Иқтисод ва молия / экономика и финансы 017, раҳмонова сарвиноз Фахриддин қизи, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети «Иқтисодиёт»


ИҚТИСОД ВА МОЛИЯ / ЭКОНОМИКА И ФИНАНСЫ



Download 2,45 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/7
Sana01.06.2022
Hajmi2,45 Mb.
#628763
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
bandlik-siyosati-va-uning-asosiy-y-nalishlari

ИҚТИСОД ВА МОЛИЯ / ЭКОНОМИКА И ФИНАНСЫ
2017, 7
цияси билан боғлиқ масалаларни ҳал 
қилиш;
● давлат секторида – таълим, тиббий хиз-
матлар, коммунал хўжалиги, жамоатчилик 
бинолари ва иншоотларини қуриш соҳа-
ларида ишчи ўринларини яратиш;
● жамоат ишларини ташкил қилиш.
Меҳнат бозорида фаол сиёсат олиб 
бо ришда бандлар, банд бўлмаган ва ишсиз 
фуқароларнинг ёш-жинсий таркиби, киши-
ларнинг ўртача ёши, мазкур тармоқ меҳнат 
салоҳиятини ташкил қилувчилар, уларнинг 
малака даражаси, ёлланиб ишлашдан ола-
диган оила даромади, мустақил бандлиги
якка меҳнат фаолияти ҳамда меҳнат муасса-
саларини (тадбиркорлар, ишловчилар, касаба 
уюшмалари ташкилотлари) ривожлантириш 
ва унинг самарадорлигини ҳисобга олиш 
зарур.
Меҳнат бозори бозор иқтисодиёти тизи-
мида марказий ўринни эгаллайди. Бу, 
би ринчи навбатда, бозор муносабатлари 
шароитларида амал этадиган турли: хом ашё, 
материаллар, ёқилғи, тайёр буюмлар, 
лойиҳалар, илмий ишланмалар, хизматлар, 
турар жой, инвестициялар, қимматли қоғоз-
лар ва бошқа бозорлар бир-бирларидан 
фарқ қилса ҳам уларни асосий субъект - 
инсон бирлаштириб туриши билан изоҳ-
ланади.
Меҳнат бозори ва иш билан бандлик наза-
риясининг мақсади мазкур соҳаларда рўй 
бераётган воқеа ва жараёнларни илмий 
ҳол да ифода этишдир. Бу назария амалий 
аҳамиятга эга: у мазкур соҳаларга оид билим-
ларни интеграциялаштирар ва умумлаштирар 
экан, уларни иқтисодий, ижтимоий, сиёсий 
ва инсон ҳаёти фаолиятининг бошқа жаб-
ҳаларида реал тарзда намоён бўлишига хиз-
мат қилади. 
Меҳнат бозори ва иш билан бандлик наза-
рияси унинг вазифаларида конкретлашади. 
Бу меҳнат бозори ва иш билан бандлик 
ривожланиши қонуниятлари ва тенденция-
ларининг таҳлили асосида мазкур соҳа-
ларнинг туб муаммоларини аниқлаш ва 
уларни ҳал этиш йўллари ва усуллари юза-
сидан илмий асосланган тавсиялар тайёрлаш, 
меҳнат бозори самарадорлигини оширишга 
хизмат қиладиган моделлар ишлаб чиқиш, 
меҳнат ресурслари прогнозлари асосида 
мамлакат ва минтақани иқтисодий-ижтимоий 
ривожлантириш истиқбол режаларига аниқ-
ликлар киритиш бўйича хулосалар тайёрлаш-
дан иборатдир. 
Меҳнат бозори ва иш билан бандлик наза-
риясида умумий, алоҳида ва хусусий қону-
ниятлар ҳам мавжуд бўлиб, улар меҳнат 
бозоридаги талаб ва таклифнинг иш ҳақи 
миқдорига боғлиқлиги, ишсизлик ва иқти-
содиётдаги меҳнат унумдорлигининг ўзаро 
боғлиқлиги («Оукен қонуни»), иш билан 
бандлик таркибининг хўжалик юритиш 
шаклидаги боғлиқ равишда ўзгариши, илмий-
техникавий ва технологик тараққиёт нати-
жасида таркибий ишсизликнинг пайдо 
бў лиши каби жараёнларда ўз ифодасини 
топади.
Меҳнат бозорида фаол сиёсатни амалга 
ошириш минтақаларда иқтисодиёт таркибий 
ўзгаришлар ва уни тартибга солишнинг сама-
рали усулларини шакллантириш билан 
боғлиқ.
Меҳнат бозорини тартибга солиш деганда, 
ташқи меҳнат бозорига таъсир кўрсатадиган 
чора-тадбирлар кўзда тутилади. Бу тадбирлар 
иқтисодий, маъмурий, ташкилий, қонуний ва 
меҳнат бозорига таъсир кўрсатишнинг бошқа 
тадбирлари мажмуи ҳисобланади. Меҳнат 
бозорини давлат томонидан тартибга солиш-
нинг асосий мақсадлари ишсизларни меҳнат 
фаолияти жараёнига янада жадалроқ жалб 
этиш, таркибий қайта қуришни рағбатлан-
тиришни хоҳловчиларга ишчи ўринларини 
тақдим этиш ва ишдан бўшатилаётган ишлов-
чиларни қайта тақсимлашдан иборат. Банд 
бўлмаган фуқароларни ижтимоий муҳофа-
залаш, эгилувчан меҳнат бозорини ҳуқуқий 
таъминлаш ҳамда ишга жойлаштириш, кадр-
ларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш йўли 
билан ривожлантириш бу фаолиятнинг асо-
сий йўналишлари ҳисобланади.
49
МЕҲНАТ БОЗОРИ ВА ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯ / РЫНОК ТРУДА И СОЦИАЛЬНАЯ ЗАЩИТА



Download 2,45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish