Иқтисодиёт / Энергетика]



Download 61 Kb.
bet1/2
Sana07.07.2022
Hajmi61 Kb.
#754628
  1   2
Bog'liq
ПҚ-3386 14.11.2017



[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.01.00 Умумий қоидалар]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Энергетика]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Ёқилғи-энергетика ресурслари ҳамда бошқа юқори ликвидли маҳсулотлар билан таъминлаш борасида рақобат муҳитини такомиллаштириш, суиистеъмолчиликлар ва талон-торожликлар шароитини тугатиш, тўлов интизомини мустаҳкамлаш, дебиторлик ва кредиторлик қарзларини камайтириш чора-тадбирлари тўғрисида
[Кўчирма]
Товарлар ва хизматлар бозорларида самарали рақобат муҳитини яратиш ҳамда монополияни босқичма-босқич камайтириш, тақсимлаш тизими элементларини тугатиш, хўжалик юритувчи барча субъектларнинг моддий-техника ресурслари билан таъминланишида тенг шарт-шароитларни вужудга келтириш, ёқилғи-энергетика ресурслари ҳамда юқори ликвидли маҳсулотлар билан таъминлаш соҳасида суиистеъмолчиликлар ва талон-торожликларнинг олдини олиш, таг-томири билан тугатиш ҳамда уларни профилактика қилиш, дебиторлик ва кредиторлик қарзларини камайтириш, шунингдек, валюта сиёсатини либераллаштириш шароитида қишлоқ хўжалиги ва саноат базавий тармоқларининг молиявий барқарорлигини таъминлаш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг:
а) 2018 йилнинг 1 январидан бошлаб давлат органлари, ташкилотлари ва ҳукумат комиссияларининг маҳсулот, хом ашё ва материалларнинг чегараланган нархлари даражасини, уларни тақсимлаш ҳажмлари ва дислокациясини тасдиқлаш бўйича ушбу қарор қоидаларига мос келмайдиган ваколатларини бекор қилиш тўғрисидаги (Вазирлар Маҳкамаси томонидан рўйхати белгиланадиган ижтимоий аҳамиятдаги маҳсулотлар ва уларнинг стратегик турлари бундан мустасно);
Олдинги таҳрирга қаранг.
б) Монополист корхоналар ҳамда устав фондида (капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар ёки устав фондининг (капиталининг) 50 фоизи ва ундан ортиғи 50 фоиз ва ундан ортиқ миқдорда давлат улушига эга юридик шахсга тегишли бўлган юридик шахслар томонидан ички бозорда фақат биржа савдолари орқали бозор тамойиллари асосида сотиладиган юқори ликвидли ва монопол турдаги маҳсулотлар, хом ашё ва материалларнинг рўйхатини иловага мувофиқ тасдиқлаш тўғрисидаги;
(1-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 октябрдаги ПҚ-4484-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.10.2019 й., 07/19/4484/3883-сон)
в) 2018 йилнинг 1 январидан бошлаб маҳсулотнинг айрим турлари, хом ашё ва материалларни ишлаб чиқариш ва истеъмол қилишнинг қисқа муддатли ҳамда ўрта муддатли прогнозларини таҳлил қилиш ва шакллантириш мақсадидагина улар бўйича тасдиқланадиган йириклаштирилган моддий балансларни шакллантиришга ўтиш тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ўн кун муддатда бозор нархларида нефть маҳсулотлари ва бошқа юқори ликвидли маҳсулот турлари, хом ашё ва материалларнинг моддий балансларига мувофиқ иқтисодиёт тармоқлари ва аҳолининг талаб-эҳтиёжларини узлуксиз ҳамда ўз вақтида қондиришни таъминлаш, шунингдек, бутун республика бўйича улар тақчиллигининг олдини олиш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси тегишли комплекслари, идоралар ва хўжалик бирлашмалари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини белгиловчи ҳукумат қарорини қабул қилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
2017 йилнинг охирига кадар «Ўзнефтмаҳсулот» АЖнинг нефтни қайта ишлаш заводларига 2,0 триллион сўм миқдорида фоизсиз бюджет ссудалари, шулардан 600 миллиард сўми углеводород хом ашёси ва тайёр нефть маҳсулотларини импорт қилишга мақсадли йўналтирилган ҳолда уч кун мобайнида ажратиб берилишини таъминласин;
Тошкент шаҳрида транспорт ташувларининг тарифлари кескин ўсишига йўл қўймаслик мақсадида 2017-2018 йилларда «Тошшаҳартрансхизмат» АЖга Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан субсидиялар ажратилишини таъминласин;
