7.4. Ишончлиликка синашда баҳоланадиган характеристикалар
Улар асосан икки гуруҳга бўлинади:
1. Эскириш (бузилиш) жараёнлари ва буюмларнинг бузилганлик даражаси характеристикалари. Синашларда ейилиш жараёнларининг кечиши, занглаш, шакл ўзгаришлар, чарчаш бузилишлари ва бошқалар ўрганилади. Бу омиллар машина иш қобилиятини йўқотишда асосий сабаблар бўлиб ҳисобланади.
2. Буюмнинг вақт бўйича чиқиш параметрлари ўзгаришининг характеристикалари (аниқлик, фойдали иш коэффициенти, юк кўтариш қобилияти ва ҳ.к.). Бу характеристикаларнинг йўл қўйилган чегаралардан чиқиши бузилишларга олиб келади.
Синаш объекти қанчалик мураккаб бўлса, синашлар ҳажми катта қисмининг чиқиш параметрларини шунчалик кўп баҳолашга тў\ри келади.
7.5. Тажрибавий ва сериявий намуналарни синаш
Ишончлиликка синашларни олиб бораётганда уларнинг ҳажмини тажрибавий ва сериявий ишлаб чиқариш ўртасида шундай тақсимлаш керакки, унинг натижасида керакли маълумот олинсин ва буюмнинг конструкциясига тегишли ўзгартиришлар тезроқ киритилсин. Лекин тажрибавий ишлаб чиқаришда кўп масалаларни хал қилиб бўлмайди, фақат серия намуналаригина керакли натижаларни бериши мумкин. Ундан ташқари серия намуналарини ишончлиликка синашда қуйидагилар ҳисобга олиниши керак:
а) макетни меъёрига етказиш натижасида машинага керакли конструкцион ўзгартиришлар киритилганлигини тажрибавий текшириш;
б) ҳақиқий эксплуатация шароитларида буюмларнинг иш тартиботлари ва бошқа тадқиқотларни кенгайтириш;
в) биринчи сериявий намуналарнинг эксплуатацияси жараёнида буюмларнинг бузилиш сабабларини аниқлаш.
Тажрибавий намуналарни синашда саноқли (хатто битта буюм бўлиши ҳам мумкин) буюмлар қўйилади, чунки бу буюмлар кам миқдорларда яратилади. Лекин бу синашлар етарли эмас, чунки оз миқдордаги буюмлардан олинган ва етарли бўлмаган маълумотга суянган ишончлилик кўрсаткичлари буюмлар ишидаги ҳақиқий ҳолатни акс эттираолмайди.
7.6. Ишончлиликка синаш усуллари
Транспорт воситаларининг ишончлилик хусусиятлари кўрсаткичларини эксплуатация жараёнида аниқлаш учун уларнинг маълум миқдорларини олиб синов (назорат) ўтказилади. Ўтказилиш муддати бўйича ишончлиликка синашнинг икки усули мавжуд:
тугатилган синовлар;
тезлаштирилган (кесма) синовлар.
Тугатилган синовларда ишончлилик параметрларини баҳолаш синовга қўйилган барча буюмларнинг бузилишидан кейин ўтказилади.
Тезлаштирилган (кесма) синовларда ишончлилик параметрларини баҳолаш ҳамма буюмлар бузилишини кутмасдан ўтказилади, чунки синовлар эксплуатация жараёнида ўтказилганлиги сабабли уларнинг давомийлиги бир неча йилга чўзилиб кетиши мумкин. Тезлаштирилган синовлар бўйича шуни таъкидлаш лозимки, агарда буюмларнинг ресурси кичик бўлса, у ҳолда ишончлилик параметрларини бахолашни тугалланган синовлар каби ўтказиш керак, чунки синов даврида ушбу буюмларнинг ҳаммаси ишдан чиқади. Тезлаштирилган синовлар натижаларига ишлов беришнинг махсус усуллари мавжуд 8.
Do'stlaringiz bilan baham: |