79
ИқТИСОД вА мОЛИЯ / ЭКОНОмИКА И ФИНАНСы
№5, 2011
мЕҲНАТ бОзОРИ / РЫНОК ТРуДА
иқтисодиётининг таркибий қисми бўлиб,
ёлланма ишчи кучи ва иш берувчилар манфаат
-
лари келишилган жамият алоқалари ижтимоий
тизимини билдиради. Меҳнат бозори-бу бирин
-
чидан, ишчи кучи талаби ва таклифи орасида
иқтисодий алоқалар йиғиндиси, иккинчидан,
турли хил иқтисодий ва ижтимоий манфаат
-
лар ва функциялар тўқнашадиган жой, учин
-
чидан корхоналар нуқтаи назаридан, алоҳида
корхона ва уни ишчиларини ўзаро алоқа
майдони, фирма миқёсида янги иш жойига
ўтишни ўйловчи ҳақиқатдаги ва мавжуд бўлган
ишчилар”
3
.
Б.М.Генкиннинг таърифига кўра:”меҳнат
бозори, энг аввало, иш берувчи ва ишга ёллан
-
ганлар манфаатларининг келишуви меха-
низми ҳисобланади.
Ундан ташқари меҳнат бозорида ижтимоий
алоқалар бошқариш зарурати ҳосил бўлиб,
давлат манфаатлари белгиланади”
4
.
Л.Максакова “Меҳнат бозори” тушунчаси
-
нинг ўрнига “ишчи кучи бозори” тушунчасини
қўллашни зарур, деб ҳисоблайди. “Меҳнат
ресурслари бозори” тушунчаси қўлланса,
янада тўғрироқ бўлади, дейди
5
.
Тадқиқотчи в.А.павленков таъкидлайдики,
бозор иқтисодиётида меҳнат бозори ёлла
-
ниб ишлашга қодир кишиларнинг барчасини
ҳам ёлланма меҳнат билан банд бўлганлар
ҳам банд бўлмаганларни қамраб олади.
А.А.Никифорова эса бошқа умумий таърифни
таклиф этади:”Меҳнат бозори ривожланиши
-
нинг даражаси ва бозорда иштирок этувчи
кучлар: тадбиркорлар, меҳнаткашлар ва давлат
ўртасида маълум даврда эришилган манфаат
-
лар балансини акс эттирувчи ижтимоий муно
-
сабатлар тизими сифатида вужудга келган”
6
.
и.С.Маслованинг таърифи бўйича меҳнат
бозори-бу ўсувчи тизим, унда мулкчилик субъ
-
ектлари ишчи жойлари ва ишчи кучи таклиф
-
лари, ходимга ва “ёлланма ишга талаб ҳажми,
таркиби ва нисбатини шакллантириб, ишлаб
чиқариш омиллари (меҳнат воситалари ва ишчи
3
Экономика труда:Учебник /Под ред.проф.П.Э.Шлендера,
проф.Ю.П.Кокина.-М.:Юристь,2002 г.-92 стр.
4
Б.М.Генкин.”Экономика и социология труда”. Учебник для вузов.-
М.:Издательская группа НОРМА-ИНФРА. М, 1999 г.-338-стр.
5
Б.Алиев.”Меҳнат бозорини шакллантиришнинг ўзига
хос хусу-
сиятлари” /Ўзбекистон иқтисодий ахборотномаси/-2003 й. 5-сон,
62-бет.
6
Меҳнат иқтисодиёти ва социологияси: Олий ўқув юртла-
рининг иқтисодиёт соҳаси бўйича талабалар учун дарслик/
Қ.Абдураҳмоновнинг умумий таҳрири остида;-Т.:”Ўқитувчи”, 2001
й.-94-95-бетлар.
кучи)га ўзаро таъсир этади”. Меҳнат бозори
мавжуд, аммо “кесик, шакли ўзгартирилган
кўринишда, бунинг устига ҳар нарсани ўз ичига
оладиган характерга эга бўлмай, балки меҳнат
муносабатларининг фақат бир қисмини қамраб
олади”
7
.
Қ.Абдураҳмонов ва Ф.Мамарахимовнинг
таърифига кўра, “Меҳнат
бозори дейил
-
ганда ишчи кучини сотиш,
сотиб олиш ва
ундан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган
ижтимоий-иқтисодий муносабатлар мажму
-
аси тушунилади”
8
.
Ш.р.Холмўминов таърифига кўра меҳнат
бозори-меҳнатга қобилиятли аҳолининг иш
билан банд бўлган ва банд бўлмаган қисмлари
ва иш берувчилар ўртасидаги муносабатларни
ҳамда уларнинг шахсий манфаатларини ҳисобга
олувчи шартномалар асосида, “меҳнатга
қобилиятларини” харид қилиш-сотишни амалга
оширувчи ҳамда ишчи кучига талаб ва таклиф
ўртасидаги нисбатларни бевосита тартибга
солувчи, бозор иқтисодиётининг мураккаб, кўп
аспектли, ўсувчи ва очиқ ижтимоий-иқтисодий
тизимчасидир
9
.
д.раҳимова, о.Абдураҳмоновларнинг таъ
-
рифига кўра, “меҳнат
бозори ишчи кучини
сотувчи ва харидори, унинг қийматини белги
-
лайдиган ва таклиф этилувчи меҳнат хизмат
-
ларини тақсимлайдиган муҳитни тавсифлаш
имконини берадиган категория, аналитик кон
-
струкция, деб тушунилиши ҳам мумкин”
10
.
“Меҳнат бозори” тушунчаси ишчи кучи
хариди ва ишлатилишини ҳам ўз ичига олади,
яъни у ишчи кучи ва ишчи ўринлари бозоридан
иборат бўлади. Меҳнат муносабатлари ишчи
кучи бозори билан бир вақтда ишчи ўринлари
бозорининг ҳам мавжуд бўлишини тақозо
этади, чунки бозор иқтисодиёти шароитида
ҳар иккала бозор шакли мавжуд бўлгандагина
меҳнат жараёнини амалга ошириш мумкин.
Меҳнат бозорининг ўзига хослиги шундаки,
ишчи кучини пулга айирбошлаш олди-сотди
битими
тузилгандан кейин, маълум ишлаб
чиқариш жараёни амалга ошади. демак, ишчи
кучи аввал истеъмол этилиб, сўнгра унинг ҳақи
тўланади. Меҳнат бозори ишчи кучини сотиш,
7
Ўша асар 95-бет.
8
Ш.Холмўминов. Меҳнат бозори иқтисодиёти (ўқув қўлланма)-
Т.:ТДИУ, 2004 й.-10-бет.
9
Ўша асар 10-бет.
10
Д.Раҳимова. О.Абдураҳмонов “Ўзбекистонда меҳнат
бозори ва
таълим тизимининг бошқарилишида ўзаро алоқадорлик”, /таълим
менежменти/-2007 йил, 6-сон(16)-35-бет.