Ispring дастури ва унинг имкониятлари мавзусини ўқитиш методикаси



Download 10,14 Mb.
bet2/4
Sana22.02.2022
Hajmi10,14 Mb.
#83430
1   2   3   4
Bog'liq
iSPRING дастури ва унинг имкониятлариni

Тингловчи: Ушбу тестлар базасидан фойдаланиш учун компьютерда қандай дастурлар бўлиши керак?
Ўқитувчи: Ушбу тестлар базасидан фойдаланиш учун компьютерда Adobe Flash Player дастури мавжудлиги етарли.


Тингловчи: Дастурда тест саволларининг қандай кўринишларини яратиш мумкин:
Ўқитувчи: Дастурда тест саволларининг қуйидаги кўринишларини яратиш мумкин:

  1. Битта жавобли тест;

  2. Кўп жавобли тест;

  3. “Тўғри - нотўғри” кўринишдаги тест;

  4. Ёпиқ тест;

  5. Ўзаро мослик ўрнатиш тести;

  6. Жавобларни тартиблаш тести;

  7. Сонни киритинг тести;

  8. Бўш жойларни тўлдиринг тести;

  9. Жавоблари келтирилган савол тести;

  10. Сўзлар банки тести;

  11. Фаол ҳудудни аниқловчи савол тести.


2-поғона. Нима қилишни кўрсатиб бериш – намойиш қилиш.
Бу поғонада амалиёт ўқитувчиси тушунтирган тест турларини ўзи бажариб, намойиш қилиб кўрсатади. Бунинг учун у аввал керакли иш ўрнини пухталик билан тайёрлаб қўйган бўлади ва ўша иш ўрнида намойишни ўтказади. Ишни бажариш учун керакли барча инструментлар хом ашёлар ва иш режаси ҳамда керак бўлса, тегишли шароит тайёрлаб қўйилган бўлиши керак.
Намойиш қилаётган пайтда амалиёт ўқитувчиси тингловчиларнинг диққат билан кузатиб туришларини таъминлайди. Ҳар бир ҳаракатни 3 мартадан намойиш қилиб кўрсатиш тавсия этилади. Улар қуйидагича бажарилади:

  • – намойиш оддий тезликда ўтказилади, тингловчиларда касбий ҳаракатнинг амалда қандай бажарилиши тўғрисида тўла ва ҳақиқий тасаввур пайдо бўлиши учун.

  • – намойиш атайин секин тезликда ўтказилади, ҳар бир босқични алоҳида ва ўзига хос хусусиятларини яхшироқ кўрсатиш ҳамда меҳнат хавфсизлиги қоидаларини тушунтириш учун.

  • – намойиш оддий тезликда ўтказилади, ишни бажариш ҳаракати кўникмасини яна бир марта тўла равишда кўрсатиш ва тингловчиларда «ички суръат» яъни, ҳаракатни бажариш усули, тартиби, кетма-кетлиги, тезлиги тўғрисида аниқ тасаввур пайдо бўлиши учун. Намойиш қилаётган пайтда амалиёт ўқитувчиси ҳар бир ҳаракатини изоҳлаб боради. Шундан сўнг бевосита инструктаж қисми тугайди.

Ispring QuizMaker модульини ишга тушириш қуйидагича амалга оширилади: ПУСК → Все программы → ISpring Suite → ISpring QuizMaker.

ISpring Quiz Макер модулини ишга тушириш

Дастур ойнасидан банди танланади.

iSpring QuizMaker модулининг интерфейси
Юқорида санаб ўтилган тест турларини яратиш кетма - кетлиги қуйидагича амалга оширилади:

    1. Битта жавобли тестни яратиш учун дастур ойнасидаги тугмаси танланади. Бу тест турида жавоб вариантларини кераклича “Добавить” тугмаси ёрдамида кўпайтириш мумкин. Саволга тасвир, овозли файл ва видео файл қўшиш, жавоб вариантларига тасвирли файлларни илова қилиш мумкин. “Удалить”тугмаси ёрдамида жавоб вариантларини ўчириш мумкин. Қуйидаги расмда мисол келтирилган:


Битта жавобли тест саволи интерфейси
2. Кўп жавобли тестни яратиш учун дастур ойнасидаги тугмаси танланади. Бунда саволга тегишли бир ёки бир неча жавоб вариантини белгилаш мумкин. Бу тест турида ҳам жавоб вариантларини кераклича “Добавить” тугмаси ёрдамида кўпайтириш мумкин. Саволга тасвир, овозли файл ва видео файл қўшиш, жавоб вариантларига тасвирли файлларни илова қилиш мумкин. “Удалить” тугмаси ёрдамида жавоб вариантларини ўчириш мумкин. Қуйидаги расмда мисол келтирилган:

Кўп жавобли тест саволи интерфейси
3. “Тўғри - нотўғри” кўринишдаги тестни яратиш учун дастур ойнасидаги тугмаси танланади. Бу савол турида жавоб фақат “тўғри” ёки “нотоғри” бўлиши мумкин, яъни бошқа жавоб вариантларини қўшиб бўлмайди. Қуйидаги расмда мисол келтирилган:

Тўғри-нотўғри” кўринишдаги тест кўринишидаги савол интерфейси
4. Ёпиқ тестни яратиш учун дастур ойнасидаги тугмаси танланади. Бу тест турида жавоб вариантини тест топширувчи клавиатурадан киритади. Аммо тузувчи барча киритилиши мумкин бўлган жавоб вариантларини аввалдан киритиб қўйиши керак. Жавоб вариантига тасвир қўшиш мумкин эмас. Қуйидаги расмда мисол келтирилган:

Ёпиқ тест кўринишидаги савол интерфейси
5. Ўзаро мослик ўрнатиш тестни яратиш учун дастур ойнасидаги тугмаси танланади. Жуда қизиқ тест тури ҳисобланиб, бир саволнинг ўзида бир неча саволлар банки йиғилган бўлади. Қуйидаги расмда мисол келтирилган:

Ўзаро мослик ўрнатиш кўринишдаги савол интерфейси
6. Жавобларни тартиблаш тестни яратиш учун дастур ойнасидаги тугмаси танланади. Тартибсиз ҳолда берилган жавобларни тўғри тартибда ёзиш керак бўлган ҳолда ушбу тест туридан фойдаланилади. Қуйидаги расмда мисол келтирилган:

Жавобларни тартиблаш кўринишдаги савол интерфейси
7. Сонни киритинг тестни яратиш учун дастур ойнасидаги тугмаси танланади. Сонли кўринишдаги жавоб берилиши керак бўлган саволлар учун ушбу тест туридан фойдаланилади. Бунда жавобда маълум сондан катта, кичик, катта ёки тенг, кичик ёки тенг, тенг эмас каби вариантлардан фойдаланиш мумкин. Қуйидаги расмда мисол келтирилган:

Сонни киритинг кўринишидаги савол интерфейси
8. Бош жойларни тўлдиринг тестни яратиш учун дастур ойнасидаги тугмаси танланади. Бунда савол таркибидаги бўш жойларга керакли жавобларни клавиатура ёрдамида киритилади. Яъни тўғри жавобни кўрсатилган жойга ёзиш талаб этилади. Бунда тест тузувчи томонидан бўш жойлар битта ёки бир неча жойлаштириш мумкин. Қуйидаги расмда мисол келтирилган:

Бош жойларни тўлдиринг кўринишидаги савол интерфейси
9. Жавоблари келтирилган савол тестни яратиш учун дастур ойнасидаги тугмаси танланади. Саволнинг бўш қисмларида жавоблар вариантлари келтирилган бўлади, ушбу жавоб вариантлардан тўғрисини белгилаш мумкин. Қуйидаги расмда мисол келтирилган:

Жавоблари келтирилган савол” кўринишидаги савол интерфейси
10. Сўзлар банки савол тестни яратиш учун дастур ойнасидаги тугмаси танланади. Бу савол турида сўзларни керакли жойга жойлаштириш талаб этилади. Бўш жойлар ва ушбу жойлар сонига тенг сўзлар банки келтирилган бўлади. Қуйидаги расмда мисол келтирилган:

Сўзлар банки” кўринишидаги савол интерфейси
11. Фаол ҳудудни аниқловчи савол тестни яратиш учун дастур ойнасидаги тугмаси танланади. Бу савол турида расм берилади ва ушбу расмнинг керакли қисми жавоб сифатида белгиланади. Жавоб бериш жараёнида сичқонча ёрдамида керакли қисм танланади. Қуйидаги расмда мисол келтирилган:

Фаол ҳудудни аниқловчи савол” кўринишидаги савол интерфейси

Download 10,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish