Иқтисодиёт (тармоқлар ва соҳалар бўйича) таълим йўналиши талабалари учун “Корхона иқтисодиёти” фанидан


“Корхона иқтисодиёти” фанининг мазмуни, мақсадлари ва бошқа фанлар билан алоқаси



Download 1,17 Mb.
bet4/86
Sana21.06.2022
Hajmi1,17 Mb.
#687680
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   86
Bog'liq
4 корхона иқтисодиёти Маъруза матнлари

1.3. “Корхона иқтисодиёти” фанининг мазмуни, мақсадлари ва бошқа фанлар билан алоқаси

“Корхона иқтисодиёти” фани иқтисодиёт таълим йўналиши бўйича бакалаврлар тайёрловчи кўплаб олий ўқув юртларининг ўқув режаларида кўзда тутилган.


“Корхона иқтисодиёти” фани бошқа фанлар каби ўрганиш функциясини бажаради. Унинг объекти турли мулк шаклидаги корхоналар ҳисобланади.

“Корхона иқтисодиёти” фанининг предмети:



  • корхонанинг ўзи − асосий ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш фондлари, айланма маблағлари, ишчи кучи, инвестициялар ва уларнинг ўзаро боғлиқлиги, ўзаро ҳаракати ва улардан фойдаланишни яхшилаш йўллари;

  • корхоналар фаолиятининг назарий ва амалий асосларини, корхоналар фаолиятида иқтисодий қонуниятларнинг намоён бўлишини, шунингдек, уларнинг ишлаб чиқариш ва хўжалик фаолияти самарадорлигини реурслардан оқилона фойдаланиш, рационал бошқарув, инвестицион ва тадбиркорлик фаоллиги асосида ошириш йўлларини аниқлаш билан ифодаланади.

“Корхона иқтисодиёти” фанининг предметини ташкил қилувчи энг асосий масалалар:

  • бозор муносабатларида корхонанинг роли, ўрни ва хатти-ҳаракатлари ҳамда давлат идоралари билан ўзаро алоқалари;

  • корхонанинг ташкилий структураси ва бошқарув механизми;

  • ишлаб чиқаришни режалаштириш ва прогнозлаштириш;

  • корхонанинг инновацион ва инвестицион фаолияти;

  • корхонанинг ресурс салоҳияти ва ресурслардан фойдаланиш;

  • ишлаб чиқариш фаолияти самарадорлигини баҳолаш ва таҳлил қилиш;

  • корхонанинг тижорат сирлари ва иқтисодий хавфсизлиги.

Фаннинг мақсади ва вазифалари:

  • фаннинг мақсади − талабаларда зарур аниқ иқтисодиёт билимларни шакллаштириш. Бу эса, ҳозирги кунда, бозор муносабатлари ва иқтисодий ишларнинг маркази бирламчи буғин корхона иқтисодиёти даражасига кўтарилган шароитларда жуда муҳим ҳисобланади.

  • фаннинг вазифалари − корхоналарнинг ишлаб чиқариш кучларини ривожлантиришдаги ва миллий иқтисодиётни кўтаришдаги ролини ҳамда ўрнини; корхоналар функциялари ва белгиларини; корхоналар фаолиятига тааллуқли ва унга алоқаси бўлган қонунлар ва қонун ҳужжатларини; иқтисодиётдаги мавжуд муаммо ва вазифаларни мантиқий кетма-кетлигини ва ўзаро алоқадорлигини; турли хил иқтисодий ва ташкилий-техникавий тадбирларни мустақил ҳисоблаш ва тўғри таҳлил қилиш услубларини ўрганишдан иборат.

Талабалар “Корхона иқтисодиёти” фанини ўрганиш жараёнида қуйидагиларни бажара олиши лозим:

  • иқтисодиётдаги мавжуд муаммо ва вазифаларни мантиқий кетма-кетлигини ва ўзаро алоқадорлигини;

  • турли хил иқтисодий ва ташкилий-техникавий тадбирларни мустақил ҳисоблаш ва тўғри таҳлил қилиш;

  • маҳсулот ишлаб чиқариш ва турли хизматлар кўрсатиш ҳажмини ошириш орқали корхонага кириб келадиган пул оқимини кўпайтириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш;

  • маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва уларни сотишдаги таваккалчиликни баҳолаш;

  • корхонанинг иқтисодий–молиявий ҳолатини таҳлил қилиш;

  • ишлаб чиқаришни ташкил қилиш, режалаштириш ва бошқаришнинг замонавий моделларидан фойдаланиш;

  • мавжуд ресурслардан самарадорли фойдаланиш йўлларини;

  • ишлаб чиқарилаётган маҳсулот ва кўрсатилаётган хизматлардан кутилаётган даромадни аниқлаш;

  • корхонанинг иқтисодий муносабатлар қатнашчиси сифатидаги хуқуқий ҳолатини баҳолаш;

  • ишлаб чиқаришни жорий ва истиқболли режалаштириш, прогнозлаштириш ҳамда бошқариш вазифаларини малакали тарзда ҳал қилиш,;

  • корхонанинг салоҳияти ва ресурслардан фойдаланиш;

  • корхонанинг ишлаб чиқариш фаолияти самарадорлигини баҳолаш ва таҳлил қилиш;

  • корхонанинг ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш имконияти мавжуд бўлган йўлларни топиш;

  • корхона фаолияти йўналишларидаги таваккалчиликни баҳолаш;

  • корхона фаолиятига молиявий ресурсларни жалб этиш ҳолатини таҳлил қилиш ва пул оқимини кўпайтириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш

“Корхона иқтисодиёти” фанини ўрганишнинг умумий усули ─ билишнинг диалектик усули ҳисобланади. Фанни ўрганишда, яъни корхона иқтисодиёти муаммоларини тадқиқ этишда илмий абстракция, таҳлил ва синтез, мантикийлик, эксперимент, макроиқтисодий ва микроиқтисодий таҳлилни қўшиб олиб бориш, ин­дукция ва дедукция, иқтисодий жараёнларни микдорий жиҳатдан таҳлил қилишнинг таққослаш, статистик, математик усулларидан кенг фойдаланилади.
Мамлакатимизда фаолият юритаётган корхоналарнинг ҳамда чет эл корхона (фирма ва компания)ларнинг амалиёти далолат берадики, уларнинг аксарияти юқори касб малакасига ва ўз соҳасида чуқур билимга эга кадрлар эвазига юқори даромадга ва ишлаб чиқариш имиджига эга бўлишмоқдалар. Ҳозирги кунда мутахассислар нафақат корхона иқтисодиётини яхши билишлари, айни пайтда, ўзларининг иқтисодий фикрлаш доирасини кенгайтиришлари учун бошқа иқтисодий, техникавий ҳамда технологик фанлар мажмуасини ҳам билишлари мақсадга мувофиқдир.

. Назорат ва муҳокама учун саволлар


1. Иқтисодий фанлар ва айнан “Корхона иқтисодиёти” фани жамият
кадрларининг шаклланишида қандай роль ўйнайди?
2. Ишлаб чиқариш (саноат) корхонаси бозорнинг хўжалик юритувчи бошқа субъектларидан қайси хусусиятлари билан фарқланади?
3. Корхоналар фаолиятининг мақсади нимада?
5. Рақобатчилик корхона фаолиятига қай тарзда таъсир ўтказади?
6. “Корхоналар иқтисодиёти” фани “Микроиқтисодиёт” ва
“Макроиқтисодиёт” фанларидан нимаси билан фарқланади?
7. Иқтисодий сиёсат, иқтисодий муҳит ва иқтисодий фанларнинг ўзаро
алоқаларини кўрсатиб беринг.
8. Корхонанинг иқтисодий фаолияти билан шуғулланувчи замонавий
мутахассис қандай хислатларга эга бўлиши керак?



Download 1,17 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish