Иқтисодиёт (тармоқлар ва соҳалар бўйича) таълим йўналиши талабалари учун “Корхона иқтисодиёти” фанидан



Download 1,17 Mb.
bet14/86
Sana24.02.2022
Hajmi1,17 Mb.
#215791
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   86
Bog'liq
4. корхона иқтисодиёти Маъруза матнлари

Давлат корхонаси11 − давлат мулки негизида ташкил этилган давлат унитар корхонаси шаклидаги тижорат ташкилотидир. У ўзига биркитилган мулкдан қонунда белгиланган доирада, ўз фаолияти мақсадларига, таъсисчининг топшириқларига ҳамда эгалик қилиш ҳуқуқидаги мулкнинг мақсадига мувофиқ мулкдан фойдаланишни ва уни тасарруф этишни амалга оширади.
Давлат корхонасининг таъсисчиси − давлат корхонасини таъсис этишга вакил қилинган маҳаллий давлат ҳокимияти органлари.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан ташкил этилган давлат унитар корхоналари фаолиятнинг лицензияланадиган турларини, фаолиятнинг ушбу турларини амалга ошириш Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида назарда тутилган ҳолларда, тегишли лицензия олмасдан амалга оширишга ҳақлидирлар.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг, давлат бошқаруви органининг, маҳаллий давлат ҳокимияти органининг қарорлари давлат корхонасини таъсис этиш учун асос ҳисобланади.
Таъсисчи томонидан тасдиқланган ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тегишли давлат органларида рўйхатга олинган Устав давлат корхонасининг таъсис ҳужжати ҳисобланади.
Таъсис этилган давлат корхоналари (давлат рўйхатидан ўтказилгандан, тегишли кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилгандан кейин) бир ҳафта муддатда тегишли равишда Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасига ёки унинг ҳудудий бошқармасига − давлат корхонасини ташкил этиш тўғрисидаги қарорнинг ҳамда корхонанинг рўйхатдан ўтказилган Устави нусхасини тақдим этадилар.
Давлат корхонаси мулкининг қиймати корхонанинг мустақил балансида акс эттирилади.
3.3. Корхоналарнинг давлат томонидан рўйхатга олиниши
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 43-моддасида қайд этилганидек: “Юридик шахс қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим. Давлат рўйхатидан ўтказиш ҳақидаги маълумотлар барчанинг танишиб чиқиши учун очиқ бўлган юридик шахсларнинг ягона давлат реестрига киритилади.
Юридик шахсни ташкил этишнинг қонунда белгилаб қўйилган тартибини бузиш ёки унинг таъсис ҳужжатлари қонунга мос келмаслиги юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказишнинг рад этилишига сабаб бўлади. Давлат рўйхатидан ўтказишнинг хабардор қилиш тартиби белгиланган юридик шахсларни рўйхатдан ўтказишни рад этиш қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади. Юридик шахсни ташкил этиш мақсадга мувофиқ эмас деган баҳона билан уни рўйхатдан ўтказишни рад этишга йўл қўйилмайди.
Давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш, шунингдек рўйхатдан ўтказиш муддатини бузиш устидан судга шикоят қилиниши мумкин.
Юридик шахс давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб ташкил этилган ҳисобланади.
Юридик шахс қонунда белгиланган ҳоллардагина қайта рўйхатдан ўтказилиши лозим”.
Ўзбекистон Республикасида корхоналарни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби ва муддатларини “Тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш учун рўйхатдан ўтказиш тартиботлари тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 20 августдаги 357-сон қарори билан тасдиқланган “Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш, ҳисобга қўйиш ва рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби тўғрисида Низом” белгилаб беради.
Тадбиркорлик субъектлари учун янада қулай шарт-шароитлар яратиш, расмийлаштиришнинг босқичма-босқич рўйхатдан ўтказиш тамойилига ўтиш ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришдаги бюрократик тўсиқларни олиб ташлаш мақсадида 2003 йил 1 октябрдан туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳузурида “Тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекциялари” ташкил этилди. Улар 2016 йилнинг 01 январига қадар “ягона дарча” тамойилида иш олиб боришди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 15 майдаги “Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги № ПФ-4725-сонли Фармони, 2015 йил 28 сентябрдаги “Тадбиркорлик субъектларига «ягона дарча» тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги № ПҚ-2412-сонли Қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг2015 йил 14 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорлик субъектларига “ягона дарча” тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2015 йил 28 сентябрдаги ПҚ-2412-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида”ги 358-сон Қарорига мувофиқ туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекциялари негизида тадбиркорлик субъектларига «ягона дарча» тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш ягона марказлари ташкил этилди. Улар ўз фаолиятини 2016 йил 01 январдан эътиборан бошлади.
Мамлакатимизда тадбиркорлик фаолиятини ташкил қилиш учун янада қулай шарт-шароитларни яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 24 майда «Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатига олиш ва ҳисобга қўйишнинг хабардор қилиш тартиби тўғрисида» Қарори қабул қилинди. Унга кўра 2006 йилнинг 1 сентябридан бошлаб тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатига олишнинг хабардор қилиш тартиби ўрнатилди.
Хабардор қилиш тартиби ер майдонлари ажратиб бериш, газ ва электр тармоқларига улаш тўғрисида, шунингдек лицензияланадиган фаолият турлари бўйича қарор талаб этиладиган тадбиркорлик субъекларини рўйхатга олишда қўлланилмайди.
Тадбиркорлик субъекти томонидан ариза-хабарнома тақдим этилган пайтдан бошлаб, уни давлат рўйхатига олиш ва давлат рўйхатига олинганлик тўғрисидаги гувоҳномани бериш муддати кўпи билан икки иш кунини ташкил этади.
Давлат рўйхатидан ўтказиш учун зарур ҳужжатларни тайёрлаш таъсисчиларнинг ихтиёрига кўра таъсисчиларнинг ўзлари томонидан ёки шартнома асосида − Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси, консалтинг фирмалари томонидан амалга оширилиши мумкин.
Тадбиркорлик субъектини хабардор қилиш асосида давлат рўйхатидан ўтказилганлик учун давлат божи ёки рўйхатдан ўтказиш йиғими тўланади.
Шуни таъкидлаш лозимки, тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш мақсадида муҳандислик коммуникацияларига (газ билан таъминлаш, энергия билан таъминлаш, сув билан таъминлаш, канализация, иссиқлик билан таъминлаш, телефон алоқаси тармоқлари) уланиш, турар-жойларни нотурар-жой тоифасига ўтказиш, объектларни қуриш ва реконструкция қилишга рухсат бериш, шунингдек лицензияланадиган фаолият турлари бўйича қарор талаб этиладиган тадбиркорлик субъектларини (корхоналарни) рўйхатга олишда хабардор қилиш тартибидан бирмунча фарқ қилади
Юқорида қайд этилган “Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш, ҳисобга қўйиш ва рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби тўғрисида Низом”га мувофиқ хужжатларни расмийлаштириш муддатлари (ариза берилган санадан бошлаб) − тадбиркорлик субъектини давлат рўйхатидан ўтказишгача бўлган муддат (техник шартлар ва бошқа рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштиришнинг мураккаблигини ва ҳажмини ҳисобга олиб) 7 иш кунидан бир ойгача белгиланади.



Download 1,17 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish