Исомов М. К.,ф ф. н., доцент 2-мавзу. Фалсафий тафаккур тараққиёти босқичлари



Download 88,76 Kb.
bet14/21
Sana26.02.2022
Hajmi88,76 Kb.
#469510
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   21
Bog'liq
2 5325831765699333746

Темурийлар сулоласи даври. Абдурахмон Жомий ва Алишер навоий ижодида гуманизм ғоялари.
Мовароуннаҳр мўғуллардан озод бўлгандан кейин, 1370 йилдан бошлаб мамлакатда Амир Темур (1336-1405) мулоҳазарон бўлади. Буюк Темур кучли марказлашган давлат барпо қилди. Феодал тарқоқликка чек қўйилди, ишлаб чиқариш кучлари, қўшни мамлакатлар билан ташқи савдо алоқалари ривожланди, ер ишлари ва шаҳар ҳунармандчилигида юқорига кўтарилиш кузатилди. Қадимги дунё маданияти, Мовароуннаҳр, Ҳиндистон, араб мамлакатлари халқларининг илк ўрта асрдаги фалсафий меросига қизиқиш ортиб борди. Бу даврнинг фалсафий фикри учун хос нарса дунёвий ва диний фанларга мурожаат, табиатни ўрганишга интилиш, инсон ақли ва қобилиятларининг кўтарилиши, инсоннинг ахлоқий сифатларини қадрлаш, инсонпарварлик, миллий ва умуминсоний қадриятларни тарғиб қилиш эди.
Темурийлар даврида фан, ижтимоий-фалсафий фикрлар тараққиётига катта таъсир кўрсатган шахслардан бири – буюк олим, давлат арбоби амир Темурнинг набираси Мирзо Улуғбекдир(1394-1449).
Моварауннаҳр мулоҳазадори бўлган султон Улуғбек, Фан ва маданият тараққиётига ката эътибор қаратди. Унинг илмий қизиқишлари риёзиёт, астрономия, геометрия, кимё, тарих ва бошқа фан соҳаларини қамраб олган эди. Мутафаккир дунёқарашининг шаклланишида Афлотун, Арасту, Птолемей, Хоразмий, Фарғоний, Фаробий, Беруний, Ибн Сино, Мир Саййид Шариф Журжоний ва бошқа олимларнинг асарлари катта ўрин тутди.
1428 йилда Улуғбек бошчилигида Самарқандда ўша замондаги энг катта расадхона қурилди. У 1437 йилда ўзининг астрономия соҳасидаги асари бўлган «Зиже Кўрагоний» («Кўрагонийнинг юлдузлар жадвали») рисоласини ёзиб тугатди. Ушбу рисолада йил ҳисоби, сайёралар назарияси, астрономия муаммолари баён этилган бўлиб, 1018 юлдузнинг жадвали ҳам берилган эди. Улуғбекнинг «Тўрт улус тарихи» номли асари ҳам борки, унда мўғуллар империясининг тарихи баён этилган. Бундан ташқари, Улуғбек мантиқ, фиқҳ, мусиқа назарияси ва адабий услуб назариясини яхши билар эди.
Улуғбекнинг тадқиқотлари астрономия тараққиётида муҳим давр очди. У Ер юзининг ҳар қандай нуқтасининг координатларини аниқлайдиган восита ишлаб чиқишга интилди, қуёш ва ой тутилишларини олдиндан айтиб бериш усули, йил ҳисобларининг биридан иккинчисига ўтиш қоидалари, йил фасллари ўзгаришларининг қонунийлигини очиб бериш, осмоний жисмлар ҳаракатининг қонунларини тушунтиришга ҳаракат қилди. Асосий кузатиш воситаси сифатида секстант (бурчак ўлчаш асбобларидан бири) хизмат қилди. Масалан, ушбу асбоб ёрдамида қуёш йилининг аниқ миқдори ўлчанди -365 кеча ва кундуз 6 соат 10 дақиқа 8 сония.
Улуғбек томонидан асос солинган астрономия мактаби ўша замон илмий қарашлари шаклланишида катта ўрин тутди. Бошқа мамлакатлардан астрономия бўйича энг яхши мутахассисларни таклиф қилган Улуғбек, ўз атрофига истеъдодли олимларни тўплади. Эроннинг Кошон шаҳридан йирик риёзидон ва астроном бўлган Ғиёсуддин Жамшид ал-Коший (ваф. 1430) таклиф қилинган эди. Ўнли касрни кашфиёти ал-Кошийга мансубдир. Чунончи, ундан кейингина, XVI асрдан бошлаб, Оврупо риёзидонлари асарларида ўнли каср қўлланила бошлади. Улуғбек ўлдирилгандан кейин унинг ишини шогирдлари давом эттирдилар. Улардан энг машҳури - машҳур риёзидон ва астроном Али Қушчи (1403-1474) эди. Унинг асосий асари – «Астрономия ҳақида рисола» эди. Али Қушчи объектив дунёнинг мавжудлигига, моддий нарса ва ҳодисаларнинг ўзаро боғлиқлиги, уларнинг соддадан мураккабга ўтиб туришлигига ишонар эди.
Мана шу даврда яшаб, ижод этган йирик мутаффакир ва гуманист Абдурахмон Жомий (1414-1494). Самарқандга келганидан сўнг мутафаккир Қозизода Румий ва Хожа Али Самарқандийнинг геометрия, алгебра ва астрономия бўйича маърузаларини тинглайди. Кейинчалик шоир шайх Саъдиддин Қошғарийга шогирд тушиб, Нақшбандийлик тариқатини ундан ўргана бошлайди ва Нақшбандийлик сулукининг кўзга кўринган назариётчисига айланади.
Жомий қомусий олим эди. У геометрия, астрономия, космография, математика фанларини пухта ўзлаштирган, араб тили, фалсафа, риторика, ахлоқшунослик борасида йирик асарлар ёзган эди. Алломанинг муҳим асарлари сирасига «Баҳористон», «Шархи рубоиёт», «Ҳафт авранг», «Лавоиҳ», «Нафаҳот ул-унс» ва бошқалар киради.
Жомий борлиқни ваҳдати вужуд таълимоти асосида талқин қилади. Унинг тушунтиришича, Худо бутун мавжудотларнинг бош сабабчиси, ижодкоридир. У абадий. Қолган ҳамма нарса ва ҳодисалар ўткинчи ва вақтинчадир. Унинг эътиқодича, Худо ягона бўлмаганда эди, дунёда тартибсизлик мулоҳаза сурар эди. Унда дунё қонун асосида фаолият кўрсатмаган, тинчлик эшиклари очилмаган бўлур эди. Бутун дунё йўқликка айланиб, балки бу йўқликдан чиқа олмаган бўлур эдими.
Жомий гуманистик таълимотининг марказида инсон туради. Шоир инсоннинг билиш қобилияти чексиз эканлигини таъкидлади, асарларида шахс эркинлиги, адолат, саҳоват, меҳнатсеварлик, тўғрилик, билимдонлик ҳақида фикр юритди. Унинг айтишича, инсон меҳнат фаолиятида моддий дунё ҳодисаларини идрок қилади. “Имкони борича ҳамма нарса ҳақида ҳақиқатни билишга интиладиган ва ўзининг билиб олган нарсаларини амалда қўллай оладиган киши доно деб айтилади”.
Жомий, худди Шарқнинг бошқа мутафаккирлари каби, давлатни доно, маърифатли ва адолатли мулоҳазадор бошқариши лозим, деб ўйлади. Мулоҳазадорнинг донолиги адолат ва қонунларга амалга қилишида намоён бўлади. Жомий ўзбошимчалик, қонунсизлик, жабр-зулм, зўравонликдан ҳоли бўлган давлат тузумини орзу қилди. У «Искандар хирадномаси» асарида мукаммал шаҳар-давлатни тасвирлайди. Искандар узоқ юришлардан сўнг бир шаҳарга етиб келади. У подшоҳсиз бошқарилади. Бу шаҳар жуда обод бўлиб, унда ҳамма тинч, камбағал ва бойлар йуқ, ҳамма меҳнат билан машғул, одамлари ҳалол ва юксак фазилат эгалари.
XV ва ундан кейинги асрларда Марказий Осиёдаги ижтимоий, фалсафий фикр ривожида Алишер Навоийнинг(1441-1501) мероси муҳим ўрин тутади.
Шеърият мулкининг султони бўлмиш бу адиб 30 га яқин асарлар муаллифидир. Улар адабиёт, наср ва назм, фалсафа, ахлоқшунослик, педагогика, тилшунослик, мусиқа, нафосатшунослик, тарих, табиий фанлар муаммоларига бағишланган. Навоий асарлари жумласига «Хазойинул-маоний», «Девони фоний», «Лисонут-тайр», «Мажолис ун-нафоис», «Ҳолоти Сайид Ҳасан Ардашер», «Вақфия», «Муншаот», «Маҳбуб ул-қулуб», «Муҳокамат ул-луғатайн», «Тарихи мулуки Ажам» ва бошқалар киради. Мутафаккирнинг шоҳ асари «Хамса» беш достондан иборат: «Лайли ва Мажнун», «Сабъайи сайёр», «Хайрат ул-аброр», «Фарҳод ва Ширин» ва «Садди Искандарий».
Навоий фалсафий қарашлари ваҳдати-вужуд ва тасаввуф таълимотига асосланган. Мутафаккир ўзининг дунёқарашида Аллоҳ, табиат ва инсон бирлигидан келиб чиқади. Унинг эътиқодига кўра, инсон бахт-саодатига бу дунёда эришиши мумкин. Бунинг учун у тинмай меҳнат қилиши, касб-ҳунар эгаллаши, табиатнинг сиру асрорини идрок қилиши, унинг ноз-неъматларидан фойдаланиши даркор. Худо, алломанинг фикрича, борлиқнинг, шу жумладан инсоннинг яратувчисидир. Мавжудотларнинг энг яхшиси, аълоси ва гултожиси инсондир.
Мутафаккир дунёқарашида гносеологик масалалар ҳам муҳим ўринни эгаллайди. У сезги ва ақл ёрдамида зоҳирий нарсаларни, мураккаб жараёнларни идрок қилиш мумкинлигини қайд қилди. Унинг ақидасига кўра, ақл туфайли ҳиссиёт берган маълумотлар умумлаштирилади, ҳодисалардаги умумий ва муҳим нарсалар билиб олинади. Ақл унингча, Аллоҳ инъом этган бебаҳо гавҳардир, у ҳамма бойликлардан афзалдир. Шунинг учун Навоий бу гавҳарни эгаллашга чақиради.
Навоий кишиларни бу дунё ноз-неъматлари, гўзалликларидан кишиларни баҳраманд бўлишга, ҳаётни севишга чақирди.
Навоий буюк инсонпарвар шоир эди. Ул зот асарларининг марказида инсон ва унинг фазилатларини куйлаш турар эди. Унинг айтишича, одам ўзининг ақли, қобилияти, нутқи, хулқ-одоби, онгли хатти-ҳаракати, ширинсуҳанлиги билан бошка тирик мавжудотлардан ажралиб туради.
Навоий ўзининг ижтимоий-сиёсий қарашларида мулоҳазадорнинг фаолиятига катта эътибор берди. У мамлакатни одил ва маърифатли шоҳ бошқариши лозим, деб ҳисоблайди. Бундай мулоҳазадор ўз қўл остидагиларга одилона муносабатда бўлиши, уларга ғамхўрлик қилиши лозим. Мутафаккирнинг гуманистик ва умуминсоний қарашлари тинчлик ва уруш масаласига муносабатида ёрқин намоён бўлади. У бутун умри давомида босқинчилик урушлари ва зўравонликка қарши курашди, халқларни тинч-тотув яшашга, дўстликка даъват этди:
Навоий кишилар ўртасидаги дўстлик ва аҳилликни куйлади. Унинг қаҳрамонлари турли халқ ва элатларга мансуб эди. Искандар – юнон, Мажнун – араб, Ширин – арман, Шопур – эроний, Фарҳод – хитой ва ҳоказо. Навоий тасвирлаган бадиий тимсоллар билимдонлиги, зукколиги, жасурлиги, қаҳрамонлиги, меҳр ва мурувватлилиги, саҳоватпешалиги, одамийлиги билан ажралиб туради.
Навоий ислом қонун-қоидалари, Қуръон ва шариатга қаттиқ риоя қилди. У тасаввуфнинг нақшбандийлик сулукига риоя қилиб, кўпрок унинг амалий томонларига эътибор қаратди. Аллома фикрича, солик Аллоҳ васлига етишиш учун бу дунёда покланиш, хайрли ишлар билан машғул бўлиши, тинмай меҳнат қилиши, ўзгаларга ёрдам бериши, салбий иллатларга қарши кураш олиб бориши лозим.
Мутафаккирнинг ижтимоий-фалсафий, сиёсий ва ахлоқий қарашлари инсонпарварлик руҳи билан суғорилган, унинг адолат, илм-фан, маърифат, касб-ҳунарни эгаллаш, таълим-тарбия ҳақидаги ғоялари ҳозирги шароитида маънавий-ахлоқий юксалишга хизмат қилмоқда.

Download 88,76 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish