Назорат ва мулохаза учун саволлар.
1. Хозирги замон иқтисодий билимларининг нечта асосий
йўналишлари мавжуд?
2. Институтционализм асосий ғоялари нималардан иборат ва
унинг қандай оқимлари бор?
3. Кейнсчиликнинг бошқа билимлардан фарқи нима?
Ж.М.Кейнснинг асосий асари качон ёзилган?
4. Мультиплиқатор ва акселератор тушунчалари нимани
англатади?
5. Аралаш иқтисодиёт тушунчаси нима ва у ким томонидан
биринчи бор қулланилган?
6. Кейнсчилар фикри бўйича давлат иқтисодиётда қандай
ролни уйнайди?
94
7.Неоклассик йўналишнинг асосий мохияти нималарда
ифодаланади
.
Адабиёт
.
Асосий адабиёт.
1. Каримов И.А. Ўзбекистон буюк келажак сари. Т., Ўзбекистон,
1998.
2.
Иқтисодий билимлар тарихи. Т., ТДИУ,
2000
.
3.
Иқтисодий билимлар тарихи. Т., Фан,
2001.
Қўшимча адабиёт.
1. Майбурд Е.М. Введение в историю экономической мисли.
От пророков до профессоров. М. , дело, 1996.
2. Макконелл К.Р., Брю С.Л. Экономикс (в двух томах). М.
Республика,1992.
9- Мавзу. Жахон хўжалиги туғрисидаги иқтисодий
Билимлар (4соат)
Режа
1.Халқаро иқтисодий интеграцияга оид назариялар.
2.Халқаро капитал харакати ва инвестицияларга оид
назариялар.
3.Халқаро валюта муносабатлари.
4.Жахоншумул иқтисодий муаммолар.
1.Халқаро иқтисодий интеграцияга оид назариялар.
95
Жахон хўжалиги деганда, кискача маънода, иқтисодий
муносабатларни миллий давлатлар микёсига нисбатан кенгрок
доирада тадқиқ этиш тушунилади. Халқаро иқтисодий
муносабатларнинг ривожланиши интеграцион жараёнлар
сифатида намоён бўлди. "Бенилюкс"(1944) "Умумий бозор"
(1957), Хозирги Европа иттифоки, "Европа иқтисодий
ҳамжамияти" (1957), ОПЕК(1960), Халқаро валюта фонди
(1945),
Жахон банки(1946) каби халқаро иқтисодий интеграциянинг
махсус ташқилотлари мавжуд.
Савдо-сотик муносабатлари халқаро иқтисодий
интеграциянинг дастлабки кенг тус олган соҳасидир. Д.Рикардо
(1772-1823) нинг "Нисбий афзаллик" ва "Солиштирма чиким"
назарияларида халқаро мехнат таксимотининг объектив
зарурлиги биринчи марта ишлаб чиқилган. Унда савдо ўзаро
фойда келтириши курсатилган.
Кейинчалик халқаро иқтисодий алоқалар бўйича неоклассик
(соф таълимот) ва неокейнсчилик
(давлат аралашуви мавжуд)
назариялари кенг таркалган. Иқтисодий интеграцияга оид
билимларда "божхона иттифоки" масаласига катта эътибор
берилади. Бунда ўзаро савдо – сотик муносабатларида тўла
эркинлик ва хар қандай чеклашлар бекор қилиниши, "Учинчи
мамлакатлар" учун эса ягона божхона тарифи жорий қилиш
зарурлиги кайд этилган. Халқаро интеграция жараёнини
Б.Белаш(АҚШ) ва В.Ребке (Швейцария) каби иқтисодчилар идеал
эркин бозор муносабатларига кайтиш шаклида қарайдилар,яъни
барча тусиклар олиб ташланиши, товар пул, транспорт, ишчи кучи
ва бошқаларнинг мамлакатлараро эркин харакати таъминланиши
керак.
Ч.П.Киндлебергер
(АҚШ), П.Стритин (Англия), А.Маршалл
ва Ф.Перру (Франция)
ларнинг фикрича, "Божхона иттифоки"нинг
капиталларга қарши сиёсати йирик корпорацияларнинг салбий
томонларини нейтрализация қилишни, халқаро интеграцияда
антимонопол йўналишни таъминлайди.
96
Классик ва неоклассиклар фикрича, жахон бозорида
"Мукаммал рақобат" мавжуд: барча контрагентлар халқаро
савдода бир хил имкониятларга эга, таклиф доимо талабни
вужудга келтиради, савдода баланси ўзини-ўзи тартибга
солади,узоқ муддатли режаларда савдо шароитлари индустриал
давлатлар зиёнига ва аграр давлатлар фойдасига ўзгаради,
халқаро савдо ривожи тенденциялари аграр хом ашё
йўналишидаги давлатлар иқтисодиёти ташки савдо позицияси
яхшилашувига олиб келади.
Неокейнсчилик таълимоти вақилларининг фикрича, хар
бир мамлакатда мехнат ва капитал билан бандликнинг тўла
эмаслиги ички бозорда кўпроқ ишлаб чиқаришга сабаб бўлади.
Бу эса кўпроқ экспорт ҳамда камроқ импорт қилишда учрайди.
Натижада, халқаро савдо ўзини
-ўзи тартибга солувчи
жараён бўла олмайди. Айни пайтда давлатнинг фаол аралашуви
керак бўлади. Яъни товар экспортини капитал чиқариш билан
ракбатлантириш, импортни эса, протекционистик чоралар билан
чекланишини зарур қилиб куяди.
"Ишлаб чиқариш омилларининг халқаро таксимоти"
назарияси асосчилари (Э.Хекшер, Б.Олин (Швеция), Самуэльсон
(АҚШ) фикрича, хар бир мамлакат иқтисодиёти ишлаб чиқариш
омиллари(капитал,ишчи
кучи,ер)
билан
бир
хил
таъминланмаганлиги, хар бир омилнинг турлича бахога эгалигини
келтириб чиқаради. Айрим мамлакатларда мехнат асосий омил
(бошқасидан сон жихатдан кўп) бўлса, унинг нархи капитал ва
ерга нисбатан паст бахоланади: капитал мул бўлган мамлакатда, у
бошқа икки ишлаб чиқариш
(ишчи кучи,ер) омилига нисбатан
арзон бўлади. Хар бир мамлакат ўзининг нисбий устунлигини
реализация қилишга интилади, жахон бозорига ишлаб чиқариш
омили нисбатан арзон бўлган йўл билан тайёрланган товар
кўпроқ чиқарилади.
Бу назарияни ишлаб чиқариш чиким
(харажат)ларини
мутлоқлаштиради ва халқаро ихтисослашувнинг ягона мезонига
асосланади. Жахон савдоси эса уйгун жараён деб қаралади.
97
"Махсулотнинг хаёт цикли" назарияси муаллифлари
(Г.Хофбауэр, Р.Вернон ва М.Познер ва бошқалар)
нинг фикрича,
саноатда пайдо бўладиган технологик жихатдан хар бир янги
махсулот 1) Кириш, 2)Экстенсив ўсиш, 3)Секинлашув ва 4)Тугаш
циклини утади. Бундай кетма-кетлик ишлаб чиқаришга жорий
этиш, кенгайиш, камолот ва эскириш жараёнига тўғри келади.
АҚШ шундай намунавий технологик жараёнга мисол сифатида
қаралади.
Иқтисодий
инфляция
олдини
олиш
оқибатлари
куйидагилардан иборат: ишлаб чиқаришнинг доимо ўсиши ва
иқтисодий
инкирознинг
бўлмаслиги
таъминланади;
иқтисодиётнинг ўсиши ахоли турмуш даражаси кутарилиши
ўртасидаги ижтимоий шериклик ривожланади; мамлакатлар
ўртасида нифоқлар тугатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |