«ИҚтисодий билимлар тарихи» фани бўйича


Иқтисодиётда эконометрик усулларни қулланилиши



Download 0,89 Mb.
Pdf ko'rish
bet29/50
Sana13.11.2022
Hajmi0,89 Mb.
#865067
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   50
Bog'liq
iqtisodij bilimlar tarixi

6.Иқтисодиётда эконометрик усулларни қулланилиши
XVIII 
асрга 
келиб, 
товар-пул 
муносабатларининг
ривожланишида 
иқтисодий 
курсаткичларнинг 
микдорий 
ўзгаришда ўзаро боғлиқликда қонуниятлар асосида рўй бериши 
тулик ва аник аён бўлди. 
Бу қонуниятларни математик изохлашдаги дастлабки 
мукаммал тадқиқотлар Франциялик олим антуан огюстен курпо 
(1801-1877) нинг “Бойлик нахзарияси математик принципларининг 
тадқиқоти” (1838) асарида баён этилди. Курпо бозордаги харидор 
ва сотувчининг турлича имкониятлари асосида товар бахосининг 
истеъмолчи-харидор талабига боғлиқлик масаласини тахлил этди. 
Маълумки, бозор муносабатлари амалиётида товар бахоси 
ҳамда талаб орасидаги боғлиқлик куйидагича намоён бўлади. 
Яъни, товар бахосининг ошуви истеъмолчи талабининг 
камайишига олиб келади. Аксинча, бахо пасайса, талаб ортади. 
Курпо бу боғлиқликни “Талаб қонуни” деб хисоблайди ва уни 
талаб функцияси кўринишида куйидагича ифодалайди: 
D к f(р) 
Бунда, D- истеъмолчи талаби, 
р-товар бахоси 


71 
Товар сотувидан тушган пул тушуми (R) функцияси эса 
куйидаги кўпайтмадан иборат бўлади: 
Rкр x D к р x F (p) 
Бу функция ўзлуксиз бўлиб, бахонинг хар бир чексиз 
ўзгаришига, талабнинг чексиз ўзгариши мос ишлаши акс эттиради. 
Талаб функцияси дифференцияланади. Дифференциялнинг
максимум қиймати юкори даромад олишга қаратилади. 
Курпо иқтисодиётга биринчи марта эластиклик тушунчасини 
тадбиқ этди. 
Талаб функциясининг бахога нисбатан эластиклиги товар 
бахосининг бир фоизга ўзгарганда талаб микдорининг қанчага 
ўзгаришини англатади. Курпо талабнинг бахога нисбатан ва паст 
эластиклик мавжудлиги билан изохлайди. 
1.
Бахонинг нисбати катта бўлмаган ўзгаришига талабнинг 
шакли ўзгариши рўй беради, талабнинг юкори эластиклик холати 
хисобланади. 
2.
Бахоларнинг сезиларли ўзгаришидан катъий назар 
талабнинг ўзгариши секин бўлса, паст эластликлик холати 
дейилади. 
Масалан, тор доирадаги мухлислар учун, скрипка ёки 
астрономик телескоп нархининг икки баровар ўзгариши, уларга 
бўлган талаба жиддий ўзгаришга олиб келмайди. 
Шунингдек, нарх кескин ўзгаришидан катъий назар, 
транспорт воситалари, озиқ-овқат махсулотларига талаб деярли 
кам ўзгаради. 
Курпо ўз тадқиқотларида, табииий монополия, яъни ноёб 
маъданли сув чиқарадиган буюк эгасининг, юкори даромад олиш 
учун қандай бахо куйиш масаласини тахлил этади. Бунда янги 
омиллар-ишлаб чиқариш чикимлари, рақобат кабилар ҳам 
хисобга олинади. 
Шунингдек, курпо, 2та рақобатли монополия-дуополия, 
чекли ва кўп рақобатчилар холатларини ҳам тахлил қилган. 
Тахлил математик аниклик ва кучли мантикийлик асосида 
амалга оширилган. 


72 
Курпо тадқиқотларининг энг мухим жихатларидан бири, 
ишлаб чиқариш соҳасидаги қийматнинг мехнат назарияси эмас, 
муомала соҳасидаги бахолар тахлил этилган. 
Иоган Генрих Фон Тюнен (1783-1850)-шимолий Германиялик 
Юнкер (помешчик) қишлоқ хўжалиги билан бевосита 
шугулланган. Курпо ғояларини амалий материал билан тулдирган. 
Иқтисодий модел яратган. Моделга кўра, хўжалик доира шаклидан 
иборат бўлган. Марказда қишлоқ хўжалик махсулотлари 
истеъмолчиси-шахар, атрофда эса, бир хил тупрок унимдорлигида 
бўлган ёпик худуд тушунтирилади. 
Қишлоқ хўжалиги тармоқлари самарадорлиги пасайиб 
борувчи концентрик доираларга жойлаштирилган. 
Белгиланган бахо билан ишлаб чиқариш ва тарнспорт 
харажатлари орасидаги фарқ асосида қишлоқ хўжалик 
махсулотлари етиштиришнинг норентабеллиги хисобланган. 
Тюненнинг фикрича, иқтисоджий жараён кетма-кет кичик 
ортирмалар йўли билан ривожланади. Ривожланишнинг маълум 
холатига келиб кескин сифат ўзгариши рўй беради. Бу усул ишлаб 
чиқариш оптимал таркибининг яъни, мехнат ва капиталининг 
ўзаро тулдириш жараёнининг шаклланишигна имкон беради. 
Тюнен қуллаган усул кейинчалик иқтисодиётда кичик 
ортирмалар ва чекланган шароитлар услуби маржинализм 
номини олди. 
Тюнен давлатнинг қишлоқ хўжалиги ва миллий иқтисодиётга 
муносабати ёритилган ягона асар ёзган. У Смитнинг даромад 
таксимоти 
ғоясини 
ҳамда 
Рикардодан 
бехабар 
холда 
диференцион рента ғоясини қийматнинг мехнат назарияси 
асосида ривожлантирди. 
Умуман олганда 19-аср келиб, иқтисодиётга математиқанинг 
таргиби мустахкам асосга эга бўлди. 
Натижада, кейинги тадқиқотларнинг илмий негизда 
бўлишига катта хисса кушилди. Иқтисодий жараёнлар тахлилига 
синфий-сиёсий тус берилишидан четлашилди. 


73 
19-аср охири 20-аср бошларида Лозанна мактаби (
Л
.Вальрас,
В. Порето,
К
.Викселль ва бошқалар) вужудга келди, улар 
томонидан математиқани иқтисодиётга қуллаш юксак даражаги 
кутарилди. Хозирги даврда бу усул эконометрика сифатида 
алохида ривожланган.
Хулоса.
ХIX асрнинг 70-йилларида иқтисодий билимлар тарихи фанида 
бир нечта назарий мактаблар вужудга келдики, улар ўз максад 
вазифалари ва услубиятлари билан ўзаро фарқ қилар эдилар. 
Уларнинг айримлари Маркс ва Энгельс асарлари билан яқиндан 
таниш бўлиб, уларнитанкид қилган бўлсалар, айримлари
тамомила янги йўналишни таклиф этдилар. Биз юкорида янги 
тарихий мактабнинг уч авлоди билан яқиндан танишиб чикдик, 
унинг дастлабки вақиллари тадқиқот мавзусини фақат белгилаган 
бўлсалар, иккинчи авлод вақиллари бой манбаларни тупладилар. 
Лекин ундан тулик фойдаланиб, мавзуни ёритиб бера олмадилар. 
Фақат учинчи авлод вақилларигина жами манбаларни 
умумлаштириш имкониятига эга бўлдилар. Бундай ижодий 
ёндошув иқтисодий билимлар тарихида тарихий усулнинг ўз 
урнини белгилаб берди. 
ХIX асрнинг 70-йилларида австрия мактабининг шаклланиши 
иқтисодиёт фанида катта вокеа бўлди. Унинг назариётчилари 
фанда «маржинализм» деб ном олган иқтисодий назарияни 
илмий асослаб бердилар. Бу назария коидалари классик 
иқтисодий мактабдан шу даражада фарқ қиладики, у айрим 
холларда фандаги тунтариш деб бахоланади ва хозирги замон 
иқтисодий билимларининг асосини ташқил этади. 

Download 0,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish