Иқтисод ва молия / экономика и финансы 017, раҳмонова сарвиноз Фахриддин қизи, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети «Иқтисодиёт»


­расм. Меҳнат, товар ва капитал бозорларининг узвий боғлиқлиги



Download 2,45 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/7
Sana01.06.2022
Hajmi2,45 Mb.
#628763
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
bandlik-siyosati-va-uning-asosiy-y-nalishlari

1­расм. Меҳнат, товар ва капитал бозорларининг узвий боғлиқлиги
1
.
50
МЕҲНАТ БОЗОРИ ВА ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯ / РЫНОК ТРУДА И СОЦИАЛЬНАЯ ЗАЩИТА


ИҚТИСОД ВА МОЛИЯ / ЭКОНОМИКА И ФИНАНСЫ
2017, 7
● оилада жон бошига тўғри келадиган 
даромаднинг харид қобилияти; 
● ижтимоий меҳнат унумдорлиги дара-
жаси. Мазкур кўрсаткичнинг умумэътироф 
этилган мезони - иқтисодий фаол аҳоли бир-
лигига тўғри келадиган ялпи ички маҳсулот 
ҳажми мавжуд; 
● меҳнатга ҳақ тўлаш харажатларининг 
ялпи ички маҳсулот ҳажмидаги солиштирма 
улуши. Бу ижтимоий йўналтирилган бозор 
иқтисодиётида иш билан бандлик соҳасидаги 
иқтисодий сиёсатнинг энг муҳим индикатор-
ларидан бири ҳисобланади; 
● меҳнат бозорида иш кучи сифати ва 
рақобатдошлиги даражаси. 
Ишсиз қолган шахсларни давлат томони-
дан қўллаб-қувватлаш, уларни ижтимоий 
муҳофазалаш меҳнат бозорига давлат сиё-
сатининг пассив шаклига киради. Ишсиз 
фуқароларни давлат кафолатлайди:
● ишсизлик бўйича нафақалар кўринишида 
ижтимоий қўллаб-қувватлаш, моддий ёрдам 
ва бошқа ижтимоий тўловларни таъмин-
лаш;
● бепул тиббий хизмат кўрсатиш.
Ривожланган мамлакатларда ишсизларга 
молиявий ёрдам ишсизлик бўйича суғурта 
тизими асосида амалга оширилади. Аҳоли-
нинг алоҳида гуруҳлари, ишловчилар, тад-
биркорлар ҳамда меҳнатни ташкил этишнинг 
маълум унсурлари давлат таъсир кўрсатиш 
объекти ҳисобланади. Давлат уларга турли 
имтиёзлар, шу жумладан, солиқ имтиёзлари 
тақдим этади, жамоат ишларини ташкил 
қилади, шу орқали меҳнатга бўлган талабни 
рағбатлантиради ва бандлик муаммоларини 
ҳал қилади, корхона ва иш жойларини (дав-
лат тадбиркорлиги) ўзи яратади ва ҳ.к. Таъсир 
кўрсатиш объекти хусусиятларидан келиб 
чиқиб, умумий таъсир кўрсатиш чораларини 
ва махсус тадбирларни ажратиш мумкин.
Таъсир кўрсатиш йўналиши бўйича ходим-
ларга бўлган талабни ҳам, таклифни ҳам оши-
радиган (камайтирадиган), талаб таркиби ва 
таклифнинг таркибида акс этадиган, уларнинг 
ўзаро мувофиқлиги даражасини оширишга 
қаратилган тадбирлар фарқланади.
Таъсир кўрсатиш шаклига кўра, бевосита 
ва билвосита тартибга солиш усуллари фарқ-
ланади. Биринчи гуруҳга давлат субсидиялаши 
ва турли имтиёзлар, шу жумладан, солиқлардан 
имтиёзлар тақдим қилиш йўли билан барча 
мумкин бўлган ташкилий-ҳуқуқий шакллар-
даги, давлат бандлик хизмати билан ҳамкорлик 
қиладиган ва қандайдир касб бўйича 
ўқигандан кейин ишга қабул қиладиган кор-
хоналарда бандликни рағбатлантириш киради. 
Иккинчи гуруҳга демографик вазиятни тар-
тибга солиш, давлат харидларини кўпайтириш, 
солиқ тўсиқларини камайтириш, амортиза-
цияни жадаллаштириш ва бошқа тадбирлар, 
яъни мамлакат иқтисодиёти пасайиш 
босқичида бўлган даврдаги ишбилармонлик 
фаоллигини рағбатлантирадиган дастаклар 
киради.
Ўзбекистонда хозирда қандай бандлик сиё-
сати қўлланилади? Иқтисодиётни модерни-
зациялаш босқичида Ўзбекистонда актив 
бандлик сиёсатга ўтиш ҳаётий заруриятдир. 
Актив бандлик сиёсати - бу давлат томонидан 
ишсизлик даражасини пасайтириш мақсадида 
олиб бориладиган ҳуқуқий, ташкилий ва 
иқтисодий чора-тадбирлар йиғиндисидир. Бу 
сиёсат иш ўринларини сақлаб қолиш 
мақсадида ишчиларни кутилаётган бўша-
тишлардан огоҳлантириш; иш излаётганларни 
ўқитиш, қайта тайёрлаш ва малакасини оши-
риш; янги иш ўринларини яратишни молия-
лаштириш; иш ўринларини излаш ва танлаш; 
жамоат ишларини ташкил этиш тизими орқали 
янги иш ўринларини яратиш ва бошқаларни 
қамраб олади.
Бандлик соҳасида фаол давлат сиёсатини 
олиб бориш аҳолини иш билан таъминлаш 
дастурини ишлаб чиқиш ва уни ҳаётга татбиқ 
этиш орқали амалга оширилади. Бу дастур 
меҳнат бозоридаги ҳолат ва унинг ривожла-
ниш истиқболларига мос равишда шаклла-
нади.
Бандликни ҳудудий тартибга солиш ҳудуд-
лар ривожланишининг кўплаб ўзига хос 
жиҳат ларини ҳисобга олишни ва улар асосида 
аниқ мақсадга йўналтирилган чора-тадбирлар 
ишлаб чиқишни тақозо этади. Аммо, кўпчилик 
51
МЕҲНАТ БОЗОРИ ВА ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯ / РЫНОК ТРУДА И СОЦИАЛЬНАЯ ЗАЩИТА



Download 2,45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish