―ИҚтисодиёт‖ факультети



Download 6,58 Mb.
Pdf ko'rish
bet40/312
Sana22.02.2022
Hajmi6,58 Mb.
#101957
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   312
Bog'liq
Тўплам-конференция-Sayt-10.01.2019

 
Source: international bank for reconstruction and development project paper on a 
proposed additional loan in the amount of us$500 million to the republic of Uzbekistan for a 
horticulture development project January 2, 2018, 16-page. 
Food products - ISO/TC 34, Milk - ISO/TC 34/SC 5, Food safety management - ISO 
22000, Microbiology - ISO/TC 34/SC 9, Fisheries and aquaculture - ISO/TC 234, Essential 
oils - ISO/TC 54, Starch and its by-products -ISO/TC 93. 
Regulators can rely on best practice test methods and harmonized terminology that 
are constantly reviewed and improved, as a technical basis for regulation and policy
45
.To 
reach for the results of above standards agriculture and food industry has to be done 
following approaches: 
- use only specialized machinery, machines and equipment for the production;
- safety of operation of buildings and premises; 
- timely inspection of equipment and its maintenance; 
- timely and adequate supply of water, steam and air; 
- correct use of raw materials and materials used in the production; 
- proper handling of convenience foods and finished foods; 
- taking measures to prevent contamination of surfaces and equipment; 
А. Рахмонов - талаба, ТДИУ 
 
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш жараѐнида сифат 
стандартларини жорий этиш асосида соҳада рақобатбардошликни ошириш 

Мустакиллик йилларида қишлоқ хўжалигида чуқур ўйланган ва узоқни 


кўзлаган босқичма-босқич ислоҳотлар амалга оширилмокда. Биламизки кишлоқ 
хўжалиги маҳсулотларини сақлашга дахлдор барча тизим, тузилмаларнинг ва товар 
ишлаб чиқарувчиларнинг фаолиятини тизимли танқидий баҳо бериш асносида 
тегишли ташкилий-иқтисодий ва ҳуқуқий таъминлаш хамда ушбу тизимида халқаро 
сифат стандартларини жорий этиш орқали маҳсулотлар рақобатбардошлигини 
ошириш йўлларини ўрганиш ғоятда муҳим аҳамият касб этади. 
Мамлакатимизда бугунги кунда қишлоқ хўжалиги соҳасига оид норматив-
ҳуқуқий база яратилди ва босқичма-босқич такомиллаштирилмоқда. Озиқ-овқат 
маҳсулотларини ишлаб чиқаришнинг асосий улуши қишлоқ хўжалиги соҳасига тўғри 
келади. Қишлоқ хўжалигида инновацион технологияларининг ривожланиши 
мўътадил табиий иқлим шароитида аҳолининг озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган 
эҳтиѐжини қаноатлантириш бўйича мунтазам чораларни кўришни талаб этган ҳолда 
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, қайта ишлаш ва сақлаш тизимида 
халқаро 
сифат 
стандартларини 
жорий 
этиш 
орқали 
маҳсулотлар 
рақобатбардошлигини ошириш йўлларини кенгайтиришни ўзида мужассам қилади. 
Аҳолининг озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиѐжини қаноатлантиришда 
муҳим масала қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлаш, сотиш, уни 
истеъмолчиларга етказиб беришда халқаро сифат стандартларини жорий этиб унинг 
шартларига амал килган холда амалга ошириш долзарб аҳамият касб этади. Қишлоқ 
хўжалик маҳсулотларини нафақат давлат эҳтиѐжлари учун амалдаги тартибга риоя 
этиш, балки аҳолининг қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига, айниқса, мева, 
45
/www.iso.org/files/live/sites/isoorg/files/archive/pdf/en/iso_and_food_en 


74 
сабзавотчилик, боғдорчилик маҳсулотларига бўлган эҳтиѐжини қондириш, қишлоқ 
хўжалик маҳсулотларини қайта ишлаб истеъмолчига етказиб берувчи, сақловчи, 
савдо-воситачилик ташкилотлари ҳуқуқий мақомини такомиллаштириш лозим. 
Қўшимча сифатида шуни айтиб утиш керакки, амалдаги қонунчиликка кўра, 
қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етказиб беришнинг асосий ҳуқуқий ҳужжати — бу 
контрактация шартномаси ҳисобланади. Контрактация шартномаси бўйича хўжалик 
бундай маҳсулотларни қайта ишлаш ѐки сотиш учун харид қилувчи шахсга қишлоқ 
хўжалиги маҳсулотларини келишилган муддатларда бериш мажбуриятини олади, 
тайѐрловчи эса муайян нарх бўйича келишилган муддатларда ҳақ тўлаб, ушбу 
маҳсулотларни сотиб олиш мажбуриятини олади. Ушбу таъриф қишлоқ хўжалик 
маҳсулотларини ишлаб чиқарувчиларга шартномалар асосида ўз тадбиркорлик 
фаолиятини ташкил қилиш имкониятини яратади. Аҳолининг озиқ-овқат маҳсулотига 
бўлган эҳтиѐжини нафақат мавсумий қишлоқ хўжалик хомашѐни ишлаб чиқариш, 
балки уни қайта ишлаш, сақлаш билан боғлиқ инфратузилмаларни ташкил этиш 
билан узвий боғлиқ. 
Озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш узоқ давом этадиган жараѐн 
бўлганлиги сабабли, уни ҳар бир босқичида агротехнологик ва инновациянинг 
самарали татбиқ этилиши мавжуд имкониятларни тўлиқ ишга солишнинг омили 
бўлиб ҳисобланади. 
Бугунги кунда қишлоқ хўжалигида инновацион ютуқлардан кенг фойдаланиш, 
интенсив боғдорчилик, сабзавотчиликни ривожлантириш ҳамда қиш мавсумида 
сабзавот ва полиз маҳсулотларини етиштиришга ихтисослашган хўжаликларни янада 
кенгайтириш лозим. Кузатувлар шуни кўрсатмоқдаки, бутун йил мобайнида қишлоқ 
хўжалик маҳсулотларининг бузилмасдан, йўқотилмасдан сақлашни таъминловчи 
инфратузилмаларни, замонавий технологиялар асосида сақлаш ва электрон савдолар 
асосида сотиш бўйича комплекс ташкилий-ҳуқуқий чораларни кўришни хамда уни 
ракобатбардошлигини оширишда халқаро сифат стандартларини жорий этиб унинг 
шартларига амал қилган ҳолда амалга оширишни тақозо этади.
Аҳоли гавжум яшайдиган маҳаллаларда озиқ-овқат маҳсулотларининг узоқ 
шартномавий алоқадорлик асосида истеъмолчиларга етказиб бериш ҳам ўзининг 
самарасини беради. Энг асосий масала, озиқ-овқат маҳсулотларини сақлашга ва 
сотишга ихтисослашган тадбиркорлик субъектлари доирасини ҳар бир қишлоқ, туман 
ва шаҳар, вилоят кесимида янада кенгайтириш чораларини кўришни зарурият қилиб 
қўймоқда. Бу эса, ўз навбатида, аҳолини озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган 
эҳтиѐжини тўлиқ қондиришга, хизмат кўрсатиш шартномаларининг ролини янада 
оширишни талаб этади. 
Шунингдек, қишлоқ хўжалигида рақобатбардош озиқ-овқат маҳсулотларини 
ишлаб чиқаришда янги илғор замонавий технологияларга асосланган саноатни 
ривожлантиришни тақозо этади. Айниқса, қишлоқ жойларга янги технологиялардан 
фойдаланган ҳолда, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлашга ихтисослашган 
кичик саноат корхоналарининг турларини кенгайтириш, уларнинг фермер 
хўжаликлари билан узоқ муддатли иқтисодий алоқадорлигини йўлга қўйиш нафақат 
сифатли озиқ-овқат маҳсулотларини тайѐрлашда, балки иш ўринларини вужудга 
келтиришда ҳам аҳамияти беқиѐсдир. 
Хусусан, мамлакатимизда қишлоқ хўжалик маҳсулотларини саноат усулида 
қайта ишлаш ҳажмининг тобора ортиб бораѐтганлиги, нафақат ўз эҳтиѐжимизни 
қондиришда, балки чет элга экспорт қилиш имкониятларини янада кенгайтирмоқда. 


75 
Фермерлар фаолиятида илғор инновацион технологияларнинг жалб этилиши, 
қишлоққа саноатни олиб киришга, халқаро сифат стандартларини жорий этиб унинг 
шартларига амал қилган ҳолда  ички бозорни сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан 
тўлдириш имконини бермоқда. Бугун юртимизда кўп тармоқли фермер хўжаликлари 
томонидан гўшт, сут, макарон ҳамда ун маҳсулотлари ва бошқа халқ истеъмоли 
молларини сифатли тарзда ишлаб чиқариш, аҳолининг ўсиб бораѐтган озиқ-овқатга 
бўлган эҳтиѐжларини қаноатлантиришда муҳим омил бўлмоқда. Бу эса, ўз навбатида, 
ички бозорни таъминлаш, қолаверса, ташқи бозорга экспортбоп ва халқаро сифат 
стандартларига жавоб бера оладиган рақобатбардош маҳсулотларни етказиб бериш 
кўламини янада кенгайтиради. 
Хулоса қилиб айтганда, қишлоқ хўжалигида инновацион ютуқлардан кенг 
фойдаланиш, интенсив боғдорчилик, сабзавотчиликни ривожлантириш қиш 
мавсумида сабзавот ҳамда полиз маҳсулотларини етиштиришга ихтисослашган 
хўжаликларни янада кенгайтириш лозим. Бутун йил мобайнида қишлоқ хўжалик 
маҳсулотларининг 
бузилмасдан, 
йўқотилмасдан 
сақлашни 
таъминловчи 
инфратузилмаларни, замонавий технологиялар асосида сақлаш ва электрон савдолар 
асосида сотиш бўйича комплекс ташкилий-ҳуқуқий чораларни кўришни ҳамда 
маҳсулотларни рақобатбардошлигини оширишда халқаро сифат стандартларини 
жорий этиб унинг шартларига амал қилган ҳолда фаолиятини амалга оширишни 
янада кенгайтириб, тўлақонли тарзда иш олиб бориш лозим. 
N.N. Rasulova - katta o'qituvchi, BuxMTI
F.A. Bekmurodova - talaba, BuxMTI 

Download 6,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   312




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish