Мавзу: Иқтисодиёт назарияси фанининг предмети ва вазифалари
Мундарижа:
Кириш
Асосий қисм
2.1 Иқтисодиёт назариясининг фан сифатида шаклланиши. 2.2 Иқтисодиёт назарияси фанининг предмети ва вазифалари. 2.3 Иқтисодий қонунлар ва категориялар. 2.4 Иқтисодий жараёнларни илмий билишнинг усуллари.
Хулоса
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати
КИРИШ
Курс иши мавзусининг долзарбдиги. Мамлакатимизда мустақиллик йилларида олиб борилган тўғри ва изчил иқтисодий сиёсат орқали аҳамиятли ижобий натижалар қўлга киритилди.
Жумладан,
миллий хўжалигимиз иқтисодий жиҳатдан мустаҳкамланиб, маъмурий-буйруқбозлик тизимдан мерос бўлиб қолган бир томонламалик ва инқироз ҳолатидан чиқарилди;
иқтисодиётнинг барқарор ўсиши таъминланди, макроиқтисодий ва молиявий барқарорлик мустаҳкамланди, иқтисодиёт ва унинг айрим соҳаларидаги мутаносиблик кучайди;
бозор механизмининг таркибий қисмлари қарор топди ва унинг инфратузилмалари вужудга келтирилиб, ривожлантирилди.
Маънавий жабҳада ҳам туб ўзгаришлар қилиниб, жамият аъзоларида миллий истиқлол ғояси ва мафкураси шаклланди. Бугунги кунда иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, иқтисодиётни эркинлаштириш ва модернизациялаш жараёнлари амалга оширилмоқда.
Жамиятда рўй берадиган иқтисодий қонунларни билиш ва уларнинг амал қилишига онгли муносабатда бўлишда, мамлакатни демократлаштириш ва иқтисодиётни бозор тамойиллари асосида ислоҳ қилиш жараёнлари моҳиятини тушуниш учун зарур бўлган билимларни беришда «Иқтисодиёт назарияси» фанининг роли беқиёсдир. Бугунги кунда ёш авлодда бунёдкорлик ғояларини шакллантириш, маънавий дунёқарашини кенгайтириш, иқтисодий маданиятини ошириш каби муҳим вазифаларни бажариш орқали мазкур фаннинг аҳамияти тобора ошиб бормоқда.
Президентимиз Ш.М. Мирзиёевнинг асарларидан, айниқса Олий Мажлис қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисида қилган маърузаларидан бизга шу нарса маълум бўлиб турибдики, эришилган ютуқлар билан бир қаторда бугунги кунда ўз ечимини топмаган муаммолар, ҳал килиниши лозим бўлган вазифалар ҳам мавжуд. Кўпгина корхоналарнинг зарар кўриб ишлаётганлиги, уларнинг молиявий аҳволи қийинлашиб, банкротга учраётганлиги, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорларнинг, мулкдорлар синфининг секин шаклланаётганлиги, иқтисодиётда улар улушининг камлиги, қишлоқда иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш, фермер хўжаликларини ривожлантириш қийинчиликлари, товар, хизмат ва капитал экспортининг секин ўсаётганлиги ва бошқалар шулар жумласидандир1. Ушбу қатор муаммолар ўз навбатида курс иши мавзусинигнинг долзарблигини акс эттиради.
Do'stlaringiz bilan baham: |