Иқтисод ва молия / экономика и финансы №1, 2010 38 халқаро иқтисодиёт / международная экономика


ИҚТИСОД ВА МОЛИЯ / эКОНОМИКА И ФИНАНСы



Download 212,58 Kb.
Pdf ko'rish
bet3/5
Sana22.02.2022
Hajmi212,58 Kb.
#81645
1   2   3   4   5
Bog'liq
hal-aro-i-tisodiy-integratsiya-zharayonlarini-rganishda-ilmiy-kontseptsiyalarning-tutgan-rni

ИҚТИСОД ВА МОЛИЯ / эКОНОМИКА И ФИНАНСы №1, 2010
40
ХАЛҚАРО ИҚТИСОДИЁТ / МЕЖДУНАРОДНАЯ эКОНОМИКА
рини олға сурдилар. Унга кўра минтақада мах-
сус (федерал) институционал тузилма (яъни, 
интеграцион гуруҳ) вужудга келиши керак. 
Ушбу тузилма интеграцияланаётган бирли-
клар орасидаги муносабатни ва ҳар бирининг 
ваколатини белгилаб бериши билан бирга, 
“ягона марказ”ни яратишга ҳам сабаб бўлади.
Интеграцион жараёнларни ўрганувчи 
бошқа назарияларга нисбатан, боши қадимги 
Антик даврлар ва ўрта аср сиёсий билимла-
рига бориб тақаладиган “федерализм” чуқур 
фалсафий илдизларга эга. Шундай бўлса ҳам, 
федералистик фикрлашнинг асоси сифатида 
қуйидаги иккита манба кўрсатилади:
1. XVII – XVIII асрларда Европада тин-
чликни мустаҳкамлаш тўғрисидаги бир 
қатор режалар;
2. Америка Қўшма Штатлари Конституци-
яси
8
.
Айниқса, 
АҚШ 
Конституциясининг 
пайдо бўлиши, шубҳасиз, федералистик 
қарашларнинг ривожланишига кучли туртки 
бўлиб хизмат қилди. Лекин қайси модель (Аме-
рика, Швейцария ёки бошқа давлатларнинг 
моделлари) дунёда кечаётган интеграцион 
жарёнларни чуқурлаштиришда асос бўлиб 
хизмат қила олишини айтиш жуда қийин. 
Масалан, айнан шундай моделлар федератив 
усулда Европа ёки Марказий Осиё минтақаси 
давлатларини бирлаштира олиш ёки олмас-
лиги ҳам мушкул масаладир.
Халқаро интеграция назарияси сифатида 
“федерализм” шу нарсани таъкидлайдики, 
интеграцияда иштирок этувчи давлатларнинг 
ўзаро муносабати асосида иттифоқ давлат-
нинг модели ётиши керак, шунингдек ушбу 
модельга охирги натижавий маҳсулот сифа-
тида ҳам қаралиши лозим бўлади. Федералист-
ларнинг фикрича, федерациянинг тузилиши 
давлатлар орасида юзага келадиган низо-
ларни ҳал қилишда тинч йўлларни қўллашга 
олиб келади, чунки тинчлик ва хавфсизлик 
федерациянинг 
асосий 
қадриятларидан 
биридир. Шунингдек, ушбу йўналиш вакил-
ларининг таъкидлашларича, айнан федера-
ция “мақсадли, демократик ва етарли дара-
жада самарали” ташкилот сифатида фаолият 
кўрсата олади
9
.
8
Mutimer D/ Theories of political integration //European integration: 
theories and approaches / Ed. By H. Michelmann, P. Soldatos. Lanham, MD: 
University Press of America,1994. P.16. 
9
Топорин Б.Н. Европейское право: Учебник. М: Юристь,1998.С.154.
Иккинчи йирик ёндашувлардан бири функ-
ционализмдир. Халқаро муносабатларни 
ўрганишда мавжуд анъанавий ёндашувлар-
нинг номукаммаллиги XX асрнинг биринчи 
чорагидаёқ намоён бўлди. Вульфнинг таъ-
кидлаб ўтишича, “... дунёни давлат ёки мил-
лат деб номланувчи маълум бир блокдан 
иборат деб, уларни шу кўринишда ўрганиб 
бўлмайди. Реал борлиқда ушбу блоклар бир 
биридан ажралган ҳолда мавжуд эмасдирлар, 
шунингдек халқаро муносабатлар нодавлат 
даражада ҳам мавжуддир ва ривожланиб 
боради...”. Д.Митрани издошлари билан бирга 
бу ғояларини тадқиқ қилишни давом эттир-
дилар ва тарихий ўзгариш халқаро муноса-
батларнинг янада ривожланишига олиб кел-
ганлигини, шунингдек саҳнага кенг оммавий 
харакатларнинг чиққанлигини ва турли дав-
латлар фуқаролари орасидаги алоқаларнинг 
кўпайганлигини кўрсатиб беришди
10
.

Download 212,58 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish