Автоматлаштириш тизими элементларини эксплуатация жараёнида ишончлиликка синаш Режа; Ишончлиликка синашнинг мақсад­и



Download 75,5 Kb.
bet1/6
Sana01.07.2022
Hajmi75,5 Kb.
#723438
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Автоматлаштириш тизими элементларини эксплуатация жараёнида ишончлиликка

Автоматлаштириш тизими элементларини эксплуатация жараёнида ишончлиликка синаш

Режа;

  1. Ишончлиликка синашнинг мақсад­и


  2. Ишончлиликка синашнинг турлари

  3. Ишончлиликка синаш объекти

  4. Ишончлиликка синашда баҳоланадиган характеристикалар

  5. Ишончлиликка синаш усуллари

  6. Тажрибавий ва сериявий намуналарни синаш

  7. Ишончлиликка синаш режалари

  8. Кузатувга қўйиладиган буюмлар сонини аниқлаш усуллари

Ишончлиликка синашнинг мақсад­и – буюмнинг ишончлилик даражасини аниқлаш ва унинг сон қийматларини баҳолашдир. Буюмнинг ишончлилик даражасини билиш кўп масалаларни хал қилишга, яъни белгиланган ишончлилик характеристикаларини тасдиқлаш, уларни ошириш тадбирларини ишлаб чиқиш, унга техник хизмат кўрсатиш оқилона тизимини қўллаш, буюм самарадорлиги ва кейинги эксплуатациясининг мақсадга мувофиқлиги, заиф томонларини аниқлаш, ҳисоб-китоб, башорат (прогноз)ларни ҳамда унинг яратилиш технологик жараёнлари сифатини текширишга имкон беради.


Синов натижалари ёрдамида қуйидаги характеристикалардан бирини олиш мумкин:
1. Буюмнинг бузилишгача бўлган хизмат муддати (юрилган йўли)нинг тақсимланиш қонуни. Бу характеристика тўлиқ ҳисобланиб, асосий ишончлилик кўрсаткичларини, жумладан, берилган вақт давомида бузилмасдан ишлаш эҳтимоллигини аниқлаш имконини беради. Лекин бу иш катта статистик материал ва харажатлар талаб қилади. Тақсимланиш қонунини фақат содда буюмлар учун кам сарф-харажатлар билан олиш мумкин.
2. Буюмнинг бузилишсиз ишлаш эҳтимоллиги берилган вақт учун аниқланади, лекин бузилмаслик характеристикаси буюмнинг кўпроқ ишлаш даври учун номаълум бўлиши мумкин. Бундай чегараланган маълумот бўйича ҳам буюмнинг ишончлилик даражаси тў\рисида хулоса чиқариш мумкин.
3. Синовларнинг мураккаблиги ва узоқ чўзилиши буюмнинг вақт бўйича чиқиш параметрлари ўзгаришига баҳо бериш имкониятидан маҳрум қилади. У ҳолда ҳар бир параметр бўйича “ишончлилик захираси” кўрсаткич бўлиб хизмат қилади. Башорат усулларини қўллаган ҳолда синашларнинг бу натижаларидан буюмнинг ишончлилик даражасини аниқлашда фойдаланилади.
4. Масаланинг мураккаблиги туфайли кўп ҳолларда буюмнинг ишончлилик даражасини абсолют миқдорларда аниқлаш мумкин бўлмай қолади, бу холда уни фақат ўзига ўхшаган буюмнинг кўрсаткичи билан нисбий таққослашга тў\ри келади. Натижада синашлар, бузилмасдан ишлашлик ёки чидамлилик неча марта ўсди, деган саволга жавоб бериб, чидамлиликнинг ҳақиқий даражаси тў\рисидаги масала хал бўлмайди. Юқори ишончли буюмлар учун синашларнинг усул ва ҳажмларини аниқлашда фақат вақт омили асосий мезон бўлиб хизмат қилади.

Download 75,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish