Исомов М. К.,ф ф. н., доцент 2-мавзу. Фалсафий тафаккур тараққиёти босқичлари



Download 88,76 Kb.
bet1/21
Sana26.02.2022
Hajmi88,76 Kb.
#469510
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21
Bog'liq
2 5325831765699333746


Исомов М.К.,ф.ф.н., доцент


2-мавзу. Фалсафий тафаккур тараққиёти босқичлари:
Шарқ фалсафаси
Режа:

  1. Қадимги Шарқда (Бобил, Миср,Ҳиндистон, Хитой, Моваруннахр) дастлабки фалсафий билимларнинг пайдо бўлиши.

  2. Илк Ўрта аср Шарқ фалсафаси ва уйғониш даври.

  3. XIX аср охири ва XX аср бошларида Марказий Осиёда илғор фалсафий, ижтимоий-сиёсий фикрлар.

  4. XX-XXI аср ўзбек фалсафаси.



1. Қадимги Шарқда дастлабки фалсафий билимларнинг пайдо бўлиши.Мил.авв. IV минг йиллик охирида Миср ва Бобилда вужудга келган қулдорлик тузуми мил.авв. III минг йилликлар давомида шаклланди ва ривожланиб боради.
Миср хўжалигининг асосини ирригацияга асосланган деҳқончилик билан бир қаторда чорвачилик ташкил қилган эди. Қадимги Мисрнинг хўжалик ҳаётида ирригация иншоатлари муҳим ролни ўйнаган. Ёғоч буюмлар ишлаб чиқиш, тош буюмлари ишлаб чиқиш ва кулолчилик, папирусга, терига, зиғир толасига ишлов бериш, қурилиш санъати сезиларли даражада анча ривожланади. Ишлаб чиқариш фаолиятидаги муваффақиятлар табиат ҳақидаги билимларни жамланиб боришига имконният яратади.
Эрамиздан олдинги IV минг йилликнинг охири III-минг йилликнинг бошида қадимги Бобил ва қадимги Миср маданияти ўз тараққиётининг юқори нуқтасига эришди. Бу давлатларда фалсафий фикрларнинг пайдо бўлиши, бир томондан, дунё ҳақидаги фанлар – астрономия, космология,
математиканинг биринчи одимлари билан яқиндан боғлиқ бўлган бўлса, иккинчи томондан афсоналар билан боғлиқ эди.


Қадимги Бобил ва Миср олимлари ой ва кун тутилиши даврилигини аниқлашга мувофиқ бўлдиларки, бу уларга бу ҳодисани олдиндан айтиш имконини берди. Бу ҳам амалий аҳамиятга эга эди. Масалан, Миср учун энг муҳим ҳодиса бўлган – Нил дарёсининг ҳар йилги кўтарилиши вақт жиҳатдан осмонда ёруғ юлдуз бўлган - Суҳайл (Сириус)нинг пайдо бўлиши билан мувофиқ келар эди. Мисрликлар юлдузлар туркуми вазиятида кўринадиган Ернинг Қуёш атрофидаги йўли жойлашган текисликни (эклиптика) аниқладилар – ва уни буржларни (осмонда сайёралар ҳаракат қиладиган чамбар йўл) ташкил этган 12 қисмга бўлдилар; ҳар бири 30 кундан иборат бўлган, 12 ойдан ташкил топган тақвимни вужудга келтирдилар. Бир кеча ва кундузнинг вақти сув ва Қуёш соатлари билан ўлчанар эди. Бобилликларда бўлгани каби қадимги мисрликларнинг папирус қоғозлари (тропик қамишдан қилинган) табобатни сеҳргарлик усули билан даволашдан ажратилганлигини кўрсатади.
Қадимги бобилликлар ва мисрликларда илм-фан билан коҳинлар шуғулланар эдилар. Илм-фан билан шуғулланган мисрликлар ва бобилликлар умуман дунёга афсоналар орқали қарар эдиларки, бу ҳақда улар томонидан юлдузларни жуда ҳам катта ва узун юлдузлар туркумлари гуруҳларига бўлиб чиққанликлари ва оқибатда уларни мистик-математик рамзлар билан белгиланганликлари гувоҳлик беради. Шундай асарлар пайдо бўла бошлайдики, уларда афсоналарни фалсафий талқин қилишга уринишлар кўзга ташланади («Арфа чалувчининг қўшиғи», «Дунёдан хафсаласи пир бўлган кишининг ўз руҳи билан суҳбати», «Ҳаёт маъноси ҳақида хожа ва қулнинг савол-жавоблари» ва бошқалар). Гарчи Қадимги Миср ва Бобилда фалсафий тафаккур Қадимги Юнонистон савиясига эришмаган бўлса ҳам, уларнинг ютуқлари Эллада маданияти ва фалсафий тафаккурига оз таъсир кўрсатгани йўқ. Масалан, Плутарх “машҳур юнон файласуфи Фалес барча нарсларнинг биринчи сабачиси ва асоси сув деб ҳисоблаганлигини айнан мисрликлардан ўрганган” деб таъкидлайди. Ёки бошқа бир мисол, эрамиздан олдинги I-нчи минг йиллик ўрталарида фиръавнлар юнонча турмуш тарзига риоя этар эдилар, уларнинг кўплари юнонликлар билан қариндошчилик иплари билан боғланган эдилар. Юнонликларга Мисрда умумий тураржойлар ташкил этишга руҳсат этилган эди. Улар илм-фан ва фалсафада мисрликларни жуда ҳам орқада қолдириб кетган вақтларида ҳам, Мисрга донишмандлик манбаси сифатида қараб, унга бўлган ўз ҳурматларини сақлаб қолдилар.

Download 88,76 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish