...н1
а0 б0 c0 ...н0
а1б1c1 ...н1
а0 б1c1 ...н1
х а0 б1c1 ...н1
а0 б0 c1 ...н1
х а0 б0 c1 ...н1
а0 б0 c0 ...н1
а0 б0 c0 ...н1 `
а0 б0 c0 ...н0
Бу индексларни суръатидан махражини айирсак, умумий натижавий белгининг алоҳида омилларга ёйилганини кўрамиз. Омилларнинг натижа- вий кўрсаткичга таъсирини ўзгариш суръатлари орқали ҳам ифодалаш мумкин.
Макроиқтисодий кўрсаткичларни таҳлил қилишда ва текширишда ҳам индекслардан кенг фойдаланилади.
Маълумки, халқаро таққослашлар статистик текширишларнинг муҳим йўналишларидан биридир. Халқаро таққослашларда юзага келадиган муаммо таққосланадиган объектларнинг кўрсаткичлари ўз таркибига ва вазнига ега бўлишдир. Масалан, Ўзбекистон (у) ва Ҳиндистон (х)да саноат ишлаб чиқариш даражасини таққослайдиган бўлсак, биз икки физик ҳажми индексини, яъни биринчисида Ўзбекистон вазнларини, иккинчисида Ҳиндистон вазнларини қўллаб ҳисоблаймиз.
Индекс
Динамика индекслари
Ҳудудий индекслар
Ўртача индекслар
Индивидуал индекслар
Агрегат индекслари
Асосий таянч иборалар
Таркибий силжиш индекслари
Умумий индекслар
Гуруҳли индекслар
Базисли индекслар
Занжирсимон индекслар
Миқлдорий индекслар
Ўзгармас таркибли индекслар
Ўзгарувчан таркибли индекслар
Билимингизни синаб кўринг
Индекс атамаси нимани билдиради?
Статистикадаги индекс сўзи билан бошқа тармоқларда ишлатиладиган индекси сўзи бир хил маънога егами?
Статистик индекслар нима учун керак?
Индексларнинг қайси турларини биласиз?
Чорсу бозорида ўтган йили 10000 кг сабзи 90 сўмдан, бу йил 1200 кг 100 сўмдан сотилди. Сабзи бўйича миқдор ва баҳо индивидуал индексларини ҳисобланг.
Индивидуал индекслар умумий индекслардан нима билан фарқ қилади?
Индекслаштирлаётган белги ва унинг вазнлари деганда нимани тушунасиз?
Чорсу бозорида ўтган йили 1200 метр чит 500 сўмдан, бу йил еса 1800 метр 450 сўмдан сотилди. Ушбу ва 5-мисол маълумотлари асосида баҳо ва физик ҳажм (миқдор)нинг умумий индексларини ҳисобланг.
Бешинчи ва саккизинчи мисоллар маълумотлари асосида ҳақиқий баҳолардаги товар обороти индексини ҳисобланг. Товар баҳоси, миқдор ва товар обороти умумий индекслари ўртасидаги ўзаро боғлиқликни кўрсатинг.
Ўтган йили Юнусобод бозорида картошка, узум ва шафтоли қоқи 120 млн. сўмга, бу йил еса 126 млн. сўмга сотилди. Жорий (бу йил) йилдаги товарлар баҳоси ўтган йилга нисбатан картошка бўйича 10 % пасайган, узум бўйича 9% ошган, шафтоли қоқи бўйича ўзгармасдан қолган еканлиги маълум. Баҳонинг умумий индекси аниқлансин.
Товарларга бўлган баҳо умумий индекси (Йп) 1.026 тенг. Товар оборотининг индекси-1,012 бўлса, физик ҳажми индекси қандай ўзгарган?
Баҳо 10 фоизга ошса, миқдор 10фоизга пасайса товар обороти қандай ўзгаради?
Жорий даврдаги ўртача баҳони ўтган даврдаги ўртача баҳога бўлсак
1 0
қандай индекс ҳосил бўлади?
Ўзгарувчан ва ўзгармас таркибли ҳамда таркибий слжиш индексларининг агрегат индексларидан фарқи нима?
Ўзгармас таркибли маҳсулот таннархи индекси 7 фоизга пасайган. Таркибий силжиш индекси 1,027 га тенг. Маҳсулот таннархининг ўзгарувчан таркибли индексини ҳисобланг?
Базисли индексларга мисол келтирингчи?
Занжирсимон индекслар деганда нимани тушунасиз?
Ҳудудий (территориал) индекслар нима учун керак?
Базисли ва занжирсимон индивидуал индексларнинг ўзаро боғлиқлигини кўрсатинг?
Базисли, занжирсимон ва ҳудудий индексларда вазн масаласи қандай ҳал қилинади?
Фермер хўжалигида йиғиштириб олинган ҳосил (масалан буғдой) ўтган йилга нисбатан 17фоизга ошганлиги маълум. Ялпи ҳосилнинг ўзгаришига қандай омиллар таъсир кўрсатади ва бу омиллар таъсирини индекс методи ёрдамида қандай ўрганамиз?
Музқаймоқ ишлаб чиқарадиган корхонада бир бирлик маҳсулотнинг таннархи 12% пасайди, маҳсулот сони еса 3%га ошган. Ишлаб чиқарилган муқаймоқнинг қиймати қандай ўзгарган?
Do'stlaringiz bilan baham: |