Иқтисод ва молия / экономика и финансы №1, 2010 38 халқаро иқтисодиёт / международная экономика



Download 212,58 Kb.
Pdf ko'rish
bet4/5
Sana22.02.2022
Hajmi212,58 Kb.
#81645
1   2   3   4   5
Bog'liq
hal-aro-i-tisodiy-integratsiya-zharayonlarini-rganishda-ilmiy-kontseptsiyalarning-tutgan-rni

Иқтисодий–назарий ёндашув. Ҳозирги 
пайтда интеграцион жараёнларни иқтисодий 
билимлар доирасида ўрганиш муҳим аҳамият 
касб эта бошлади. Тўғри, XX асрнинг 70 – йил-
ларигача давлатлараро муносабатларнинг 
“интеграция” ёки “иттифоқ тузиш” каби тур-
лари етарли даражада ижобий иқтисодий 
натижаларни бериши мумкинлиги бир мунча 
ишончсизлик туғдирарди. Шунга қарамасдан, 
сўнгги йилларда жаҳонда иқтисодий асос-
даги турли хил интеграцион бирлашма-
ларнинг пайдо бўлиши, шунингдек Европа 
Ҳамжамияти иқтисодий сиёсатининг ривож-
ланиши, айниқса, ЕИ доирасидаги ягона 
бозор, кейинчалик эса иқтисодий ва валюта 
иттифоқларининг тузилиши интеграцион 
жараёнларни ўрганишда иқтисодий – назарий 
ёндашувнинг ривожланишига кучли туртки 
бўлиб хизмат қилди.
Анъанавий давлатлараро муносабатларга 
турли хил иқтисодий келишувларнинг таъ-
сири, шунингдек интеграцион жараёнларнинг 
механизмларини такомиллаштириш муаммо-
лари иқтисодий-назарий ёндашув доирасида 
алоҳида аҳамият касб эта бошлади. Интегра-
цион жараён натижасида олинадиган нафақат 
фойда, балки вужудга келадиган маълум бир 
зарарларни иштирокчи давлатлар орасида 
10
Mitrany.D. The progress of international Government, London,1932; The 
Functional Theory of Politics, London,1975; The Concept of International 
Organizations,1981. 


ИҚТИСОД ВА МОЛИЯ / эКОНОМИКА И ФИНАНСы №1, 2010
41
ХАЛҚАРО ИҚТИСОДИЁТ / МЕЖДУНАРОДНАЯ эКОНОМИКА
оқилона тақсимланиши муаммолари асосий 
саволлардан бири бўлиб қолди. Ушбу муаммо-
нинг мураккаб томони шундаки, давлатлараро 
интеграция ижобий жараён бўлиб қаралгани 
билан, ушбу жараён натижасида ривожланган 
давлатлар бир мунча зарар кўришади, камроқ 
ривожланганлари эса бундай яқинлашишдан 
улар ҳисобига маълум бир ютуқларга эриша-
дилар
11
. Бундай ҳол эса, бошқа иштирокчи-
ларга нисбатан бир мунча кўпроқ иқтисодий 
ривожланиш даражасига эришган давлат-
ларни интеграция жараёнларида иштирок 
этишдан сақлаб туради. Шуни ҳам таъкид-
лаб ўтиш лозимки, ушбу ёндашув вакиллари 
орасида интеграция жараёни натижалари 
тўғрисида ягона бир тўхтамга келингани йўқ. 
Улардан баъзилари минтақавий интегра-
цияни эркин савдони яратиш билан чекла-
ниб қолиши мумкин деб ҳисоблайдилар. Шу 
сабабли интеграция товарлар ва хизматларни 
эркин айланишига тўсқинлик қилувчи омил-
ларни йўқотишга қаратилган жараён бўлиши 
лозим деб биладилар. Бошқалар эса, турли 
соҳаларда интеграция жараёнини фаоллаш-
тириш тарафдорлари ҳисобланишади. Улар-
нинг фикрича, ягона бозорни ташкил қилиш 
– барча иштирокчи давлатларнинг умумий 
иқтисодий аҳволларини яхшилаши мумкин 
бўлган ягона йўл деб биладилар.
Иқтисодчиларнинг 
фикрича, 
халқаро 
иқтисодий интеграция – бу чуқур ўзаро 
боғлиқлик ва миллий хўжаликлар ораси-
даги иш тақсимотининг ривожланиши, ҳар 
хил шаклдаги ва турли даражадаги ишлаб 
чиқариш структураларининг ҳамкорлиги асо-
сида давлатларнинг хўжалик-сиёсий бирла-
шув жараёнидир.
11
Ушбу фикрни тасдиқловчи далил сифатида шуни айтишимиз мум-
кинки, бугунги кунда ЕИга аъзо бўлган Германия бирлашма бюджети-
нинг асосий тўловчиси ҳисобланади, шунингдек у Греция ва Португа-
лия каби давлатларга молиявий ёрдам кўрсатишга мажбур. 
Микродаражада 
бу 
жараён 
(ўзаро 
иқтисодий келишувлар тизимини яратиш, чет 
давлатларда маҳаллий бўлимларни яратиш ва 
ҳоказолар орқали) бир-бирига яқин жойлаш-
ган давлатлардаги хўжалик юритувчи субъ-
ектларнинг капиталларини бирлаштириш 
орқали олиб борилади. Давлатлараро дара-
жада интеграция давлатлараро иқтисодий 
бирлашмаларни яратиш ва миллий сиёсат-
ларнинг ўзаро келишувлари асосида амалга 
оширилади 
12
.
Ушбу ёндашув вакилларининг фикрича, 
иқтисодий интеграциянинг энг муҳим омил-
лари қуйидагилардир:
хўжалик юритишнинг байналминалла-
шувини ўсиши;
халқаро меҳнат тақсимотининг ривож-
ланиши;
илмий-техник инқилобнинг таъсири;
миллий иқтисодиётларнинг очиқлигини 
ошиши.
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, юқорида 
билдирилган фикрлар асосида қуйидагиларни 
айтиш мумкин: бугунги кунда интеграцион 
жараёнларни ўрганиш ва таҳлил қилиш 
тизимида юқорида кўрсатилган йўналишлар 
ўз ўрнини топган. Бунда уларнинг тур-
лича бўлиши ажабланарли ҳол эмас, балки 
қонуниятдир. Давлатларнинг интеграцион 
жараёнда иштирок этишдаги ўзаро муно-
сабатларини турли ҳолат ва ҳар хил нуқтаи 
назардан қараш ҳамда таҳлил қилиш зарурий 
ҳолдир. Албатта, ҳар бир йўналиш ўзининг 
хусусиятига ва индивидуаллигига эга. Бу эса, 
уларнинг ҳар бирини қайсидир жиҳатдан 
бошқа йўналишлардан маълум бир дара-
жада устун қилиб қўяди. Шундай экан, мав-
жуд бўлган барча ёндашувлар яшаб қолиш ва 
ривожланиш ҳуқуқига эга.
12
Спиридонов И.А. Мировая экономика. М. : Инфра-М, 1999. С.



Download 212,58 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish