ИҚТИСОД ВА МОЛИЯ / ЭКОНОМИКА И ФИНАНСЫ
2016, 7
ва Наманган (11%) вилоятлари етакчилик
қилади. Наманган вилоятидаги йирик «Не-
стле Ўзбекистон» корхонаси (лойиҳа
қуввати йилига 46 минг тонна) Андижон
вилоятининг туташ туманларидаги сут хом
ашёларини ҳам йиғиб қайта ишлайди. Сир-
дарё (1,8%), Навоий (2,2%) вилоятлари ва
Қорақалпоғистон Республикаси (2,4%) сут-
ни қайта ишлашда улуши кичик минтақа-
ларга тўғри келмоқда
1
. Бу таҳлил шуни
кўрсатадики, чорвани етиштириш ҳамда
ривожлантириш озуқа базаси ва яйловга
боғлиқ бўлиб, Қорақалпоғистон Республи-
каси, Навоий ва Сирдарё вилоятларида яй-
лов катта, бироқ бу имконият ушбу тар-
моқда етакчилик қилишда омил бўла олма-
япти. Сабаби сут тез айнийдиган маҳсулот
бўлиб, йирик истеъмол бозорига яқин жой-
лашган ҳамда технологик ривожланган
мин тақада ривожлантириш зарурлиги кў-
ринмоқда.
Жаҳон амалиётидан маълумки, сут маҳ-
сулотларидан пишлоқ, қаймоғи олинмаган
қуруқ ёғли сут, ёғсиз қуруқ сут, сарёғ, каби
узоқроқ сақланадиган маҳсулотлар кенг
ҳажмда сотилади. Дунёда энг йирик сут экс-
портчиларидан Янги Зеландия ўзида ишлаб
чиқарилган сутнинг 95%ини экспорт қи-
лади. У сут хом ашёсини қайта ишлаб
юқорида қайд этилган тайёр маҳсулотларни
олади ва асосан Хитойга экспорт қилади.
Бу жараён агар сутни қайта ишлаш яхши
йўлга қўйилса узоқ масофага транспорти-
ровка қилиш мумкинлигини кўрсатади. Шу-
нингдек, Халқаро сут федерацияси (IDF)
маълумотларига кўра, Янги Зеландияда сут
хом ашёсининг 100%и қайта ишланса (17,1
млн тонна), АҚШда 99,4%и қайта ишланади
(87 млн тонна), бу кўрсаткичлар Европа
Иттифоқида 91% (135,8 млн тонна), Хитой-
да эса 73%ни, Бразилияда 68,8%ни, Россия-
1
Рақамлар муаллифлар томонидан Ўзбекистон
ҳудудларининг
йиллик
статистик
тўплами
маълумотлари асосида хисобланган. Ўзбекистон
ҳудудларининг йиллик статистик тўплами. – Т.,
2015. -87-96-б.
да 52%ни ташкил этади. Ўзбекистонда бу
кўрсаткич 14-15%ни ташкил этади
2
.
Сўнгги йилларда ер юзида аҳолининг
сони ўсиб бориши билан табиий ресурс-
ларнинг тақчиллиги ва аҳолининг озиқ-
овқатга бўлган талабни қондириш масала-
си долзарблашиб бормоқда. Жаҳон озиқ-
овқат ва қишлоқ ҳўжалиги ташкилоти (ФАО)
маълумотларига кўра, сўнгги 25 йил даво-
мида қишлоқ хўжалигига ажратилган ер
майдонлари бор-йўғи 2%га ошиб, 1,5 млрд
гектарни ташкил этган, мева-сабзавотлар
ва картошкага ажратилган ерлар майдони
45% ошган. Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш
керакки, ҳозирги даврда, инсонларнинг
озиқ-овқат билан таъминланишида мева-
сабзавотларнинг ўрни ошиб бориш тенден-
циясига эга, бундай ҳолат Ўзбекистонга ҳам
тегишлидир. Мутахассисларнинг фикрига
кўра, 2025 йилга бориб Ўзбекистон даро-
мадлари ўртачадан юқори бўлган мамла-
катлар қаторига киради ва озиқ-овқатларга,
айниқса мева-сабзавотларга бўлган талаб
ортиб бориши тахмин қилинмоқда.
Жаҳон бозорида сотиладиган асосий
мева-сабзавотларга олма, нок, банан, узум,
апельсин, томат, картошка, пиёз ва
бошқалар киради. Жаҳонда 2014 йилда
мева-сабзавот бозори ҳажми 11,7%га
ошиб, 1517,3 млрд долларни ташкил этди.
Мутахассисларнинг фикрича, 2016 йилда бу
кўрсаткич 2179 млрд долларга етади.
Жаҳондаги мева-сабзавот айланмасининг
68,5%и
сабзавотлар
улушига
тўғри
келмоқда, савдонинг асосий қисми, яъни
68,1%и Осиё-Тинч океани минтақасига
тўғри келмоқда, бунинг асосий сабаби ушбу
минтақада деярли 5 млрд аҳоли яшайди
3
.
Жаҳон озиқ-овқат ва қишлоқ ҳўжалиги
ташкилотининг маълумотларига (ФАО)
2
Bulletin of the IDF No. 480/2015 – The con-
Bulletin of the IDF No. 480/2015 – The con-
tribution of school milk programmes to the nu-
trition of children worldwide. Date: 2015 – Pa-
ges: 216 http://www.fil-idf.org/Public/Publication.
php?ID=41397&ajax=true
3
«Fruit & Vegetables: Global Industry Guide». http://
www.researchand
markets.com/reports/1961475/
fruit_and_vegetables_global_industry_guide.pdf
38
ИҚТИСОДИЁТНИНГ РЕАЛ СЕКТОРИ / РЕАЛЬНЫЙ СЕКТОР ЭКОНОМИКИ
Do'stlaringiz bilan baham: |