Bog'liq zbekiston-ozi-ov-at-sanoati-tarmo-larida-ishlab-chi-arish-kuchlarini-zhoylashtirishning-minta-aviy-hususiyatlari
ИҚТИСОД ВА МОЛИЯ / ЭКОНОМИКА И ФИНАНСЫ 2016, 7
тирилиши керак. Бироқ шакар, ёғ-мой, кон-
серва, спирт, виночилик ва шу каби тар-
моқларни хом ашё базасига яқин жойда
жойлаштириш мақсадга мувофиқдир. Шун-
дай қилиб, корхоналарни жойлаштиришни
индикатив режалаштириш ва иқтисодий
асослаш пайтида ҳар бир тармоқнинг ўзига
хос хусусиятларини тўғри ҳисобга олиш,
ишлаб чиқаришни жойлаштиришнинг уму-
мий тамойилларига таяниш саноатни жой-
лаштиришнинг юқори самарадорлигини
таъминлайди ва ижтимоий меҳнат унум-
дорлиги ошади.
Озиқ-овқат саноатини жойлаштириш-
нинг иқтисодий самарадорлигини аниқлай-
диган кўрсаткичлардан бири – маҳсулот
таннархидир. Айрим ҳудудларда жойлаш-
ган корхоналар маҳсулотининг таннархи
бошқа ҳудудлардаги корхоналарникидан
бирмунча паст бўлиши мумкин. Рақобат-
бардошликни оширишнинг энг асосий ме-
зонлари ҳам маҳсулот таннархини камай-
тиришдан иборат. Тадбиркор бунинг учун
арзон ишчи кучи, арзон хом ашё ва кам
энергия сарфловчи технологияга эга
бўлишга ҳаракат қилади.
Замонавий бозор иқтисодиёти шароити-
да озиқ-овқат саноатини минтақаларда
оқи лона жойлаштиришнинг методологик
базасини янада такомиллаштириш муҳим
ва долзарб вазифалардан бири бўлиб, Тош-
кент давлат иқтисодиёт университети
ҳузуридаги «Ўзбекистон иқтисодиётини
ривожлантиришнинг илмий асослари ва
муам молари» илмий-тадқиқот марказида
туманларда озиқ-овқат саноатини оқилона
жойлаштириш учун зарур бўлган қўшимча
қувватларни аниқлаш услубиёти яратилди.
Ушбу услубиётни яратишда Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузу-
ридаги Прогнозлаштириш ва макроиқти-
содий тадқиқотлар институти тадқиқотчи-
лари томонидан ишлаб чиқилган «Қишлоқ
районларида ишлаб чиқариш ва хизмат
кўр
сатиш корхоналарини оқилона жойлаш-
тириш услубиёти»даги бир нечта кўрсат-
кичлардан фойдаланилди. Яратилган ушбу
услубиёт ёрдамида тадқиқотлар жараёнида
туманларда озиқ-овқат саноатини оқилона
жойлаштириш учун зарур бўлган хом ашё
базаси ва қўшимча қувватларни аниқлашда
фойдаланилди.
Услубиётдан асосий мақсад республика-
мизнинг туманларида сут ва мева-сабзавот
маҳсулотларини қайта ишлаш кўламини
аниқлаш ва қайта ишловчи корхоналарни
оқилона жойлаштириш ёндашувларини
шакллантиришдир. У қуйидаги вазифалар
ечимини топишга йўналтирилган:
– аҳолининг сут ва мева-сабзавотларга
бўлган эҳтиёжларини эътиборга олган ҳол-
да қайта ишловчи корхоналарини оқилона
жойлаштириш;
– маҳаллий хом ашёни қайта ишлашни
янада чуқурлаштириш;
– аҳолининг қайта ишланган озиқ-овқат
маҳсулотларини истеъмол қилиш анъана-
ларини тадқиқ этиш;
– қайта ишловчилар ва хом ашё етказиб
берувчилар инфратузилмасини такомил-
лаштиришни тадқиқ этиш.
Ушбу услубиётга кўра ишлаб чиқариш
кучларини оқилона жойлаштириш тадқи-
қотлар асосан маълум бир туманда аҳоли
истеъмолидан ортиқча хом ашё мавжудли-
ги ва аҳоли эҳтиёжларини қондириш омил-
ларини ҳисоблаган ҳолда амалга оши-
рилади.
Иқтисодиётни модернизациялаш бос-
қичида озиқ-овқат саноати тармоғини ри-
вожлантириш янада жадаллашмоқда. Бунда
Ўзбекистон Президентининг 2010 йил 15
декабрдаги «2011–2015 йилларда Ўзбекис-
тон Республикаси саноатини ривожланти-
ришнинг устувор йўналишлари тўғри-
сида»ги ПҚ-1442-сонли қарори, мамлака-
тимизда 2015-2019 йилларда ишлаб чиқа-
ришни таркибий ўзгартириш, модерниза-
ция ва диверсификация қилишни таъмин-
лаш бўйича чора-тадбирлар дастури,
шунингдек ҳар йили қабул қилинадиган
ҳуду дий дастурлар муҳим аҳамият касб
этмоқда.
35
ИҚТИСОДИЁТНИНГ РЕАЛ СЕКТОРИ / РЕАЛЬНЫЙ СЕКТОР ЭКОНОМИКИ