нефть маҳсулотларига бозор нархлари белгиланишига ўтилиши муносабати билан 2017 йилда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети харажатларининг тегишли моддаларини ва Инвестиция дастури параметрларини оширсин;
Олдинги таҳрирга қаранг.
2018 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети ва ривожланиш давлат дастурлари параметрларида бюджетдан маблағ олувчилар томонидан юқори ликвидли товарларнинг асосий турларини бозор нархларида харид қилишга зарур маблағларни назарда тутсин.
(3-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 6 мартдаги ПФ-5370-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.03.2018 й., 06/20/5370/0975-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.09.2020 й., 06/20/6075/1330-сон)
5. 2020 йилнинг 1 январига кадар муддатда:
Олдинги таҳрирга қаранг.
мулкчилик шаклидан ва фойдаланиш мақсадларидан қатъи назар, республика корхоналари томонидан импорт қилинадиган углеводород хом ашёси — божхона тўловлари (қўшилган қиймат солиғи ва божхона расмийлаштирувчи учун йиғимлардан ташқари) тўлашдан;
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 июндаги ПФ-5755-сонли Фармони таҳририда — 2019 йил 1 октябрдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
«Ўзбекнефтгаз» АЖнинг нефтни қайта ишлаш корхоналари — фойда солиғини тўлашдан озод қилинсин, бўшаётган маблағлар ишлаб чиқариш қувватларини янгилаш, модернизация қилиш, техник ва технологик қайта жиҳозлашга, шунингдек, ана шу қувватларни оширишга мақсадли йўналтирилсин.
(5-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 июндаги ПФ-6010-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.06.2020 й., 06/20/6010/0776-сон)
7. 2018 йилнинг 1 январидан бошлаб:
«Юқори ликвидли маҳсулот турларини, хом ашё ва метариалларни сотишнинг бозор механизмларини янада жорий этиш тўғрисида» Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 5 февралдаги 57-сонли қарори 3-иловаси билан тасдиқланган моддий-техника ресурслари стратегик турларини сотишнинг махсус тартиби;
марказлаштирилган манбалар ҳисобига сотиб олинадиган маҳсулотлар, хом ашё ва материалларни истисно қилганда, биржа савдоларида харид қилинган маҳсулотни қайтадан сотишга қўйилган тақиқ бекор қилинсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда 2018 йил ҳосилидан бошлаб:
(8-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 1 августдаги ПФ-5497-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.08.2018 й., 06/18/5497/1604-сон)
пахта хом ашёси ва ғаллани қайта ишлаш натижасида ҳосил бўладиган техник уруғлик, ўсимлик ёғи, шрот, шулха ва бошқа маҳсулотлар бозор нархларини шакллантиришнинг янги механизмини жорий этган ҳолда фермер хўжаликларининг пировард натижаларга эришишдан моддий манфаатдорлиги ошишига имкон берувчи рентабеллик таъминланишини ҳисобга олиб, пахта хом ашёси ва ғалланинг харид нархлари оширилишини;
қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари давлат харидини молиялаштиришнинг амалдаги тартиби ва механизми қайта кўриб чиқилишини назарда тутсин.
9. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда электрон савдо майдончалари кенгайтирилишини ҳамда барча тадбиркорлик субъектларининг биржа бозорида тенг иштирок этишини таъминлаш, биржа савдоларини шаффоф тарзда амалга ошириб, бозор нархи белгиланишини шакллантиришни ҳисобга олган ҳолда «Ўзбекистон Республика Товар-хом ашё биржаси» АЖ фаолияти такомиллаштирилишини назарда тутувчи ҳукумат қарорини қабул қилсин.
10. Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси ушбу қарорга мувофиқ биржа савдоларида нархлар шакллантирилиши ва Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратилаётган маблағлардан мақсадли фойдаланилиши устидан доимий мониторингни таъминласин.
11. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиши ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
12. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқаруви раиси А.С. Султонов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси В.А. Голишев ва Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раиси М.М. Икромов зиммасига юклансин.

Download 61 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish