2.Совет даври иқтисодий билимларининг ўрганишдаги
дастлабки кадамлар ва уларнинг хусусиятлари.
Мамлакатда янги жамият курилиши жараёнида иқтисодий
назарияларни ривожлантириш, бойитиш борасида совет
олимлари илмий изланишларни давом эттирдилар. Совет даври
иқтисодий билимларини ўрганишга багишланган дастлабки илмий
мақола ва асарлар 1960 йиллар ўрталаридан чика бошлади.
Паномарёв 1964 йилда, Богомазов,
К
аневич 1966 йилда, Евсеев,
Панков - 1967 йилдан бошлаб совет даври иқтисодий билимлари
тарихи билан шугуллана бошладилар.
50 - йиллардан бошлаб айрим иқтисодий масалар, аввало,
товар хўжалиги, социалистик мехнат характери, айирбошлаш,
таксимот муносабатлари ва бошқа иқтисодий категорияларнинг
ривожланиши таркибига оид илмий изланишлар вужудга келди.
Бу эса ўз навбатида, 60 - йиллардар бошлаб иқтисодий билимлар
тарихини
ўрганиш
бўйича
махсус
илмий
ишларнинг
ривожланишига замин яратди. Бу эса ўз навбатида ижтимой
фанларни ўрганишда бир ёкламаликка, объектив хаётий
фактлардан кўз юмиб ўтиб кетишларга сабаб бўлди.
78
Марксча назарияларнинг туб маъносига етарлича аҳамият
бермаслик,унга ижодий ёндошмаслик ва бу билимлардан, совет
давлатини кўриш жараёнидан ўзоқлашув, иккинчи томондан,
марксча-
л
енинча назарияларга ягона догма сифатида қараш, бу
назарияларни бир томонлама ўрганиш, иқтисодий муаммоларни
ечишни осонгина марксча-
л
енинча билимлар панасида қолдириш
каби негатив холатлар вужудга келди. Натижада, марксча
билимлар хаётдан, янги жамият кўриш амалиётидан ўзилиб қолди.
Бўларнинг барчаси, нафақат бутун бир давлат ижтимой-иқтисодий
харакат практикасига салбий таъсир курсатди, балки бошқа
кўплаб мамлакатларнинг иқтисодий сиёсатини издан чикиб
кетишига сабаб бўлди.
Социализм иқтисодий қонунлари ва ишлаб чиқариш
муносабатлари тўғрисидаги таълимот қандай шарт-шароитлар ва
сабабларга кўра вужудга келди, ривожланди. Бу жараён
социалистик курилиш ва хўжалик юритиш амалиётида қандай
аҳамиятга эга бўлди. Масаланинг шу тарзда куйилиши маълум
конкрет тарихий давр ичида вужудга келган иқтисодий билимлар,
уларнинг ривожланиши тарихини ўрганишни такозо этади. Бу эса
ўз навбатида фанни ўрганишга, методологиясининг чегараларини
янада кенгайтиришга, бирмунча бўлсада,
"Ғоялар" кўрашидан
"Чалгитишга" ёрдам беради. Чунки иқтисодий билимлар, чунончи,
совет иқтисодий билимлари тарихига октябрь тунтарилишидан
анча аввал марксчилар томонидан назарий пойдевор куйилган
эди.
Бундан кўз юмиш - иқтисодий билимлар тарихини инкор этиш
билан тенг бўлур эди.янги иқтисодиётда бозор муносабатларига
қарама-қарши ишлар олиб борилди. Бўлар катъий бахолар,
давлат мулки асосий, яъни хусусий мулк инкор этилди, рақобат
мусобака билан алмаштирилди,катъий режалаштириш жорий
этилди ва бошқалар. Оқибатда боқимандалик кайфияти устун
келди ва иқтисодиёт инкирозга учради.
Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, социализм деб
аталадиган давр сиёсий иқтисод тарихини боскичларга бўлиб
79
ўрганиш масаласида бир фикрга келинмаганлиги ҳамда турлича
иқтисодий концепцияларнинг мавжудлиги бу масала хал
этилмаган деб айтишимизга асос бўла олади.
Маъмурий-буйруқбозлик ва якка партиявийлик асосидаги
иқтисодиёт хаёт синовларидан ута олмади.
Do'stlaringiz bilan baham: |