Тестлар базасини бир неча усулларда сақлаш
Яратилган тестлар базасини тўрт хил усулда сақлаш имконияти мавжуд. Web саҳифа, iSpring Оnline, LMS, Word саҳифаси кўринишида сақлаш мумкин. Тест формати сифатида html, exe, zip архив файлни танлаш, тест номини ўзгартириш, қўлланилиш кўлами, сақланадиган ўрни, файл номи ва флаш ролик ҳусусиятини танлаб “Публиковать” тугмасини босамиз.
Тестлар базасини бир неча усулларда сақлаш
Юқорида яратилган тестлар базаси шуни кўрсатадики, анъанавий тестларга қараганда бу тестда бир хиллик бўлмайди ва тингловчиларга бирмунча қизиқарлироқ бўлади.
Ундан ташқари бу интерактив тестларни расм, овоз ва формулалар ёрдамида бойитиш имконияти мавжудлиги уларни янада қизиқарли ва тингловчини катта иштиёқ билан ишлашга чорлайди. Оддий тестлардан фойдаланиш саволлари тузишда маълум бир чегарани ҳосил қилади. Масалан, мусиқа фани ўқитувчиси фақат назариядан саволлар тузиши мумкин, бу дастур ёрдамида бирор бир мусиқадан парча қўйиб саволлар тузиш имкониятини яратади. Бошқа йўналишлар масалан, математика, физика, биология, география каби фан ўқитувчилари ҳам жуда қизиқ, интерактив тестлат тузиш имконияти мавжуд.
Бундан ташқари тестни компьютер тармоқлари орқали ҳам ўтказиш имконияти ва электрон почта орқали юбориш каби имкониятларининг мавжудлиги ҳозирги замонавий таълим талабларига ҳам жавоб бера олади.
Шу пайтда у ўзининг амалий иш тажрибасидан келиб чиқиб, мавзуга доир барча ўқув-дидактик материаллардан, масалан, чизмалар, иш режалари, эксплуатастия бўйича инструкстиялар, инструментлар ва хом ашёлардан кўргазмали материаллар сифатида фойдаланиши мумкин.
3-поғона. Кўрсатилган тарзда қайтариш – тақлид (имитация).
Бу поғонада тингловчиларнинг ҳар бири амалиёт ўқитувчисининг ҳаракатларини у кўрсатган тарзда қайтаришлари керак. Тингловчилар ишлаётган пайтда амалиёт ўқитувчиси ўз фикрини билдиради, яхши ишни мақтаб ёмон ишни танқид қилади ва нима қилишни яна бир марта кўрсатади. Ҳамма тингловчилар иш жараёнини тушунганлигини кўрганидан кейик амалиёт ўқитувчиси машқ қилишни бошлашга рухсат беради.
4-поғона. Машқ қилиш – тингловчилар кўплаб марта такрорлаш орқали инструмент ва ускуналар билан бажариладиган иш жараёнлари бўйича касбий ҳаракатларни тўғри бажаришни машқ қилишлари учун амалиёт ўқитувчиси уларга етарлича хом ашёлар бериб қўяди. Ҳар бир тингловчи ўзи ишлайди ва бир хил ишлаш усулларини қўллайди. Агар иш натижаларининг сифати мақбул натижа стандартига (олдиндан белгиланган сифат мезонларига – аниқ мақсадларга) жавоб берса, иш тугатилиши мумкин. Амалиёт ўқитувчиси бу ерда назоратчи вазифасини бажаради.
Эслатма. 1-2-босқичлар (поғоналар) давомида амалиёт ўқитувчиси тингловчиларда дастлабки билимлар бор ёки йўқлигини аниқлаши мумкин. Агар дастлабки билимлар даражаси этарлича бўлмаса, бу ҳолда у қайта назарий дарс ўтказиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |