Исомов М. К.,ф ф. н., доцент 2-мавзу. Фалсафий тафаккур тараққиёти босқичлари



Download 88,76 Kb.
bet2/21
Sana26.02.2022
Hajmi88,76 Kb.
#469510
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21
Bog'liq
2 5325831765699333746

Қадимги ҳинд фалсафаси. Қадимги Ҳиндистон ҳам инсоният маданиятининг бешикларидан биридир. Унга хос дастлабки таълимотлар ёзма манба — «Веда»ларда ўз аксини топган. «Веда»лар эрамиздан бир ярим минг йил олдин ёзилган бўлиб, мутаассиб диндор ҳинду учун олий муқаддас илм ва башорат китобидир. Ҳиндулар «Веда»ни олий тангри Брахма томонидан айтилган сўзлар деб билади. «Веда»да ҳиндуларнинг қадимги тарихи, иқтисодиёти, дини, фалсафаси, ахлоқ ва нафосатига оид фикрлари акс этган. «Веда»лар бизгача тўртта тўплам (самхитлар) шаклида етиб келган. Булар — «Ригведа», «Самаведа», «Яжурведа», «Адхарваведа»дир.
Ҳинд фалсафаси асослари «Упанишадалар» номи билан машҳур бўлган манбаларда ҳам ўз аксини топган. «Упанишадалар» сирли билим деган маънони англатиб, «Веда»ларнинг фалсафий қисмини ташкил этади. «Упанишадалар» яхлит китоб ёки фалсафий рисола бўлмай, балки турли вақтда турли мавзуда ижод этган номаълум муаллифларнинг матнларидан иборатдир. Уларнинг мазмуни ва услуби ҳар хил ва турлича фалсафий қарашлар маҳсулидир. «Упанишадалар»даги фалсафий мавзулар, асосан, инсонни ўраб турган борлиқ, унинг ҳаётдаги ўрни ва вазифаси, ташқи олам ва инсон табиати, унинг ҳаёти ва руҳиятининг моҳияти, билиш имкониятининг чегаралари, ахлоқ меъёрлари ҳақидадир. Фалсафий муаммолар асосан диний-мифологик нуқтаи назардан баён этилган.
Қадимги ҳинд фалсафий мактаблар икки гуруҳга бўлинади. Ҳиндистонлик файласуфлар бу гуруҳларни астика ва настика деб атайди. Веданта, санкхья, йога, вайшешика, нъяя ва миманса — астика гуруҳига кирувчи фалсафий мактаблар. Ушбу мактабларнинг тарафдорлари «Веда»нинг муқаддаслигини тан олиб, бирдан-бир ҳақиқат ундагина ифодаланган, дейишади. Хусусан, Ведалар таълимотини талқин этувчи дастлабки диний-фалсафий мактаблардан бири миманса ва веданта ҳисобланади. Бу икалла мактаб ҳам Ведаларни муқаддас китоблар деб билади ва кишилардан ҳаётда уларга тўла амал қилишни талаб қилади. Бироқ уларда диний қарашлар билан бир қаторда соф фалсафий масалалар ҳам кўтарилади. Ригведадаги мадҳияларда, хусусан, “Насадиясукта”да ҳақиқий борлиқ –сат-дунёвий тартибсизлик(хаос)ни таритибга келтирувчи қонунлар тарзида баён қилинади Брахман бутун борлиқнинг моҳияти деб талқин этилади. Брахман – абадийдир.
Миманса мактаби билиш масалаларига катта эътибор қаратган. Унда ҳиссий билиш ва унинг манбаи, мантиқ масалалари кўтарилади.
Веданта(ҳинд. – “ведаларнинг охири”) фалсафий мактабининг асосчиси ўзидан сўнг “Веданта сутра” номли асар қолдирган. Бу асар муаллифи Бадраян ҳисобланади. Маълумотларга қараганда, мил.ол. 6-а. бошларида яшаб ижод этган. “Веданта сутра” тўрт қисмдан иборат бўлиб, биринчи қисмда брахман назарияси, унинг табиати, оламга ҳамда якка жонга бўлган муносабатлари баён қилинади. Асрнинг иккинчи қисмида тажрибавий дунёнинг нореаллиги исботланади. Учинчи қисмида материя ғояси таҳлили қилинади. Тўртинчисида эса, бирдан бир реаллик бу атман бўлиб, бўлигмас, ножисм, фақат шунчаки сароб ҳисобланади. Улар наздида жон(атман) абадий ва боқийдир.
Ведаларни шахлаш ва ундаги ақидаларни фалсафий жиҳатдан асослашда санкхя мактаби алоҳида ўрин тутади. Санкхя мактаби таълимотига кўра, биз яшаб турган дунёдаги ҳамма нарсалар моддийдир. Ҳаракат, фазо ва вақт материянинг хоссаси бўлиб, ундан ажралмасдир. Бироқ моддийлик билан бир қаторда дунёнинг руҳий асоси ҳам бор. Санкхя мактаби бу руҳий асосни Пракхрити деб атайди. Пракхрити дунёдаги ҳамма нарсанинг асоси. У абадийдир.
Ньяя ва Вайшешика таълимотига кўра, олам сифат жиҳатдан фарқ қилувчи майда зарралар(ану)дан ташкил топган. Физик оламдаги барча объектлар мана шу зарралардан ташкил топган. Улар сув, ер, ҳаво ва оловдир. Анулар бир-бирларидан на фақат сифатий балки шакллари, катта-кичиклиги, яъни миқдорий жиҳатдан ҳам фарқ қиладилар.
Чорвака-локаята ва вайшишика мактаби вакиллари, дунёни таббий асосга эга эканлигини, мавжуд дунё турли ходисанинг бир бутунликда намоён булишини тан олганлар.
Жайнизм таьлимотида диний-фалсафий қарашлар қоришиб кетади. Бу мактаб таьлимотига кўра оламнинг асосида икки ибтидо : материя ва жон ётади. Инсониннг асосий мақсади ташқи оламнинг мулоҳазаронлигидан қутулиш ва камолга эришишдир. Инсон табиати ҳам моддий, хам руҳийдир. Жон бир вақтнинг ўзида нафис жон (жива) ва дағал материя (ажива) нинг бирлигидан иборат. Жон ўз табиатига кўра мукаммал нарса бўлиб, унинг имкониятлари чексиздир. Бироқ, жон тана билан боғлангандир. У эҳтирослар, ҳохишлар, истаклар доирасига тушиб қолган. Бу эса унинг имкониятларини чеклаб қўйган. Шунинг учун ҳақиқий билим, жайничилар таьлимоти бўйича, жонни танадан халос бўлишига ёрдам қилиши керак.
Қадимги ҳинд фалсафасида чорвака мактаби алоҳида ўрин тутади. Чорвака таълимоти тарафдорлари таълимотига кўра дунё моддийдир. Дунёдаги барча нарсалар тўрт унсур – олов, сув, ҳаво ва тупроқдан ташкил топган. Тирик мавжудотлар, шу жумладан, одам ҳам ана шу моддий унсурларнинг бирикмаларидан иборат. Брихаспатининг таъкидлашича, материя барча мавжудликнинг асосидар. Демак, ҳаёт ҳам материядан пайдо бўлган, деган фикрга келади.
Чорвака таълимотига кўра, унсурларнинг алоҳида мавжудлигидан онг пайдо бўлмайди, фақат юқорида қайд этилган тўртта унсурларнинг биргалигидагина инсон танасида онг вужудга келади.
Чорвака таълимотга кўра, ҳақиқтни билишнинг ягона манбаи идрок, сезгилардир. Ҳиссий идрокдан бошка билишнинг манбалари ҳақиқий билим беришга қодир эмас. “Бевосита идрок орқали қабул қилинган нарсаларгина мавжуддир. Нимаики идрок орқали қабул қилинмас экан, у мавжуд эмас”. Демак, бу мактаб намоёндалари таълимотидан, инсон сезги аъзолари ёрдамида ташқи дунёдаги нарса ва ҳодисаларни билишга қодир.

Download 88,76 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish