Иқтисодиёт (тармоқлар ва соҳалар бўйича) таълим йўналиши талабалари учун “Корхона иқтисодиёти” фанидан


Назорат ва муҳокама учун саволлар



Download 1,17 Mb.
bet16/86
Sana24.02.2022
Hajmi1,17 Mb.
#215791
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   86
Bog'liq
4. корхона иқтисодиёти Маъруза матнлари

Назорат ва муҳокама учун саволлар

1. Янги корхоналарни ташкил қилиш асосида нима ётади?


2. Қайси омиллар янги корхона ташкил қилиш заруриятини асослаб беради?
3. Янги корхоналарни ташкил қилишдан мақсад нима?
4. Корхона ташкил қилишнинг асосий тамойилларини санаб ўтинг.
5. Корхона қачондан бошлаб ташкил қилинган деб ҳисобланиши мумкин?
6. Корхона Устави нимани англатади?
7. Таъсис шартномаси нимани англатади?

4-мавзу: Корхона фаолиятини тўхтатиш сабаблари ва уни амалга ошириш тартиби

Режа:
4.1 Корхона фаолиятини тўхтатиш сабаблари ва шакллари


4.2. Корхонанинг ўз ихтиёрига кўра тугатилиши
4.3. Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган корхонани тугатиш тартиби
4.4.Банкротлик аломатлари бўлган корхоналарни тугатиш тартиби


4.1. Корхона фаолиятини тўхтатиш сабаблари

Корхона фаолиятини тўхтатиш − уни тугатиш ёки қайта ташкил қилиш шаклида амалга оширилиши мумкин. ”Юридик шахсни тугатиш унинг ҳуқуқ ва бурчлари ҳуқуқий ворислик тартибида бошқа шахсга ўтмасдан бекор қилинишига олиб келади”14.


“Юридик шахсни қайта ташкил этиш (қўшиб юбориш, қўшиб олиш, бўлиш, ажратиб чиқариш, ўзгартириш) унинг муассислари (иштирокчилари) ёки таъсис ҳужжатларида шунга вакил қилинган юридик шахс органи қарорига мувофиқ амалга оширилиши мумкин”15.
Корхонани қайта ташкил қилиш таъсисчи (таъсисчилар) қарорига мувофиқ амалга оширилади.
Корхонани ихтиёрий тугатиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 27 апрелда қабул қилинган «Тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги Қарори ва унга илова тарзида берилган “Тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш тартиби тўғрисида Низом” асосида амалга оширилади.
Ихтиёрий тугатиш, шунингдек, корхона фаолиятини ихтиёрий тўхтатиш ва фаолиятини тиклаш тартиботи белгиланган муддатларда тугалланмаган тақдирда юқорида келтирилган солиқ имтиёзлари қўлланилмайди.
Тугатиш комиссияси фаолияти давомида корхонани бошқаришга оид барча масалалар овоз бериш йўли билан ҳал этилади ва комиссия аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади.
Тугатиш комиссияси мажлисларини ўтказишни, унинг раиси ташкил қилади. У ихтиёрий тугатиш қоидаларида белгиланган функцияларнинг тугатиш комиссияси қарорларига мувофиқ бажарилишини таъминлайди.

Download 1,17 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish