Исомов М. К.,ф ф. н., доцент 2-мавзу. Фалсафий тафаккур тараққиёти босқичлари



Download 88,76 Kb.
bet5/21
Sana26.02.2022
Hajmi88,76 Kb.
#469510
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21
Bog'liq
2 5325831765699333746

Монийлик таълимоти. Монийлик зардуштийлик ва христианликнинг синтезлашуви натижасида вужудга келган. Моний форс ва араб тилларида бир неча рисолалар ёзган. Лекин улар бизгача етиб келмаган. Моний ҳатто “Монийлик ёзуви” номли алифбо ҳам тузган. Унинг таълимотича, ҳаётда даставвал нур дунёси – яхшилик ва зулмат дунёси – ёвузлик бўлган. Улар ўртасида абадий кураш боради, инсон икки нур (руҳ – нур фарзанди, жисм – зулмат маҳсули)дан иборат. Монийлик халқ оммаси манфааталрини ҳимоя қилувчи таълимот бўлганлиги сабабли ҳукумрон мафкура қаршилигига дус келган.
Монийлик таълимоти асосида Маздак таълимоти вужудга келган. У эрамизнинг V-VI асрларида кенг тарқалган эди. Унинг асосчиси Маздак (470-529) бўлган. Маздак ва унинг маслакдошлари ўз қарашларида халқ оммасига суянган. Халқнинг озодлик, эркинлик, ҳурлик йўлида олиб борган ҳаракатларига раҳнамолик қилгани учун тез фурсатда уларнинг маслакдошлари, издошлари кўпайиб кетган. Маздакийлик таълимоти тенгсизликни бартараф этиш йўлида курашга даъват этувчи мафкура сифатида хизмат қилган. Унда асосий ёвузлик – бойликка ҳирс қўйиш ва ўта камбағаллик қораланади. Бу инсонпарвар ҳаракатдан чўчиган шоҳ Маздакни турли ҳийлалар билан ўлимга маҳкум этади. Маздакийлар ҳаракати, эрамизнинг VI асрида бостирилганига қарамай, турли мамлакатларда муайян даражада давом этган.
2. Илк ўрта асрлар Шарқ фалсафасида уйғониш даври фалсафаси. Маълумки, VIII – XIII асрларда Мовароуннаҳрга араб халифалиги билан бирга ислом дини ҳам кириб келди. Ушбу диннинг назарий асослари мусулмонларнинг муқаддас китоби Қуъон ва Ҳадисларда акс этган бўлиб, Ислом асрлар давомида юртимиз тарихи ва халқимиз мафкурасига катта таъсир кўрсатган.
Исломда калом илми шаклланган ва у ислом илоҳиётининг ўзига хос фалсафий таълимотидир. У диний ақидаларни асослаб беришда Қуръонга таянади ва Аллоҳнинг ҳақлиги, уни оламнинг яратувчиси эканлиги, олам ва инсоннинг Аллоҳ томонидан яратилгани ва одамзоднинг Тангри олдида масъул эканлиги таъкидланади.
Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳисалом вафтоларидан буён ўтган асрлар давомида Исломда турли мазҳаблар ва оқимлар шаклланди, калом билан ёнма-ён маънавий жараёнлар силсиласида машшоиюнлар ва таббиюнларнинг (Арасту фалсафаси ва табиатни ўрганишга аҳд қилганларнинг) фалсафий қарашалри ҳам намоён бўлди.
VIII – XIII асрларда Марказий Осиёда ижтимоий-фалсафий фикрлар ўз тараққиётининг гуллаб яшнаган даврини кечирди. Бу жараёнга Ўрта ва Яқин Шарқ мамлакатларидаги илмий, фалсафий, ижтимоий-сиёсий, диний таълимотлар ҳам катта таъсир кўрсатди. Умуман олганда ўша даврларда Марказий Осиё, Ўрта ва Яқин Шарқ мамлакатларидаги ижтимоий-фалсафий фикрлар бир-бири билан боғланган яхлит жараён сифатида ривожланди.
Марказий Осиё цивилизациянинг қадимги ўчоқлардан бири.
Бу даврда халифалик марказлари – Бағдод ва Дамашқда маданият ва фан равнақ топди. Халифалар ал-Мансур (754-776), Хорун ар-Рашид (786-809), Маъмун (813-833) хукмронлиги даврида ҳинд ва юнон адабиётларининг таржималарига кизикиш айниқса кучайди, Аристотель, Гален, Гиппократ, Архимед, Евклид каби юнон файласуфларининг илмий мероси ўрганилди. IX аср бошида Бағдодда «Дор ул ҳикмат» - «Билим уйи» ташкил этилди. Бу даргоҳда халифаликнинг турли шаҳарларидан таклиф қилинган олимлар астрономия, тиббиёт, тарих, география, кимё, фалсафа ва бошка фанларни синчиклаб ўргандилар.
Бу даврда ал-Хоразмий, Фаробий, Абу Райҳон Беруний, Ибн Сино, ва бошқа буюк алломалар яшаб ижод қилдилар. Улар яратган асарлар аҳамиятига кўра ўша даврни Марказий Осиё уйғониш даври деб номлаш мумкин. Уйғониш даври фани ва маданиятининг ўзига хос хусусиятлари қуйидагилардан иборат:
биринчидан, барча одамларни маърифатли килишга интилиш, бу йўлда ўтмиш меросидан ва қўшни мамлакатларнинг фан, маданият ютукларидан фойдаланиш, табиий-фалсафий ва ижтимоий фанларни ривожлантириш;

Download 88,76 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish