Bog'liq bandlik-siyosati-va-uning-asosiy-y-nalishlari
ҳар қандай мамлакат олдида турган мураккаб вазифалардан саналади. Бандлик соҳасида бозорнинг ўзини ўзи автоматик суратда тартибга солиш жараёнига таъсири ҳар доим ҳам сезилмайди. Шу сабабли бозор иқтисодиётига йўналтирилган барча мамлакатларда доимий, бандлик соҳасига таъсир кўрсатиш шакллари ва воситалари жиҳатидан эгилувчан чораларни қўллаш асосида бандликни тартибга солиш сиёсати амалга оширилмоқда. Аҳолининг тўлиқ ва самарали бандли - гини таъминлаш ҳар қандай демократик жамиятнинг муҳим вазифаларидан биридир. Аҳолини иш билан таъминлаш (бандлик)
сиёсати - жамият ва унинг ҳар бир аъзоси-
нинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига
бевосита ва билвосита таъсир этувчи чора
тадбирлар йиғиндисидир.
Бандлик соҳасидаги давлат сиёсати иккита
асосий вазифани ҳал қилишга қаратилган:
биринчидан , амалдаги инвестицияланаёт-
ган капиталнинг ишчи кучига бўлган
эҳ тиёжини қондириш. Жадал ва фойдали
амал қиладиган капитал – ишчи кучидан
самарали фойдаланишнинг энг муҳим дали-
лидир;
иккинчидан , меҳнатга лаёқатли аҳолини
кишиларнинг меъёридаги ҳаёт кечиришла-
рининг муҳим шарти сифатида иш жойлари
билан таъминлаш. Аҳолининг фаровонлиги
тўғрисида ғамхўрлик қилиш давлатнинг анъа-
навий вазифаси ҳисобланади.
Давлат меҳнат бозорида икки турдаги –
пассив ва актив сиёсатни амалга ошириши
мумкин. Пассив сиёсат иш излаётган фуқа-
роларни рўйхатга олиш, ишсизлик нафақасини
тайинлаш, уни тақдим қилиш тизимини таш-
кил этиш, ишсизлар ва уларнинг оилаларини
қўллаб-қувватлашнинг пулсиз шаклларини
амалга ошириш билан чекланади.
Давлатнинг меҳнат бозоридаги фаол сиё-
сати бозор иқтисодиёти шароитида меҳнат
қилаётган аҳоли эҳтиёжларига кўп даражада
жавоб беради. Унинг мақсади меҳнат
қилишни истаган ҳар қандай инсон ўз талаб-
ларига мос иш жойини топишидан иборат.
Тўлиқ бандликни таъминлашга қаратилган
актив сиёсат олиб бориш ривожланган мам-
лакатлар меҳнат бозоридаги давлат сиёса-
тининг устувор йўналиши ҳисобланади. Бу
сиёсат асосий тадбирларига қуйидагилар
киради:
● давлат томонидан иқтисодиётга инвес-
тицияларни рағбатлантириш, бу янги иш
жойларини яратишнинг асосий шарти ҳисоб-
ланади;
● таркибий ўзгаришлар билан боғлиқ
иш сизларни қайта ўқитиш ва малакасини
оширишни ташкил этиш;
● меҳнат бозорида воситачилик қилаётган
меҳнат биржалари ва бандлик хизматларини
ривожлантириш, фрикцион ишсизлик ва тар-
кибий ўзгаришлар билан боғлиқ ишсизликни
пасайтириш мақсадида вакант иш жойлари
тўғрисида маълумотлар йиғиш, тахлил қилиш
ва бартараф қилиш борасида чоралар ишлаб
чиқиш;
● кичик ва оилавий тадбиркорликка
кўмаклашиш, бу кўплаб мамлакатларда аҳоли
бандлигини таъминлашнинг муҳим услуби
сифатида ўрганилмоқда;
● иш берувчилар томонидан алоҳида
аҳоли гуруҳлари – ёшлар, ногиронларга иш
жойларини тақдим этишни давлат томонидан
рағбатлантириш (солиқ ва қонунчилик тад-
бирлари орқали);
● зарурат туғилганда иш топиш учун яшаш
жойини ўзгартиришда кўмаклашиш;
● бандлик муаммоларини ҳал қилишда
халқаро ҳамкорлик, халқаро меҳнат мигра-
48
МЕҲНАТ БОЗОРИ ВА ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯ / РЫНОК ТРУДА И СОЦИАЛЬНАЯ ЗАЩИТА