Иқтисодиёт (тармоқлар ва соҳалар бўйича) таълим йўналиши талабалари учун “Корхона иқтисодиёти” фанидан


-мавзу. Корхона – мустақил хўжалик юритувчи бозор субъекти



Download 1,17 Mb.
bet5/86
Sana21.06.2022
Hajmi1,17 Mb.
#687680
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   86
Bog'liq
4 корхона иқтисодиёти Маъруза матнлари

2-мавзу. Корхона – мустақил хўжалик юритувчи бозор субъекти

Режа: 
2.1. Миллий иқтисодиёт ривожланишида корхонанинг ўрни ва роли


2.2. Корхонанинг белгилари, функциялари ва вазифалари
2.3 Корхоналарни таснифлаш
2.4. Корхона тузилмаси ва уни белгиловчи омиллар
2.1. Миллий иқтисодиёт ривожланишида корхонанинг ўрни ва роли

Ўзбекистон Республикасида амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳатлардан кўзланган мақсад − мамлакатни иқтисодий жиҳатдан қудратли ва ривожланган давлатлар халқлари эришган турмуш даражасига эга бўлишдир.


Ўзбекистон иқтисодиётида амалга оширилаётган ислоҳатларнинг муҳим натижаларидан бири − турли мулк шаклларига асосланган кўп укладли иқтисодиётнинг таркиб топишидир.
Мулк эгаси ─ бу моддий ва интеллектуал мулкга эга ва бу мулкни ўз ҳоҳишига кўра даромад олиш учун ишлатадиган шахс.
Бугунги кунда мамлакатимизда турли мулк шаклидаги корхоналар ривож топмоқда. Уларнинг мақсади ─ ижтимоий талаб эҳтиёжларни қондириш орқали фойда олишдир.
Корхоналарнинг турли мулк шаклларида бўлишлиги, иқтисодий ташаббускорлик ва рақобат ҳолати Ўзбекистонда аралаш иқтисодиётнинг мазмун-моҳиятини белгилаб бермоқда.
Корхона − бу иқтисодиётнинг асосий ишлаб чиқариш бўғини бўлиши билан бирга маҳсулот ишлаб чиқариши, иш бажариши ҳамда жисмоний ва юридик шахсларга хизмат кўрсатиши орқали истеъмолчиларнинг талабларини қондиради.
Корхона ўзига хос бўлган маълум хусусиятларга эга:
биринчидан, корхона ўзига тегишли ва хўжалик бошқарувидаги хусусий мулкка эга бўлиб, ушбу мулк унинг фаолияти моддий-техникавий имкониятларини, иқтисодий мустақиллиги ва ишончлилигини таъминлайди;
иккинчидан, корхона кредиторлар, жумладан, давлат билан ўзаро муносабатлардаги мажбуриятлар юзасидан ўз мулки билан жавоб бериш хусусиятига эга бўлади;
учинчидан, корхона хўжалик айланмасида ўз номидан ҳаракат қилиши мумкин, яъни қонунга асосан хўжалик фаолияти юритувчи ҳамкорлар, маҳсулот (иш, хизмат) истеъмолчилари, хом ашё ва асбоб-ускуна етказиб берувчилар ҳамда бошқа ҳуқуқий ва жисмоний шахслар билан шартнома тузиш ҳуқуқига эга;

Download 1,17 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish