ИсҳОҚхон тўра ибрат танланган



Download 6,19 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/55
Sana01.06.2022
Hajmi6,19 Mb.
#627223
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   55
Bog'liq
Ishoqxon to\'ra Ibrat. Tanlangan asarlar

ҲИКОЯТИ УЧ к и ш и
Сокини гул боғидурмиз уч киши, 
Ҳамдулиллоҳ, соғдурмиз уч киши.
Ҳар биримиз бир иша машғулмиз,
Еб-ичиб сарёғдурмиз уч киши.
Бири дер, майдонга сув сеп, тоза қил,
Бири дер, носоғдурмиз уч киши.
Иш буюрсак, биримиз қилмай қабул, 
Негаким бўйдоғдурмиз уч киши.
Учимиз теъдод этай, яхши билинг,
Улфату ўртоғдурмиз уч киши.
Бири Ваққосхон, бири мулла Шариф,
Банди бир белбоғдурмиз уч киши.
'Ҳ иж рий 1292 йил милодий 1875 йилга тўғри келади. Шоир Ибрат 
мусулмонлар ўртасида бундай ярамас, фаҳш ишларнинг ривож топи- 
шини ўлканинг руслар томонидан босиб олиниши билан боғлайди.
www.ziyouz.com kutubxonasi


Бири Турсундур, бизи хизматдадур,
Тиш ила тирнокдурмиз уч киши.
Ўртамизда устаю нажжоримиз,
Зоири кўб тоғимиздур уч киши.
Боғдаким асалари чақти бизи,
Лаб шишириб доғдурмиз уч киши.
Биздан одобу усул этманг умид,
Одами қишлоқидурмиз уч киши.
Чойи нондур ҳар куни нонуштамиз,
Толиби қаймоқцурмиз уч киши.
Бор эди бир боадаб меҳмонимиз,
Толиби сўйлоғидурмиз уч киши.
Бири овсар, бир тентак, лўндамиз,
Ақлдин камроқдурмиз уч киши.
Ибрат олмай бизга ҳар ким кулсалар,
Бул сабабдин доғдурмиз уч киши.
ЎЛУРСАН
Бўлма амалга мухтор, озурда жон ўлурсан,
Бадфикр фитнасидин дил тўла қон ўлурсан.
Гар тўғри сўз қилурсан, ул фаҳм эгри айлар,
Анга тушунтурурга дарди даҳон ўлурсан.
Валлот ёки қози кори эрур машаққат,
Ашрорлар сўзидан дарди ниҳон ўлурсан.
Гар ушласанг шариат, пос ушламоқ машаққат,
Бир қўл низоми давлат токи омон ўлурсан.
Хайр ишни ҳеч кўрмас, ...... 1
Ижройи кор қилсанг, ўқға нишон ўлурсан.
1 Бу ва бундан кейинги кўп нуқта қўйилган ўринларни асл матнда 
ўчиб кетгани сабабли ўқиш имкони бўлмади.
53
www.ziyouz.com kutubxonasi


Хасмин бир-бирини алар этса муқайяд,
Иккиси сенга рожеъ, қайдин омон ўлурсан?
Адлинг бўлурса ақви, изҳор айламас ҳеч,
Гар зарра зулм қилсанг, халқға аён ўлурсан.
Таклиф ғайри мавзеъ айлар қилинг муни деб, 
Сен масъалага юрсанг, анга ёмон ўлурсан.
Гар ҳукм жорий қилсанг, норози ҳар иккиси, 
Мен судга арза бергум, анда ёмон ўлурсан.
Келғай бириси ҳар дам ҳар кимни ўғри айлаб, 
Топгунча биттасин сен дарди гумон ўлурсан.
Бечоралиғдин ўзга иш ихтиёр қилма,
Ҳарчанд хўб бўлсанг, дарди замон ўлурсан.
Кўб бўлди адвокатлар ё омидин вакиллар
Кўфиядин бўлакни билмас, фиғон ўлурсан.
Келгай заиф хайли, санга жадали майли,
Ўқини шаст қилғай, сан бир камон ўлурсан.
Ҳар касб пеша қилғил, бўлмас амал сенга қут, 
Бекасб ўтсанг, Ибрат, муҳтожи нон ўлурсан.
ТАРИХИ ТРАКТУР
Бир мўъжиза замона бўлди келиб трактур
Ишларни қилди осон эмди келиб трактур.
Аввалда қўш тиркаш, қишларда мол боқишлар, 
Барчасидин қутулдик бизга келиб трактур.
Деҳқон ҳўкузу йўқцур, гўёки юзи йўқцур,
Барча баробар ўлди мунда келиб трактур.
Ем бирла ул хашакдин деҳқонлари қутулди,
Ер ҳайдар ҳўкузсиз, мунда келиб трактур.
www.ziyouz.com kutubxonasi


Эски омоч, ҳўкузлар ерни тилиб ёрарди,
Эмдийи ағдарилгай, яхши қилур трактур.
Ердан гиёҳ чиқмас, томурлари кесилгай,
Ерни кучи кўпайгай, гар ҳайдаса трактур.
Бир кунда ўн десят ер ҳайдаб қилурга тайёр,
Гар ҳайдар эрса бир бор обод этуб трактур.
Эски омочда уч жон овора эрди бирдан,
Бир кунда ўн таноб ер ёргай, бале трактур.
Кўҳна омочу мола одамдин эрди мерос,
Эмди усули янги иш бошлагай трактур.
Бўлса эди юз уйга бир ўнта ўт омочдин,
Қолмас халойиқ ишдин, ёргай эди трактур.
Сад ҳайфи бизда йўқдур, ерларни айласанг ун, 
Ибрат, сан этма афсус, бергай санга трактур.
* * *
Бир неча йиллар ичинда шаҳримиз жаннат бўлар, 
Бул тариқа бошчилар қилса ташаббуслар агар.
Халқни тарғиб этуб ишга бўлурса ижтиҳод,
Саҳал кунларда бўлурлар жумлаи оламга сар.
Ҳар киши иш ишласа, доим иши хурсандлик, 
Ишламаслар ўз бошиға урғуси тиғи батар.
Санга осмондин ёғурму ақча ё буғдойлар,
Қилма элдин сан умиду ўз ишинг ўзинг бажар.
Ибрат олсунлар ҳама ишчи бунинг мазмунидин
Ишласанг, қандингни ол, гар дангаса бўлсанг заҳар.
БЎЛУБДУР
Ишқинг дилу жона жо бўлубдур,
Жону дил анга фидо бўлубдур.
www.ziyouz.com kutubxonasi


Сан айламасанг агар давоси,
Дардим мани бедаво бўлубдур.
Оҳим тутуни-ла рўзғорим 
Ялдо тунидай қаро бўлубдур.
Тан боғидин андалиби жоним 
Кўйингни тилаб жало бўлубдур.
Ишқ ичра чу ман киби насиби,
Ёри соридин жафо бўлубдур.
Ҳусн ичра вафо йўқ эмиш, жон,
Ки сан киби бевафо бўлубдур.
Васлингга етурга Ибрат асру 
Ҳажр илкиға мубтало бўлубдур.

Download 6,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish